Норезидентдан олинган молиявий қарзнинг солиқ оқибатлари

preview

Корхона жисмоний ёки юридик шахс-норезидентдан 1 йил муддатга валютада молиявий қарзни олмоқчи. Ҳар бир ҳолатда қарз берувчи ва қарз олувчи учун солиқ оқибатлари ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти  директори  Радмила КАРИМОВА гапириб берди:


- “Фуқаролик кодекси нормаларидан келиб чиқадики, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради. Қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади .

Қарз фоиз ёки фоизсиз асосда берилиши мумкин.


Агар қарз берувчи - юридик шахс, норезидент бўлса

Қарз олувчи учун:

Фоизсиз қарз

МБ асосий ставкасидан паст фоизли қарз

МБ асосий ставкасидан юқори фоизли қарз

Солиқ оқибатлари мавжуд эмас .

Фоизли даромад тўлаш бўйича харажатлар фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегириладиган харажатлар таркибига киритилади

Солиқ агенти сифатида қарз берувчи ва қарз олувчи учун:

Фоизсиз қарз

МБ асосий ставкасидан паст фоизли қарз

МБ асосий ставкасидан юқори фоизли қарз

Норезидентда даромад мавжуд эмас.

Солиқ агентида фойда солиғини ушлаб қолиш бўйича мажбурият мавжуд эмас

Фоизлар тарзидаги даромадларга тўлов манбаида фойда солиғи солинади .

Солиқ агентида фойда солиғини 10% ставка бўйича  ёки иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномани ҳисобга олган ҳолда (СК 6-м., СК 354-м. ва СК 357-м. талаблари бажарилган тақдирда) ушлаб қолиш мажбурияти мавжуд


Агар қарз берувчи - жисмоний шахс, норезидент бўлса

Қарз олувчи учун:

Фоизсиз қарз

МБ асосий ставкасидан паст фоизли қарз

МБ асосий ставкасидан юқори фоизли қарз

Солиқ оқибатлари мавжуд эмас  

Фоизларни тўлаш бўйича харажатлар фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегириладиган харажатлар таркибига киритилади .

Солиқ агенти сифатида қарз берувчи ва қарз олувчи учун

Фоизсиз қарз

МБ асосий ставкасидан паст фоизли қарз

МБ асосий ставкасидан юқори фоизли қарз

Норезидентда даромад мавжуд эмас.

Солиқ агентида фойда солиғини ушлаб қолиш бўйича мажбурият мавжуд эмас

Фоизлар тарзидаги даромадлар - қарз берувчининг мулкий даромади

Солиқ агенти ЖШДСни  10% ставка бўйича  ёки иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномани ҳисобга олган ҳолда (СК 6-м. ва СК 400-м. талаблари бажарилган тақдирда) ушлаб қолади

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text170680_norezidentdan_olingan_moliyaviy_qarzning_soliq_oqibatlari