Полезное для бухгалтера в ноябре:
Нима учун солиқ мониторингини танлашингиз керак
Солиқ мониторинги - бу тадбиркор ва солиқ органлари ўртасидаги очиқликка асосланган ўзаро манфаатли ҳамкорлик эвазига солиқ текширувлари ўтказилишидан халос бўлиш.
Бу - фақат солиқ тўловчининг ташаббуси билан амалга оширилиши мумкин бўлган солиқ назоратининг ягона тури. Аммо ҳамма ташкилотлар эмас, балки олдинги йил учун даромадлари йиллик молиявий ҳисобот маълумотларига кўра камида 10 млрд сўмни ташкил этган йирик корхоналар унинг иштирокчилари бўла олишади. .
Бир хусусият бор: солиқ мониторинги иштирокчисига айланиш истагини билдирган корхона, бошқалар қаторида, бевосита ва (ёки) билвосита иштирок этадиган ҳамда бундай иштирок улуши 25 фоизни ташкил этадиган жисмоний ва юридик шахслар тўғрисидаги маълумот тақдим этиши шарт .
Солиқ мониторингини бошлаган корхонанинг афзалликлари нимада:
- солиқ мониторингида ўз хоҳишига кўра иштирок этиш;
- солиқ органлари билан автоматлаштирилган ҳамкорлик;
- солиқ органлари билан очиқ мулоқот ва асослантирилган фикрни олиш;
- амалга оширилган ва режалаштирилган битимлар бўйича асослантирилган фикрини сўраб олиш имконияти;
- назорат тадбирлари ҳажми ва тасдиқланган дастлабки ҳужжатлар сонининг қисқариши;
- солиқ органлари фаолияти шаффофлиги;
- солиқ органлари билан онлайн режимда муаммоларни тартибга солиш имконияти мавжудлиги сабабли, таваккалчиликларнинг олдини олиш;
- солиққа тортишнинг мураккаб масалалари бўйича ноаниқликлар ва номувофиқликларни бартараф этиш;
- штраф ва пеняларни йўқлиги;
- солиқ текширувлари ўтказилишидан халос бўлиш (камерал ва сайёр текширув, солиқ аудити);
- солиқ текширувлари ўтказилиши билан;
- солиқ тўловчи учун бу уларнинг қонунга бўйсунишини ва ҳалоллигини исботлаш учун имкониятдир;
- ҚҚСнинг ўрнини қоплашнинг тезлаштирилган тартиби .
Таъкидлаш жоизки, асослантирилган фикр, синовдан ўтган текширувчилар ва текширилувчилар ўртасидаги мулоқот воситаларидан бири сифатида, мулоқотнинг дўстона шакли ҳисобланади. Ундан чўчимайсиз. Бундай ҳужжат талабдан фарқли ўлароқ таҳдид солмайди, қўшимча ҳисоблашлар ва жарималар ишларида кўрсатма ва ёрдамга ўхшайди.
Асослантирилган фикр - икки томон ташаббуси билан чиқиши мумкин. Уни корхонага солиқ органи ўз ташаббуси билан юборади ва уни солиқ тўловчининг ўзи ҳам сўраб олиши мумкин.
Аммо меъёрий ҳужжатлардаги турлича талқин сабабли битта ноаниқлик мавжуд. Ҳозирги вақтда у қандай ҳолатларни акс эттириши кераклигини аниқ айтиш мумкин эмас.
СКнинг 174-моддаси 8-қисмига мувофиқ асослантирилган фикр тақдим этиш тўғрисидаги сўров солиқ тўловчи хўжалик фаолиятининг содир этилган фактлари натижаларига кўра солиқлар ва йиғимлар тўғри ҳисоблаб чиқарилганлиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлигига нисбатан шубҳалар ёки ноаниқликлар бўлган тақдирда солиқ органига юбориши мумкин. Яъни – қилиб бўлинган ишлар ҳақида. Аммо солиқ органининг асослантирилган фикрни тақдим этиш учун тасдиқланган сўров шакли нафақат тугалланган, балки режалаштирилган операция ёки битим бўйича тавсиялар олишни англатади. Корхона хўжалик ҳуқуқий муносабатларга муайян киришдан олдин, биринчи навбатда, улар учун асосли фикр орқали солиқ органининг нуқтаи назарини сўраши мумкинлиги, номаълумлигича қолмоқда.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш керак: агар солиқ мониторинги фақат солиқ тўловчининг хоҳишига биноан бошланадиган бўлса, унда солиқ тўловчининг ўзи ҳам, солиқ органи ҳам уни тугата олади. Тўғри, бу вариант фақат солиқ тўловчи томонидан бузилишлар бўлган тақдирда бўлиши мумкин :
- ахборотга доир ҳамкорлик регламенти корхона томонидан бузилганганда, агар бундай ижро этмаслик солиқ мониторингини ўтказиш учун тўсиқ бўлса;
- солиқ органи томонидан солиқ мониторингини ўтказиш чоғида юридик шахс томонидан ишончли бўлмаган ахборот тақдим этилганлиги факти аниқланганда;
- корхона солиқ мониторингини ўтказиш жараёнида ҳужжатларни, ахборот, ёки ўз тушунтиришларни солиқ органига мунтазам равишда икки марта ва ундан ортиқ тақдим этмаса.
Солиқ мониторинги натижаларига шикоят йўқ. Унинг натижаси - асослантирилган фикр ҳисобланади. Асослантирилган фикрдан норози бўлганингизда, келишмовчилик сабабларни келтирасиз. Уларни олгандан сўнг, инспекторлар ДСҚда ўзаро келишув тартиб-таомилини ўтказадилар . Охиргиси, ўз навбатида, унинг қарори билан асослантирилган фикрни ўзгартириш ёки ўзгаришсиз қолдиради. Агар якуний асослантирилган фикрда кўрсатилган шартларнинг барчаси бажарилмаса, Солик кодексида белгиланган тартибда солиқ назорати тадбирлари ўтказилади .
Шундай қилиб, агар сиз солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши, солиқ имтиёзлари ва преференцияларининг реал вақт режимида қўлланилишига ишонч ҳосил қилишни истасангиз, солиқ назорати ушбу муаммоларнинг барчасини ҳал қилишга имкон беради.
Элеонора МАЗУРОВА,
адвокат, “Норма” эксперти