Полезное для бухгалтера в декабре:
My.soliq.uz да ҳисоб маълумотларини қандай текшириш мумкин
Молия вазирлиги ва ДСҚ СКнинг 132-моддасига қўшимча киритиш ташаббуси билан чиқишди. Янги норма солиқ тўловчиларга ҳар йили ўзларининг шахсий кабинетлари орқали солиқ органларининг базасида ҳисоб маълумотларини тасдиқлаш мажбуриятини юклайди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА янги норма тасдиқланишини кутмасдан, my.soliq.uz да шахсий кабинетдаги ҳисоб маълумотларига кириб, уни тартибга келтиришнинг айни пайти, деб ҳисоблайди:
- “Мазкур норма тасдиқланса, 2022 йилдан кучга кириши режалаштирилмоқда. Бу солиқ тўловчиларнинг ҳисоб маълумотлари акс эттириладиган шахсий кабинет ойнасида янги тугма пайдо бўлишини билдиради. Эътибор беринг, солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги ҳисоб маълумотлари ДСҚнинг Ягона реестри маълумотларига мувофиқ акс эттирилади. Яъни бу солиқ органларининг ахборот тизимлари бизни идентификация қиладиган барча маълумотлардир.
Солиқ органларида ушбу маълумотларни шакллантириш учун бир нечта манбалар мавжуд:
- СКнинг 133-134-моддаларига мувофиқ мазкур маълумотни тақдим этадиган давлат органлари ва ташкилотлари;
- солиқ органларини ҳисоб маълумотлари ўзгарганлиги тўғрисида белгиланган шакл ва белгиланган муддатларда хабардор қилиши шарт бўлган солиқ тўловчилар .
Барча жараёнлар юқори даражада автоматлаштирилган. Ҳатто 8-сон шаклни ҳам аксарият солиқ тўловчилар шахсий кабинетлари орқали жўнатишни афзал кўришади.
Ташаббус қилинган норма, назаримда, ортиқча бўлмайди. Айниқса ахборот тизимлари эндигина созланаётган ва маълумотлар базалари шакллантирилаётган ҳозирги вақтда. Қайсидир босқичда расмий маълумотлар базаларида хатолар пайдо бўлиши ажабланарли эмас. Энг оддий сабаби - инсон омили - кечиктирилди, эсдан чиқди, текширилмади. Бунинг устига ахборот тизимларида турли носозликлар кузатилади. Буларнинг барчаси пировардида корхона учун катта муаммога айланиши мумкин.
Шахсий кабинетларда корхонада раҳбар ёки бухгалтер (баъзан иккала лавозимни янги инсонлар эгаллашган бўлади) анчадан бери ишлаётган бўлишсада, ҳисоб маълумотларида ҳанузгача аввал ишлаганлари кўрсатиб келинаётган талай мисолларни кўриш мумкин. Бундай рўйхатларда эски телефон рақамлари, эски манзил ва ҳ.к. кўрсатилган бўлади. Ушбу номувофиқликлар оқибатларини нималарга олиб келишини ҳозирдан тахмин қилиш мумкин. 2022 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС тўловчилар учун “Менинг ҳолатимни текшириш” сервиси, 22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚда назарда тутилган Е-aktiv, Е-ijara дастурлари ва солиқ маъмуриятчилигини автоматлаштиришнинг бошқа тизимлари тўлиқ ишга туширилади.
Масалан “Менинг мақомимни текшириш” сервисини олайлик... Агар корхонангизда анчадан буён ишламаётган, бироқ ҳисоб маълумотларида мавжуд бўлган директор ёки бош бухгалтер ҳозирги вақтда солиқларни тўлаш ва ҳисоботларни тақдим этиш бўйича муаммолари бўлган, юқори хавф мавжуд корхоналарда ишлашса - сизнинг корхонангиз ҳам “қизил чироққа” эга бўлади. Корхонанинг ҳақиқатда жойлашган жойи расмий рўйхатдан ўтказилган ҳудуди маълумотларидан фарқ қиладими? Яна “қизил чироқ”! Турар жой объекти манзили бўйича рўйхатдан ўтганмисиз? Тизим сизни ўз мол-мулкига эга бўлмаган сифатида кўради - бу ҳам “қизил чироқ”.
Бу эса камида ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини беришни рад этиш ёки амалдагисини тўхтатиб туришга олиб келади. Вазиятдан келиб чиқиб бошқа муаммолар ҳам бўлиши мумкин.
Шу боис солиқ органларидан ҳисоб маълумотларини тасдиқлаш таклифини кутиш зарур эмас. Агар сизда ҳозир ҳисоб маълумотларида хатолар бўлса, бу ҳам муаммоларга олиб келиши мумкин.
Бухгалтерлардан бири яқинда мендан: “Ҳисоб маълумотларини ўз вақтида тасдиқламаслик ҳолати учун қандай жавобгарликни назарда тутишади?” деб сўради. Мен қандайдир қўшимча жавобгарликни жорий этиш ортиқча бўлади, деб ўйлайман.
Вақт кўп эмаслиги, айрим маълумотларга тузатиш киритиш тартиб-таомили эса анча кўп вақт талаб қилишини ҳисобга олинг. Мисол учун, манзилга тузатиш киритиш учун қайта рўйхатдан ўтиш талаб қилиниши мумкин. Қайта рўйхатдан ўтиш эса таъсис ҳужжатларини тайёрлашни тақозо этади. Шундай экан, “Ҳисоб маълумотлари” ойнасида “Тасдиқлаш” тугмаси пайдо бўлиши билан фақат унга босиш билан ишни ҳал қилиш учун ҳозирдан ҳаракат қилинг”.
Сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади