“Менинг ҳолатимни текшириш” сервисининг долзарб саволларига 5 та жавоб

preview

Раҳбарнинг шахси қандай тасдиқланади? Агар айни бир шартнома e-ijara да тасодифан икки марта рўйхатдан ўтказилган бўлса, нима қилиш керак? Агар “солиқ ҳисоботи ўз вақтида топширилмади” мезони “ёқилган” бўлса, нима қилиш лозим?  “Менинг ҳолатимни текшириш” сервиси фойдаланувчиларининг бу ва бошқа саволларига ДСҚ мутахассислари жавоб беришди:

 

1. “My.mehnat.uz да раҳбарнинг шахси тасдиқланмади” мезони бўйича хавфнинг юқори даражаси аниқланди, гарчи барча маълумотлар ЯММТ тизимига ўз вақтида ва тўғри киритилганди. Сабаби нимада?

- Солиқ органларида мавжуд корхонанинг ҳисоб маълумотларини янгиланг. Бунинг учун 8-сон шаклни тўлдиринг ва уни солиқ органларига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатинг. Солиқ органлари сизнинг ҳисоб маълумотларингизга ўзгартиришлар киритади.

Эътибор беринг: my.mehnat.uz да ҳисоб маълумотлари ва олдинги даврлар учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобларида ходимларнинг шахсга доир маълумотларида (хусусан - ЖШШИРда) хатолар бўлмаслиги керак.

 

2. 14-банд бўйича юқори хавф чиқди “Охирги 12 ой давомида солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатларининг мавжудлиги”. Қандай тузатиш мумкин? Барча ҳисоботларни ўз вақтида ва кечиктирмай топширамиз.

- Агар охирги 12 ой давомида қайсидир ҳисобот кечикиб топширилган бўлса, шундай бўлиши мумкин. Келгуси солиқ давридан (календарь йилидан) бошлаб мақом автоматик тарзда ўзгартирилади.

 

3.  4-мезон рўпарасида - қизил доирада кесишган чизиқ турибди. Корхона бинони ижарага олган, ижарага берувчи - МЧЖ, ижара шартномаси мавжуд. Муаммо нимада? 

- Ижара шартномасини E-ijara (ijara.soliq.uz) да рўйхатдан ўтказинг. Ижарага берувчи тизимга шартнома бўйича маълумотни киритиши, ижарага олувчи эса - уни тасдиқлаши керак. Шундан сўнг ижара шартномаси рўйхатдан ўтказилган ҳисобланади. Сўнгра “Менинг мақомимни текшириш” сервисида “Янгилаш” тугмасига босинг.

 

4. Хусусий шахсдан бинони ижарага олганмиз. Тасодифан айни бир шартнома E-ijara да икки марта рўйхатдан ўтказилибди. Нима қилиш лозим?

- E-ijara да шартномани рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш имконияти мавжуд. Ижарага берувчи шартномани бекор қилиш ташаббуси билан чиқади, ижарага олувчи эса - тасдиқлайди. Шундан сўнг шартнома бекор қилинади.

Ижарага берувчига:

  • “Шартномалар рўйхати” менюсида “Давлат солиқ хизмати органларида ижара шартномаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома” шаклини очинг;
  • “Тасдиқланганлар” бўлимида “Кўриш” тугмасига босинг;
  • “Бекор қилиш” тугмасига босинг.

Ижарага олувчига:

  • Бекор қилинадиган шартнома ёнида жойлашган “Тасдиқлаш” тугмасига босинг.

 

5. Нима учун жисмоний шахснинг ижара шартномасини рўйхатдан ўтказишда прописка жойини киритиб бўлмайди ва СМС келмайди?

- E-ijara да ижара шартномаларини рўйхатдан ўтказишда  фуқаронинг манзили  автоматик тарзда шакллантирилади. Бунда рўйхатдан ўтиш ва доимий яшаш бўйича турли манзилларга эга фуқаролар учун яшаш жойи бўйича алоҳида манзил юритиш имконияти мавжуд. Мазкур функционалдан фойдаланишда СМС-хабарлар жўнатиш назарда тутилмаган.

Манбага қаранг.

Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети /ru/publish/doc/text174915_mening_holatimni_tekshirish_servisining_dolzarb_savollariga_5_ta_javob