ННТ пуллик хизматларида ер солиғи

preview

Нодавлат нотижорат ташкилот - “Ватанпарвар” МКТ автомактаби ер участкасига эга бўлиб, унда ҳайдаш бўйича ўқув машғулотлари учун автодром жойлашган. Ташкилот бошқа автомактабларга автодромдан фойдаланиш бўйича пуллик хизматлар кўрсатади. Ушбу ер участкаси учун ер солиғи тўлаш зарурлиги ёки зарур эмаслигини МВ ресурс солиқлари ва бошқа даромадлар услубияти бўлими бошлиғи Зарема МЕНАЛИЕВА buxgalter.uz учун махсус тушунтирди:


- Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида юридик шахсларда бўлган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғининг солиқ солиш объектидир. Бунда нотижорат ташкилотлари томонидан нотижорат фаолияти доирасида фойдаланиладиган ерлар солиқ солиш объекти сифатида ҳисобланмайди.

Бунда, агар ер хўжалик фаолиятини юритиш учун фойдаланилса, унга солиқ солинади .

Қонун ҳужжатларида нотижорат ташкилот учун белгиланган шаклда рўйхатдан ўтказилган, қуйидаги шартларга мувофиқ бўлган юридик шахс солиқ солиш мақсадида нотижорат ташкилот деб эътироф этилади  агар:

  • даромад олиш мақсадига эга бўлмаса;
  • даромадларни ёки мол-мулкни иштирокчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламаса.

Нотижорат ташкилотни ташкил этиш ва фаолияти тартиби ФКнинг 40, 73-78-моддалари ва “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун билан белгиланган. Нотижорат ташкилот ўзининг уставда белгиланган мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин .

Бинобарин, агар автодром остидаги ер участкаси бошқа автомактабларга пуллик хизматлар кўрсатиш учун фойдаланилса, унга ер солиғи солинади.

Buxgalter.uz тавсия қилади
  • Ким ер солиғи тўлаши кераклиги, қандай солиқ имтиёзлари мавжудлиги ва қайси пайтдан бошлаб ер солиғини тўлаш зарурлиги ҳақида бу ерда ўқинг.

 

Ер солиғи Ер солиғи Ер солиғи /ru/publish/doc/text169584_nnt_pullik_hizmatlarida_er_soligi