Ижтимоий солиқ суммасини бюджетдан қоплаш тўғрисида ариза қандай юборилади

preview

24.07.2021 йилдаги 460-сон ВМҚ билан Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди. Қоплаш тўғрисидаги ариза солиқ органларига қандай тўғри юборилади? Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу саволга ДСҚ Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бўлим бошлиғи Хуршид МЕЙЛИЕВ жавоб берди:


- Ҳозирча ариза билан шошилиш зарур эмас. Яқин вақтда солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларида “Иш берувчи томонидан 25 ёшдан ошмаган ходим учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини давлат бюджетидан тўлиқ қоплаш учун ариза бериш” янги интерактив хизмат пайдо бўлади. Бу ҳақда батафсил қўшимча хабар берилади. 

Ҳозирги вақтда дастурий таъминотни ишлаб чиқиш амалга оширилмоқда. 

Солиқ тўловчи тегишли интерактив хизматни танлаши ва электрон шаклни тўлдириши етарли бўлади. Ариза шакли Вақтинчалик низомга 1-иловада келтирилганига мувофиқ бўлади.

Автоматлаштирилган дастур ва шахсий кабинетдаги янги тугма солиқ тўловчилар томонидан ариза беришда хато хавфини камайтиради. Шунингдек, у ариза дарҳол бундай аризаларни кўриб чиқиш учун масъул бўлган ходимга келиб тушиши ва белгиланган муддатда қарорлар қабул қилинишига кўмаклашади.

Ариза у олинган санадан эътиборан 5 иш куни ичида кўриб чиқилади. Хулоса қарор қабул қилинган кундан эътиборан 1 иш куни ичида шакллантирилади. 


Мавзуга доир материаллар:

Ёш ходимларнинг ижтимоий солиқларини қандай қилиб қоплаш мумкин

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text171599_ijtimoiy_soliq_summasini_byudjetdan_qoplash_tugrisida_ariza_qanday_yuboriladi