Йўриқнома: ижтимоий солиқ суммасини қайтариш учун ариза қандай берилади

preview

Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун 2021 йил 1 майдан 2023 йил 15 январга қадар тўланган ижтимоий солиқ суммаси тўлиқ қоплаб берилиши мумкин .  Аризани қандай беришни ДСҚда тушунтиришди:

 

  1. My3.soliq.uz сайтига киринг.
  2. “Хизматлар” бўлимини танланг ва изчил тарзда “Солиқ мажбуриятлари” ва “Ижтимоий солиқ суммасини қайтариш”га босинг. Очилган ойнада иш берувчи тўғрисидаги маълумотлар пайдо бўлади.
  3. Ижтимоий солиқни қоплаш даврини кўрсатинг. Эътибор беринг: 2022 йил декабрь ойи учун тўланган солиқни қоплаш учун ариза беришнинг сўнгги муддати - 2023 йил 1 апрель.
  4. Дастур автоматик тарзда корхонанинг охирги 6 ой давомида узлуксиз ишлаган 25 ёшдан ошмаган ходимлари рўйхатини ва ижтимоий солиқ суммасини шакллантиради.
  5. Маълумотларнинг тўғрилигини текширинг.
  6. “Аризани шакллантириш”га босинг. Ариза ва унга иловани сақлаш ва чоп этиш мумкин.
  7. “Аризани жўнатиш”га босинг.

“Жўнатилган аризалар” бўлимида аризанинг мақоми, ижрочи ва кўриб чиқиш муддатлари тўғрисида маълумотлар пайдо бўлади.

Ариза 5 иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Солиқ органлари уни асосланган деб ҳисоблашса - Ғазначиликка қайта йўллашади.

 

Қайтариш шартлари

Тартиб бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, УФ (УК)да давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга татбиқ этилмайди. Бундан ташқари:

  • ижтимоий солиқ суммаси қоплаб берилиши сўралаётган ҳисобот ойида ходим 25 ёшдан ошмаган бўлиши;
  • 25 ёшдан ошмаган ходим узлуксиз 6 ой давомида меҳнат фаолиятини амалга оширган бўлиши;
  • иш берувчи томонидан белгиланган тартибда ижтимоий солиқ узлуксиз тўланган бўлиши керак.

Манбага қаранг.

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text175963_yuriqnoma_ijtimoiy_soliq_summasini_qaytarish_uchun_ariza_qanday_beriladi