2021 йилда сиз билан солиқ органларининг қайси бўлинмаси шуғулланади

preview

ДСҚ кўмагида buxgalter.uz шарҳ тайёрлади, у қайси пайтдан эътиборан сизнинг ташкилотингиз солиқ маъмурчилиги учун солиқ органларининг бошқа бўлинмасига ўтказилишини тушунишга ёрдам беради.


Маълумки, Ўзбекистонда барча тадбиркорлик субъектлари туман солиқ инспекциялари, вилоят ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари, шунингдек Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси ўртасида бўлинган. Ва хўжалик юритувчи субъект ушбу бўлинмалардан қайси бири унинг солиқ ҳисоботини қабул қилиши ва ишлов бериши, ШК юритиши, тўланиши лозим бўлган ва ҳақиқатда тўланган солиқлар ва йиғимлар суммасини ҳисобга олиши, солиқ текширувларини ташкил этиши ва ҳ.к.ни билиши муҳимдир. Бу солиқ солишда юзага келадиган масалаларни тезкор ҳал қилиш имконини беради.


Туман ДСИ

Субъект фаолият кўрсатадиган (ҳисобга олинган) жойдаги солиқ инспекцияси жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатади. Ким айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ҳақли эканлиги ҳақида бу ерда ўқинг. Якка тартибдаги тадбиркорлар, резидентлар ва норезидентлар, шунингдек солиқ агентлари томонидан ЖШДС тўланиши ҳақида биз бу ерда батафсил ёзганмиз.

2021 йил 1 июндан бошлаб 16 ёшга тўлган шахслар ID-карта бериш чоғида бир вақтда солиқ тўловчилар сифатида солиқ органларида ҳисобга олинади. Жисмоний шахс бўлган солиқ тўловчиларни солиқ органларида ҳисобга олиш ушбу вақтдан эътиборан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланилган ҳолда юритилади. Бу ҳақда батафсил бу ерда ўқинг.

Тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказишда солиқ ҳисобига олинади.


Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ДСБ

Ушбу бўлинмалар ҚҚС тўловчилар билан ҳамкорлик қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун жавобгардир. ДСБ ҚҚС тўловчилар, шу жумладан - солиқ агенти сифатида тўлайдиган барча солиқлар маъмурчилиги билан шуғулланади. Мажбурий ва ихтиёрий ҚҚС тўловчилар ҳамда барча ҳамроҳ талаблар ва шартлар ҳақида бу ерда батафсил ўқинг.

Фақат аввалбошдан ҚҚС ва фойда солиғи тўлашни танлаган юридик шахслар автоматик тарзда ушбу бўлинмаларга ҳисобга тушади. Улар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан - белгиланган шаклда тақдим этилган аризага асосан рўйхатдан ўтказилади .

Қолган ҳолларда тадбиркорлик субъектлари Солиқ тўловчиларини қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига риоя қилишлари керак. Бу шуни англатадики, тегишли ҳолатлар рўй берганда қатъий белгиланган муддатларда солиқ тўловчи ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ҳақида ариза бериши керак.

Тартиб

ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган тоифалар

Ариза бериш муддатлари

Мажбурий

  • Реализация қилишдан олинган даромади солиқ даврида 1 млрд сўмдан ошган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
  • Ўзбекистон ҳудудида товарларни (хизматларни) реализация қилувчи чет эл юридик шахслари, агар товарларни (хизматларни) реализация қилиш жойи деб Ўзбекистон эътироф этилса;
  • фаолиятни Ўзбекистонда доимий муассасалар орқали амалга оширувчи чет эл юридик шахслари;
  • оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) доирасида амалга ошириладиган фаолият бўйича - оддий ширкатнинг ишларини юритиш вазифаси зиммасига юклатилган ишончли шахс - оддий ширкатнинг иштирокчиси;
  • Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтувчи (импорт) юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
  • акциз солиғи тўланадиган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқарувчи юридик шахслар ва (ёки) фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи шахслар;
  • юридик шахслар - қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари, башарти уларда 50 гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса; пахта хом ашёсини ишлаб чиқарувчилар;
  • бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслар;
  • лотереяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар;
  • бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шахслар, улардан самарасиз фойдаланилаётганлиги бўйича қонунда белгиланган тартибда хулоса киритилганда;
  • марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан объектларни (жорий ва капитал таъмирлаш бундан мустасно) қуришни бажарувчи юридик шахслар .

Солиқ тўловчининг ҚҚС тўлашга ўтиши керак бўлган ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан

 

Ихтиёрий

Мажбурий тартибда ҚҚС тўловчиси бўлмаган юридик шахслар ;

 

ҚҚС тўлашга ўтиладиган ойнинг 1-санаси бошлангунга қадар

Солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 млн сўмдан ошган, бироқ 1 млрд сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар.

 

Белгиланган суммадан ошган санадан 5 кундан кечиктирмай


Эътибор беринг!
ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза солиқ тўловчининг шахсий кабинетининг “ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш” интерактив хизмати орқали берилади. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома олинган пайтдан эътиборан солиқ маъмурчилигининг барча масалалари бўйича солиқ тўловчи ўзи фаолият кўрсатадиган ҳудуддаги солиқ бошқармаси билан ҳамкорлик қилади.


Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси

Ҳудудлараро инспекцияга жойлашган жойи ва амалга ошираётган фаолиятидан қатъи назар, йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш вазифаси юкланган .

Ҳудудлараро инспекция йирик солиқ тўловчи, шу жумладан - солиқ агенти сифатида тўлайдиган барча солиқлар маъмурчилиги билан шуғулланади.

Йирик солиқ тўловчилар рўйхати ҳар йили кейинги солиқ даври бошлангунга қадар 1 ойдан кечикмай ДСҚ томонидан тасдиқланади ва унинг расмий сайтида эълон қилинади.

Йирик солиқ тўловчилар рўйхатига киритилган ёки рўйхатидан чиқарилган юридик шахслар тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан 5 кун ичида ёзма равишда, шу жумладан - солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилинади .

Қуйидагилар йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилади :

а) акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчилар;

б) тижорат банклари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари;

в) "Навоий КМК" ДК, "Олмалиқ КМК" АЖ ҳамда уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар;

г) маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган ташкилотлар;

д) маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича 100 млрд сўмдан юқори бўлган ёки кетма-кет келадиган 12 ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан ошган юридик шахслар. Бундай солиқ тўловчилар ўтган календарь йил якуни ёки кетма-кет келадиган 12 ойлик давр бўйича солиқ органларига тақдим этган солиқ ва молиявий ҳисоботларидаги кўрсаткичларига асосан аниқланади ;

е) углеводород хом ашёси ва минерал ресурсларни қазиб олувчи, қайта ишловчи, етказиб берувчи ва сотувчи ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи юридик шахслар (бундан АЁҚШ мустасно);

ж) Ўзбекистоннинг ҳаво бўшлиғидан йўловчиларни ташиш мақсадларида фойдаланувчи, халқаро ҳаво алоқаларини амалга оширувчи ва уларнинг таркибига кирувчи юридик шахслар.

Эътибор беринг!
Агар юридик шахс календарь йил якуни билан йирик солиқ тўловчи мезонларига жавоб бермаса, у навбатдаги 3 йил мобайнида шундай ҳисобланади. 
Buxgalter.uz тавсия қилади

Сиз солиқ солиш масалалари бўйича кимга мурожаат қилишни билмасангиз ёки бу масалада шубҳа қилсангиз, 1198 телефон рақами орқали маслаҳат олинг.

Нафақат сиз билан кейинчалик ишлайдиган масъул шахсни, балки у билан ҳамкорлик қилиш тартибини ҳам аниқлаштиринг. Қандай қилиб ушбу мақсадларда солиқ тўловчининг шахсий кабинети функционалидан фойдаланишни ҳам.

Солиқлар ва ҳисобот бўйича белгиланган муддатларни ўтказиб юбормаслик учун маслаҳат олишни пайсалга солманг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text170692_2021_yilda_siz_bilan_soliq_organlarining_qaysi_bulinmasi_shugullanadi