4820-«Оператив ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» ҳисобварағи

01.01.2026

4820-«Оператив ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» ҳисобварағида шартномага мувофиқ, оператив ижара бўйича олинадиган ижара тўловлари ҳисобга олинади. Оператив ижара тўловлари ҳисобланганда 4820-«Оператив ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» ҳисобварағи 9350-«Оператив ижарадан даромадлар» ҳисобварағи билан боғланган ҳолда дебетланади. Ижара тўловларининг келиб тушиши 4820-«Оператив ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» ҳисобварағининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 

4820-«Оператив ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир дебитор бўйича алоҳида юритилади.

4820-ҳисобварақ бўйича боғланиш: 

 

Хўжалик
операцияси мазмуни

Ҳисобварақларнинг боғланиши

дебет

кредит

Ижара тўлови суммасидан ҚҚСни ҳисоблаш

4820

6410

Оператив ижара бўйича олинадиган суммаларни ҳисоблаш 4820 9350

Ижара бўйича қарзларни қоплаш учун ижарачилардан суммалар келиб тушиши

50105530

4820

Жадвал бўйича тўлаш муддати келганда ижарачидан олинган бўнакларни ҳисобга олиш 6390 4820

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал