Полезное для бухгалтера в ноябре:
2021 йил ноябрь ойи учун бош бухгалтернинг режаси
Чораклик ҳисоботлар топширилди. Ноябрь ойида бироз хотиржам бўламиз, таҳлика-таҳлил тизими нуқтаи назаридан секин-аста қилган ишларимизни текшириб чиқамиз: бунга етарлича вақтимиз бўлади...
Режага қуйидаги жорий тўловлар ва ҳисоботлар киритилган:
5 ноябрь:
- 2021 йил октябрь ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни .
Барча тўловчилар учун тавсиялар:
9 ноябрь:
- 2021 йил ноябрь ойи учун айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғи йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади .
10 ноябрь:
- 2021 йил ноябрь ойи учун айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларни йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.
Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади .
- 2021 йил октябрь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни .
- 2021 йил октябрь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни .
- 2021 йил октябрь ойи учун алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан «Соғлом турмуш тарзи» платформаси ғазначилик ҳисобварағига йиғим бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва йиғимни тўлашнинг сўнгги куни .
- вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар томонидан 2021 йилнинг III чораги учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни*
__________________________
*Қуйидагилар бундан мустасно:
- молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;
- ҳисоботни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасига қадар тақдим этадиган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар;
- молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари.
14 ноябрь:
15 ноябрь:
- 2021 йил октябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни .
- ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади;
- Устав фондига мол-мулк киритилишига солиқ солинадими;
- Ижтимоий солиқнинг қайтарилиши қандай ҳисобга олинади ва ҳисоботда қандай тартибда акс эттирилади;
- ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш учун даромад олинган сана қандай аниқланади;
- ЖШДС солинадиган объект ва солиқ базаси қандай аниқланади.
- 2021 йил ноябрь ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади .
20 ноябрь:
- 2021 йил ноябрь ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.
Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади .
- 2021 йил октябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
- 2021 йил октябрь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни . Бунда Ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан, айнан 2021 йил октябрь ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдирилади* .
- 2021 йил октябрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .
- 2021 йил октябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .
__________________________
ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этади .
23 ноябрь:
- 2021 йил ноябрь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни* .
__________________________
* Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди .
Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди .
25 ноябрь:
- 2021 йил октябрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .
Ҳисобварақ-фактураларни, бажарилган ишлар далолатномаларини ёддан чиқарманг!
Ҳисобварақ-фактурани, шунингдек бажарилган ишлар далолатномаларини ўз вақтида имзоланг ва тақдим этинг, ушбу таомилни ҳисобот даврининг сўнгги кунларига қолдирманг:
- етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ЭҲФ 10 календарь кун мобайнида тасдиқланиши ёки сабаблар кўрсатилган ҳолда рад этилиши лозим;
- белгиланган муддатда харидор томонидан тасдиқланмаган ёки рад этилмаган ЭҲФ тасдиқланган ҳисобланади.
ЭҲФни расмийлаштириш ва қабул қилиш учун белгиланган муддатнинг сўнгги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ёки ишланмайдиган кунга тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб дам олиш ёки ишланмайдиган кундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади .
ЭҲФ операторингизнинг сайтидаги шахсий кабинетда бошқа операторларнинг хизматларидан фойдаланадиган контрагентлар томонидан сизга тақдим этилган ЭҲФни кўришингиз мумкин. Бунинг учун my.soliq.uz даги «ЭҲА операторини танлаш» хизматига киринг. ЭҲФ операторингизни танланг ва «Сақлаш» тугмасини босинг. Сўнгра роуминг тизими ЭҲФ операторингизни синхронлайди ва сиз бошқа ЭҲФ операторлари орқали контрагентлар юборадиган барча ЭҲФларни кўришингиз мумкин бўлади.
- ЭҲФ қачон, қандай шаклда ва қайси муддатларда тақдим этилади;
- Электрон ишончнома қандай расмийлаштирилади ва электрон шартнома қай тартибда рўйхатдан ўтказилади;
- Онлайн-НКМ ва виртуал касса чекида қандай маълумотлар бўлиши лозим;
- Ташкилот харажатларини тасдиқловчи онлайн-НКТ чеки билан қандай ишлаш керак.
Татьяна ЛИМАРЕВА,
«Норма» компанияси эксперти.