Харид қилинаётган ноутбукларни маркировкалаш зарурми

preview

“Ташкилот ўз эҳтиёжлари учун 5 та ноутбук олишни режалаштирмоқда. Бунда уларнинг маркировкаси талаб этиладими?”.

Buxgalter.uz саволни Давлат божхона қўмитаси ва рақамли маркировкалаш бўйича ваколатли оператор “CRPT TURON” МЧЖга  йўллади.


1. ДБҚ Ташқи иқтисодий фаолиятни нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси бошқармаси:

- 12.12.2011 йилдаги 324-сон ВМҚга асосида Махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган четдан келтириладиган истеъмол товарлари рўйхати тасдиқланган. Мазкур қарор 2020 йил 31 декабрда ўз кучини йўқотган.

20.05.2021 йилдаги 322-сон ВМҚ билан мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди, бунда маҳсулотлар рўйхатига “ноутбук” товари киритилмаган.

 

2. “CRPT TURON” МЧЖ:

- Ўзбекистонда товарларни рақамли маркировкалашни жорий қилиш масалалари 20.11.2020 йилдаги 737-сон, 31.12.2020 йилдаги 833-сон ва 20.05.2021 йилдаги 322-сон ВМҚлари билан регламентланади.

Ҳозирги вақтда қуйидаги товарларни рақамли маркировкалаш жорий қилинмоқда:

Товар номи

ТИФ ТН коди

Мажбурий рақамли маркировкалашнинг бошланиши санаси

Тамаки маҳсулотлари

2402 90 000 0

2021 йил 1 январь

Алкоголь маҳсулотлари (пиво маҳсулотларидан ташқари)

2204, 2205, 2206, 2207, 2208

Пиво маҳсулотлари

2203

2021 йил 1 апрель

Маиший техника

8414, 8415, 8418, 8422, 8423, 8450, 8508, 8509, 8510, 8516, 8518, 8519, 8521, 8525, 8527, 8528

2021 йил 1 декабрь

Дори воситалари ва тиббий буюмлар

3003, 3004

2022 йил 1 февраль

Сув ва салқин ичимликлар

2009, 2201, 2202

2022 йил 1 март

Кўрганингиздек, мазкур рўйхатда ноутбуклар мавжуд эмас.

Тижорий мақсадлар учун, яъни - кейинчалик Ўзбекистон ҳудудида реализация қилиш учун ишлаб чиқарилган ёки олиб келинган маҳсулотлар рақамли маркировкаланиши лозим.

Ҳозирги вақтда товар қадоғига Data Matrix форматида кодни тушириш ишланмоқда. Бундай кодлар бугунги кунда бозорга келиб тушаётган барча тамаки маҳсулотлари, алкоголь ва пиво маҳсулотларига мажбурий тартибда туширилади.

Шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмлар, сув ва салқин ичимликлар, маиший техникага рақамли маркировка туширишни жорий қилиш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳада барча хоҳиш билдирган импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчилар иштирок этишлари мумкин. Бунинг учун “CRPT TURON” МЧЖга мурожаат қилиш ва тажриба лойиҳасида иштирок этиш учун шартнома тузиш зарур. 

 

Мазкур лойиҳа доирасида товарларни маркировкалаш қоидалари ишланмоқда. Хусусан, маиший техникага нисбатан: 

  1. Data Matrix нафақат қадоққа, балки буюмнинг ўзига ҳам туширилади; 
  2. Мажбурий маркировкалаш тартиби жорий қилингандан кейин ритейл ва улгуржи савдо вакиллари ўрнатилган давр доирасида омбордаги товарлар қолдиғини маркировкалашлари керак бўлади. 

Кейинчалик маркировкаланган маҳсулот ҳаракатини мониторинг қилиш тизими босқичма-босқич жорий қилинади. Рақамли маркировкалаш кодини ЭҲФ ва онлайн-НКМ чекларида кўрсатиш зарур бўлади.

Умуман, рақамли маркировкалаш товарлар ҳисобини қатъийроқ қилади: давлат ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқарилган ёки импорт қилувчи олиб келган ҳар бир қадоқнинг охирги истеъмолчига қадар ҳаракатини кузатиб бориш имкониятига эга бўлади, истеъмолчи эса товарни сотиб олгунга қадар унинг келиб чиқишини текшириши мумкин бўлади.

Тайёрлаганлар:

Гулнора АБДУНАЗАРОВА,

Олег ГАЕВОЙ

Савдо ва овқатланиш Савдо ва овқатланиш Савдо ва овқатланиш /ru/publish/doc/text173329_harid_qilinaetgan_noutbuklarni_markirovkalash_zarurmi