Полезное для бухгалтера в ноябре:
Таъсисчининг ҳиссаси ёки совғасини ким баҳолаши керак
Жисмоний шахс бўлган таъсисчи ўзининг корхонасига ҳадя қилаётган ёки устав капиталига ўтказаётган мол-мулкни ўзи баҳолаши мумкинми? Ёки буни кимдир бошқаси амалга ошириши керакми? Вазиятни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди:
УФга ҳисса
- Таъсисчилар бир овоздан қабул қилинадиган қарор билан (агар таъсисчи - битта бўлса, якка тартибда қабул қилинадиган қарор билан) ўтказилаётган товар-моддий қимматликларни баҳолашлари мумкин. Бунда баённома ва қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштириш зарур.
Бу қуйидагилардан келиб чиқади:
- “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддаси 2-қисмидан;
- “Хусусий корхона тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддаси 2-қисмидан;
- “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддаси 2-қисмидан.
Совға
Ҳадя қилувчи, шу жумладан - корхона таъсисчиси киритилаётган мол-мулкни ўзи баҳолаши мумкин. Бироқ бундай баҳолаш бозор (жорий) қийматига тўғри келиши керак.
Бу қуйидагилардан келиб чиқади:
- 5-сон БҲМС “Асосий воситалар” 15-бандидан;
- 4-сон БҲМС “Товар-моддий захиралар” 19-бандидан.
Жорий қийматини аниқлаш худди шу БҲМСларда берилган.
Жорий қиймат - маълум санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича асосий воситаларнинг (ТМҚ) қиймати ёки хабардор қилинган, битимни амалга оширишни хоҳловчи, мустақил тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлган сумма.
Солиқ оқибатлари
Агар таъсисчи корхонага мол-мулкни ҳадя қилса, корхонада фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ оқибатлари юзага келади.
Бепул олинган мол-мулк (хизматлар) бўйича ҚҚС суммаари ҳисобга олинмайди, бундан олувчи улар бўйича солиқ тўлаган ҳоллар мустасно .
Сизга фойдали бўлиши мумкин: