Полезное для бухгалтера в декабре:
Уй-жой нотурар жой тоифасига ўтказилганда ресурс солиқлари қандай тўланади
Жисмоний шахс уй-жойни нотурар жой тоифасига ўтказиб, ундан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда фойдаланмоқчи бўляпти. Мазкур ҳолатда ер ва мол-мулк солиқлари қандай тўланади? Бинодан умуман фойдаланилмаган тақдирда солиқлар тўланиши лозимми?
Саволларга ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси катта инспектори Шерзод НУРМАТОВ жавоб берди:
Мол-мулк солиғи
– Солиқ солиш объекти деб тан олинадиган мол-мулки бўлган жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл фуқаролари, шунингдек юридик шахс ташкил этган ҳолдаги ёки этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликлари жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг солиқ тўловчилари деб эътироф этилади .
Ўзбекистон ҳудудида жойлашган уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари ва бошқа қурилмалар, бинолар, иншоотлар солиқ солиш объекти ҳисобланади .
Тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари бўйича солиқ ставкаси – 2% .
Имтиёзлар турар жойлар учун белгиланганлиги сабабли улар ушбу солиқ солинадиган объектларга нисбатан қўлланилмайди .
Жисмоний шахс ёки оилавий корхона турар жойдан (унда истиқомат қилиш билан бир вақтда) товарлар ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган тақдирда, СК 422-м. 1-қ.1-3-бандларида белгиланган солиқ ставкалари қўлланилади .
Ер солиғи
Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этган ёки этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликлари жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини солиқ тўловчилари деб эътироф этилади
Хусусан, жисмоний шахслар учун мерос бўйича, ҳадя қилиниши ёки сотиб олиниши натижасида уй-жой ва иморатлар билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтган ер участкалари солиқ солиш объекти ҳисобланади .
Қуйидаги ер участкалари учун ер солиғи юридик шахслар учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича ундирилади:
- жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари эгаллаган ер участкалари;
- тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган ер участкалари;
- уйлар, дала ҳовли иморатлари, якка тартибдаги гаражлар ва бошқа иморатлар, иншоотлар ва юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага бериладиган бинолар эгаллаган ер участкалари .
СКнинг 436-моддаси бўйича солиқ имтиёзлари уларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Жисмоний шахс ёки оилавий корхона ер участкасидан унда жойлашган уйда (истиқомат қилиш билан бир вақтда) товарлар ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган тақдирда, солиқ жисмоний шахслар учун белгиланган солиқ ставкаси бўйича тўланади .
Жисмоний шахслар ер участкаси учун ундан ҳақиқатда фойдаланилганидан қатъи назар, солиқ тўлайдилар .
Эътибор беринг!
Уй-жойни нотурар жой тоифасига ўтказишда ер ва мол-мулк солиқлари кадастр ҳужжатлари қайта расмийлаштирилганидан кейин, ҳатто бинодан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланилмаган тақдирда ҳам, юридик шахслар учун белгиланган ставкалар бўйича тўланади.
Масалан, 2021 йил апрель ойида уй-жой нотурар жой тоифасига ўтказилиб, кадастр органларида қайта рўйхатдан ўтказилган, 2021 йил январдан апрелгача ер солиғи СКнинг 422-моддаси 1-3-бандларига мувофиқ, майдан декабргача эса – 2%лик ставка бўйича ҳисобланади .
Худди шундай тартибда 4 ой учун ер солиғи жисмоний шахслар учун белгиланган ставка бўйича 8 ой учун эса – юридик шахслар учун белгиланган ставка бўйича . ҳисобланади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам кўчмас мулк объекти мулкдори жойлашган жойидан қатъи назар, ушбу объект жойлашган жойдаги солиқ органи ходими томонидан солиқлар ҳисобланади ҳамда тўлов хабарномаси ёзиб берилади. Умумий қоидага кўра ушбу солиқлар жорий йилнинг 15 апрели ва 15 октябрига қадар тўланади».
Юридик шахсларга Молия вазирлиги ва «Норма» компанияси экспертларининг қуйидаги тавсиялари асқотиши мумкин: