Полезное для бухгалтера в ноябре:
ҚҚС тўловчиларини рўйхатга олиш тизимда нималар ўзгармоқда
СКнинг 237-моддасига ўзгартиш киритилган, унга мувофиқ: ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Бу борада buxgalter.uz Давлат солиқ қўмитасидан нималарни билиб олди?
02.05.2020 йилдаги 3232-сонли амалдаги Низом ўрнига янги ҳужжат қабул қилинади ва у тайёрланиш жараёнида. Шунингдек, “ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш” интерактив хизматига ҳам ўзгартиришлар киритилмоқда. Яқин кунларда янги тартибнинг тасдиқланиши кутилмоқда.
Ундан ташқари ДСҚнинг ахборотига кўра рўйхатга олиш тартиби ҳалол солиқ тўловчиларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Хусусан, ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтишга қадар, шунингдек, аввал рўйхатдан ўтган ҚҚС тўловчилари «таҳлика-таҳлил» тизими ёрдамида 18 мезон бўйича текширилади. Уларнинг 13 таси юқори таҳликага эга солиқ тўловчилар индикаторига тегишли. Мазкур 13 мезоннинг ҳаттоки биттасидан бўйин товлаш солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиш учун ариза рад этилишига олиб келади, аввал тақдим этилган гувоҳноманинг амал қилиши эса тўхтатилади. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш орқали рўйхатдан ўтиш ёки аввал тақдим этилган гувоҳнома амал қилишини қайта тиклаш мумкин.
Ўз мақомингиз ва контрагентингиз мақомини текширишга солиқ тўловчи шахсий кабинетининг“ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш” хизмати ёрдам беради.
Аввалига айнан ўзини текшириб олиш мақсадга мувофиқ. Дастлаб – ўз мақомингизга қаранг. Агар сиз рўйхат ҳисобидан ҳали ҳам жой олмаган бўлсангиз, янги сервис шундай рўйхатдан ўтишга қандай муаммолар таъсир этаётганини юқорида санаб ўтилган 18 мезон бўйича кўриб чиқиш имконини беради. Сервисдан қандай фойдаланиш тўғрисида яқин кунлардаги мақолаларимизда ўқинг.
“ҚҚС тўловчини белгилаш” менюси солиқ тўловчиларга таниш. Сизнинг контрагентингиз ҚҚС тўловчиси (ҚҚС тўловчининг коди) сифатида рўйхатдан ўтиш тўғрисида амалдаги гувоҳномага эга эканини:
- СТИР, ЖШШИР ёки номларини кўрсатиш билан қидирув шартларини тўлдириш ҳамда қидирув тугмачасини босиш;
ёки
- реестрни Excel форматида кўчириб олиб ва ўз контрагентингизни умумий рўйхатдан топиб билишингиз мумкин.
Қуйида сиз учун фойдали тавсиялар келтирилган:
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади