Полезное для бухгалтера в декабре:
Ёш ходимларнинг ижтимоий солиқларини қандай қилиб қоплаш мумкин
Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат тилида 2021 йил 1 майдан 2023 йил 15 январга қадар Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик Низом тасдиқланди (ВМнинг 24.07.2021 йилдаги 460-сонли қарори). Buxgalter.uz мазкур имтиёздан қандай фойдаланиш борасида маълумот тўплади.
2022 йил декабрь ойи ижтимоий солиқ суммасини қоплаб беришнинг сўнгги давридир. 2023 йил 1 апрель эса 2022 йил декабрь ойи учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш учун иш берувчи томонидан ариза беришнинг охирги муддати ҳисобланади.
Иш берувчи томонидан тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш учун:
- ижтимоий солиқ суммаси қоплаб берилиши сўралаётган ҳисобот ойида ёш ходим 25 ёшдан ошмаган бўлиши;
- узлуксиз 6 ой давомида меҳнат фаолиятини амалга оширган ҳамда иш берувчи томонидан белгиланган тартибда ижтимоий солиқ узлуксиз тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (электрон қайд) мавжудлиги.
Аризани тақдим этиш ҳамда кўриб чиқиш тартиби
1. Иш берувчи томонидан ариза ўзи рўйхатда турган солиқ органига ижтимоий солиқ ҳисоботи тақдим этилганидан кейин 3 ойдан кечиктирмасдан тақдим этилади.
2. Мазкур масала солиқ органи томонидан 5 иш куни мобайнида ўрганилади. У ижобий ҳал этилган тақдирда – тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш тўғрисидаги хулоса автоматлаштирилган дастурда 1 иш куни давомида иш берувчига юборилади.