Полезное для бухгалтера в декабре:
Электрон ҳужжатда қандай идентификация рақами (штрих-коди) кўрсатилади
Электрон ҳужжатларда идентификация рақамлари (штрих-кодлари) учун устун пайдо бўлди. Бунда норматив ҳужжатларда айнан қандай кодларни қўйиш зарурлиги ва қандай ҳолларда устун тўлдирилмай қолдирилиши мумкинлиги ҳақида аниқ кўрсатма мавжуд эмас. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ Ахборот-коммуникация технологиялари департаменти директори Ҳаётжон НАСРУЛЛОЕВ тушунтирди:
- Қуйидагиларда идентификация рақамлари (штрих-кодлари)ни кўрсатиш учун майдонлар пайдо бўлди:
- ҳисобварақ-фактураларда 07.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚга мувофиқ;
- тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш учун шаклларда - 28.04.2021 йилдаги 249-сон ВМҚга мувофиқ. Ўхшашлиги асосида тегишли устунни электрон шаклда шартномалар тузиш учун шакллар ҳам ўз ичига олади;
- онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларида - 28.04.2021 йилдаги 249-сон ВМҚга мувофиқ.
Барча ҳолларда GS1 (логистика бирликлари ҳисоби ва штрихли кодлашни стандартлаштириш масалаларини идора қилувчи халқаро ташкилот) идентификация рақамлари (штрих кодлари) ҳақида гап бормоқда. 21.09.1999 йилдаги 438-сон ВМҚга мувофиқ товарлар GS1 коди билан тадбиркорлик субъектининг хоҳишига биноан тамғаланиши боис, ҳозирги вақтда ахборот тизимларида штрих коди учун мўлжалланган майдон фақат у мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан тўлдирилади.
Агар штрих-коди мавжуд бўлмаса, майдонни тўлдирилмаган ҳолда қолдириш зарур.
Таъкидлашни истардимки, штрих-коддан, энг аввало - тадбиркор манфаатида фойдаланиш лозим, сабаби бу товарни автоматлаштирилган савдо бозорига тез олиб чиқишга ёрдам беради.