Полезное для бухгалтера в ноябре:
Хизматларни қайта тақдим этишда ЭҲФ қандай топширилади
Октябрь ойи давомида солиқ тўловчилар хизматларни қайта тақдим этиш, жумладан ташиш бўйича хизматлар импорти учун одатдаги алгоритм бўйича ЭҲФни жўната олишмади. 9 ноябрда - октябрь учун ЭҲФ тақдим этишнинг сўнгги кунида, ДСҚ бундай имкониятни берди. Функционал хизматларнинг қатъий чекланган рўйхати учун ишлайди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
- “ЭҲФ тизимида кўрсатилган операциялар бўйича илгариги алгоритм 2021 йил 7 октябрдан ишлашни тўхтатди. Бир неча кун ўтгач ДСҚ ўз ахборотида солиқ тўловчиларни янги схема техник жиҳатдан тайёр бўлганда ишга туширилиши ҳақида хабардор қилди. 9 ноябрга қадар корхоналар хизматларни қайта тақдим этиш, жумладан ташиш бўйича хизматлар импорти учун ЭҲФни топшира олишмади.
9 ноябрда солиқ тўловчиларга ҳисобварақ-фактураларни илгаригидек жўнатиш имконияти тақдим этилди. Функционал фақат ЭҲФда ДСҚ томонидан белгиланган 63 та хизматдан бири кўрсатилган тақдирда ишлайди. Умуман рўйхат бундай хилдаги функционални талаб қиладиган барча хизматларни қамраб олади. Назорат МХИК ёрдамида амалга оширилади.
Яқинда ДСҚ мутахассислари тармоқ корхоналари билан бир неча марта учрашиб, ЭҲФ билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилишди. Бунда ДСҚ нима учун бундай қатъий чоралар жорий этилганлиги юзасидан аниқ тушунтиришлар бермади. Эҳтимол, аниқланган суиистеъмолчилик ҳолатлари бунга сабаб бўлгандир. Бир нечта солиқ тўловчилар тартибни бузишди, бироқ ҳаммани жазолашди.
Кўрсатилган МХИКлар билан ЭҲФ тақдим этадиган солиқ тўловчилар учун камерал солиқ текширувлари ёки ҳатто зарурат бўлганда - сайёр солиқ текширувлари ўтказилиш эҳтимоли катта.
9 ноябрдан бошлаб солиқ тўловчилар, хусусан - транспорт-экспедиторлик компаниялари ЭҲФни жўнатиш бўйича функционалдан фойдаланган ва “белги” қўйган ҳолда мижозлар учун харид қилинган хизматларни қайта тақдим этишлари мумкинлигини таъкидлайман. Бу сотиб олинган айланмани ҳам воситачида, ҳам унинг мижозида кўрсатиш учун етарли бўлади ва ҚҚС тўловчилар ҳисобга олиш имкониятига эга бўлишади.
Умид қиламанки, солиқчилар янги алгоритм жорий этилгунга қадар амалдаги алгоритмни ўчиришмайди”.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади