Чекдаги QR-код бухгалтерияга қандай ёрдам беради

preview

Кўпинча бухгалтер онлайн-НКМ чекини ҳисоб-китобга қабул қилишига тўғри келади. Агар у тўғридан-тўғри касса аппаратидан чоп этилмаган бўлса, балки, мисол учун, сканер қилиниб, бухгалтерияга почта орқали жўнатилган бўлса, унга жўнатишдан олдин “тузатиш киритилганлигини” истисно қилиш мумкин эмас. Онлайн-НКМ чекининг ҳақиқийлигини ва тўлов суммасини қандай текширишни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Янги технологиялар” ИАМ Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар бўлими бошлиғи ГНК  Элнор ФОЗИЛОВ гапириб берди:

- Онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекининг ҳақиқийлигини текшириш - жуда осон.

Унинг мажбурий реквизити - QR-коди – бу фискал маълумотлар оператори серверидаги чекнинг электрон аслига жонли ҳавола.

Ходим томонидан тақдим этилган чекнинг барча маълумотлари аслида ФМО сайтида электрон чекнинг маълумотларига тўлиқ мос келиши керак.

Қадамма-қадам йўриқнома:

1. Смартфонда  QR-кодларини ўқиш учун дастурни ёқинг, камерани чекнинг QR-кодига олиб келинг.

Смартфонларнинг баъзи моделлари QR-кодларини сканерлаш махсус дастурини ўрнатмаслик ва камерани QR-кодига олиб келганда ҳаволани генерация қилиш имконини беради.

2. Таклиф этилган ҳавола бўйича ўтинг, чекнинг электрон версияси очилиши керак.

Эътибор беринг!
Ҳавола бундай бошланиши керак: https://ofd.soliq.uz/check?t... .  Бу чек ҳақиқатда ДСҚ маълумотлар базасида жойлашганини билдиради. Агарда бундай бўлмаса, сизнинг олдингизда сохтаси.

Агар базада бўнак ҳисоботига илова қилинган чекнинг маълумотлари мавжуд бўлмаса, дарҳол ходимнинг инсофлилигига шубҳа қилмаган маъқул.

Сотувчининг боғланиш маълумотларини билиш учун чекда барча зарур маълумотлар мавжуд. Унда ҳақиқатан фискал модулли НКТ ҳисобда туришини аниқлаштиринг. Унинг кассаси ишида носозликлар бўлмаганлигини билиб олинг (шу сабабли сотиш тўғрисидаги маълумотлар дарҳол ДСҚ базасида кўринмаслиги мумкин).

3. Агар чекда ФМБ базасидаги асли билан номувофиқликни аниқласангиз, касса чекини ҳисобга қабул қилманг. Аниқланган тафовутлар тўғрисида ходимга хабар беринг ва тушунтириш беришни сўранг. Шунингдек, сиз ДСҚга маълумотлари базада мавжуд бўлмаган чекни олганлигингизни маълум қилишга ҳақлисиз.

QR-кодидан яна қандай фойда бор?

Қоғоз шаклидаги чекда маълумотлар вақти билан ўчиб кетади.

Ўзингизда чекнинг бошланғич электрон маълумотларига ҳаволаларни сақлаб қўйинг. Улар ёрдамида сиз ҳар доим чекни солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича даъво қилишнинг бутун муддати мобайнида чоп этишингиз мумкин бўлади.

Шуниси эътиборга лойиқки, QR-коди билан чоп этилган чекни тасдиқлаш шарт эмас, шу боис  QR-коди ёрдамида ҳар доим ДСҚ серверларида сақланадиган унинг электрон вариантига кириш мумкин. 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма /ru/publish/doc/text170828_chekdagi_qr-kod_buhgalteriyaga_qanday_erdam_beradi