II бўлим. 7-§. Ёрдамчи ишлаб чиқаришларни ҳисобга олувчи счётлар 2300

26.08.2021

123. Корхонанинг асосий ишлаб чиқаришига ёки асосий фаолиятига ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ҳисобланган ишлаб чиқаришга оид харажатлар тўғрисидаги маълумотлар 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётида умумлаштирилади.

124. Ушбу счётда қуйидагиларни таъминлашга хизмат қиладиган ишлаб чиқаришга тегишли харажатлар ҳисобга олинади:

а) энергиянинг турли хиллари (электр энергияси, буғ ва бошқалар) билан хизмат кўрсатиш;

б) транспорт хизматини кўрсатиш;

в) асосий воситаларни таъмирлаш;

г) асбоблар, штамплар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш деталлари ва конструкцияларини тайёрлаш ёки қурилиш материлларини бойитиш (асосан қурилиш корхоналарида);

д) тош, шағал, қум ва бошқа норуда материалларни қазиб олиш;

е) ёғоч материалларни тайёрлаш ва тахта қилиш;

ж) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тузлаш, қуритиш ва консервалаш (асосан савдо корхоналарида).

Бундан ташқари, ушбу счётларда корхона балансида турувчи илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик бўлинмаларининг харажатлари акс эттирилиши мумкин.

125.

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro