Полезное для бухгалтера в декабре:
2021 йилдаги НҲҲларнинг умумий овқатланиш корхоналари фаолиятига таъсири
2021 йилда умумий овқатланиш корхоналарига солиқ тўлаш бўйича енгилликлар яратилди, кўп қаватли уйнинг ертўласида ишлаш ҳуқуқи берилди. Улар алкоголь билан савдо қилиш учун қўшимча йиғим тўлашга мажбур бўлишди, ЯИДХПда янги интерактив хизматга эга бўлишди, ўз ходимларини мажбурий тартибда эмлашди. Умумий овқатланиш соҳасини тартибга солишдаги бу ва бошқа ўзгартиришларни buxgalter.uz қулай бўлиши учун жадвалга жамлади:
№ |
НҲҲ |
Нима ўзгартирилди |
Шарҳга ҳавола |
1 |
15.10.2021 йилдаги 648-сон ВМҚга илова “Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом” |
Умумий овқатланиш корхоналарига кўп квартирали уйнинг ертўласида ишлашга рухсат берилди |
|
2 |
12.10.2021 йилдаги ЎРҚ-721-сон Қонун "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” |
Умумий овқатланиш объектларига алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш учун йиғим тасдиқланди |
|
3 |
20.09.2021 йилдаги 587-сон ВМҚ “Йирик шаҳарларда, вилоятлар ва туманлар марказларида туну кун фаолият юритувчи савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлашган ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” |
Тунги вақтда ишлайдиган умумий овқатланиш шохобчаларига ИИВ, Миллий гвардия ва ФВВ томонидан қўшимча хавфсизлик чора-тадбирлари белгиланди |
|
4 |
14.09.2021 йилдаги ЎРҚ-714-сон Қонун “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” |
31.12.2021 йилга қадар бўлган даврда 2020 йил 31 декабрдаги ҳолатга кўра юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва ер солиғи бўйича қарздорлик мажбурий равишда ундирилмайди |
|
5 |
25.08.2021 йилдаги ПҚ-5232-сон қарор “Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” |
Умумий овқатланиш корхоналари: 1) 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 31 декабрга қадар юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинди; 2) қуйидаги солиқлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб тўлаш ҳуқуқига эга бўлишди:
|
|
6 |
03.08.2021 йилдаги 485-сон ВМҚ “Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” |
Мавсумий кафеларининг ишлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Мавсумий кафеларини жойлаштириш бўйича аризани ЯИДХП орқали бериш зарур. Объектларни жойлаштириш ва ҳаракатланиши схемалари - K–SAVDO” ААТда |
|
7 |
19.07.2021 йилдаги 02-сон қарор. 0239-07-сон «Юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси» санитария қоидалари ва нормаларига ўзгартиришлар |
Умумий овқатланиш корхоналари ходимларига мажбурий вакцинация белгиланди |
|
8 |
30.10.2021 йилдаги ПФ-6098-сон Фармон “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” |
2022 йил 1 январгача бўлган муддатга умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари умумбелгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш мақсадида умумий даромадда ҳисобга олинмайди |
Корхонангиз умумий овқатланиш соҳасида фаолиятни амалга оширса, у ҳолда сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади