Полезное для бухгалтера в ноябре:
Маҳсулот учун штрихли кодни олишнинг энг содда усули
GS1 Uzbekistan автоматик идентификациялаш уюшмаси товарлар (штрихли кодлар) учун идентификация рақамларини олиш тартиб-таомилини сезиларли даражада соддалаштирди. Улар товарларни автоматлаштирилган ҳисобга олиш учун керак. Бундан ташқари, маҳсулотнинг идентификация рақами электрон шартномалар, ЭҲФ ва бошқа ҳужжатларда кўрсатилиши керак.
Buxgalter.uz илтимосига биноан GS1 Uzbekistan уюшмаси ижрочи директори Асқарали ҲАЙДАРОВ идентификация рақамини (штрихли кодни) офисдан чиқмасдан қандай қилиб олиш мумкинлиги ҳақида сўзлаб берди:
– 2021 йил июнь ойидан бошлаб GS1 Uzbekistan аъзолари gs1.uz сайтидаги шахсий кабинет функционали ёрдамида ўзлари ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар номланишларининг чекланмаган миқдори учун идентификация рақамлари ва штрихли кодларни олишлари мумкин.
Ҳали уюшма аъзоси бўлмасангиз, кириш тартиб-таомилидан ўтишингиз керак. GS1 аъзоси бўлсангиз, шахсий кабинетингизга кириб, ишлаб чиқараётган маҳсулотларингиз миқдори учун талаб этиладиган идентификация рақамлари ва штрихли кодларни генерация қилишингиз керак. Бу – бепул.
Қандай қилиб уюшма аъзоси бўлиш мумкин
Халқаро қоидаларга кўра, GS1 га ихтиёрий равишда қирииш мумкин.
Бунинг учун member.478.uz сайтида “Янги технологиялар” ИАМ тамонидан берилган (солиқ ҳисоботларини топшириш, ЯИДХПда интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш ва ҳ. k.) юридик шахснинг ЭРИси ёрдамида тўлдиринг ва имзоланг:
- GS1 Uzbekistan уюшмасига кириш учун электрон ариза.
- GS1 Uzbekistan уюшмаси аъзосининг Битими.
- GS1 Uzbekistan уюшмасига аъзолик тўғрисида шартнома.
Ушбу ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида биз сизнинг аризангизни кўриб чиқамиз ва корхона электрон почтасига иккинчи имзоланган нусхалар ва кириш бадалини тўлаш учун ҳисоб юборамиз.
Тўловдан сўнг, қуйидагилар кўрсатилган, аъзолик ҳақида гувоҳнома оласиз:
- GS1 GCP корхонанинг глобал префикси;
- GS1 (GLN) глобал идентификацион рақами.
Рўйхатдан ўтгандан сўнг, сиз шахсий кабинетизга кириш учун логин ва паролни оласиз. Логин корхонанинг, сиз рўйхатдан ўтиш пайтида кўрсатилаган электрон почтасига юборилади. Шахсий кабинетда логин киритганингизда парол СМС орқали келади. Бундан ташқари, сизга ахборот ва ўқув материаллари ҳам юборилади.
Маҳсулот идентификация рақамини (штрихли кодни) қандай олиш мумкин
Маҳсулотларингиз учун ноёб идентификация рақамларини ва уларга штрихли кодларни шакиллантириш учун gs1.uz сайтида шахсий кабинетингизга рўйхатдан ўтиш пайтида олинган логин ва парол орқали киринг. Уюшма аъзолари буни чекланмаган миқдорда қилишлари мумкин.
Шахсий кабинетингизда мос келадиган шаклни тўлдиринг, унда маҳсулотнинг штрихли кодлаш хусусиятларини кўрсатиб, уни қайта ишлашга юборинг.
Тизим автоматик равишда ҳужжатни генерациялайди, унда сизнинг маҳсулотингизнинг ҳар бир турига бутун дунё бўйлаб ҳар бир савдо объектини ноёб равишда аниқлаш учун фойдаланиладиган GTIN (Савдо Предметининг Глобал Рақами) берилади.
ЭҲФ ва бошқа электрон ҳужжатларни шакллантиришда GTIN (штрихди кодлар) идентификация рақамларини кўрсатиш мумкин. Сиз уларни маҳсулотингиз этикеткаларида акс эттириш учун дарҳол дизайнерга топширишингиз мумкин.
Қўшимча маълумотни (71) 252-66-04 рақамига қўнғироқ қилиш ёки ташкилот офисига келиш орқали олиш мумкин.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади