Йиллик инвентаризацияга қандай тайёргарлик кўрилади

preview

Йиллик инвентаризация одатда кўп вақт ва куч сарфини талаб қилади. Уни ўтказиш пайтига тайёр бўлиш учун buxgalter.uz режасидан фойдаланинг:

 

Инвентаризациянинг барча жараёнини 19-сон БҲМС тартибга солади.

1. Корхона раҳбари инвентаризация ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради, унда бир вақтда махсус комиссияни тайинлайди ва инвентаризация режасини тасдиқлайди. Бироқ ҳар қандай режани тасдиқлаш учун уни кимдир тузиши керак...

Шу боис олдиндан инвентаризация комиссияси аъзоларини аниқлаш зарур. Улар биргаликда инвентаризацияни ўтказиш режасини тайёрлайдилар, унда қуйидагиларни кўрсатадилар:

  • инвентаризация ўтказиш ҳудуди;
  • ушбу ҳудудларда қайта санашни ўтказадиган ходимлар (саноқ комиссияси);
  • ҳар бир кўрсатилган ҳудудда қайта санашнинг муваққат чегаралари.

Кейин эса корхона раҳбари буйруқ чиқаради ва ушбу буйруқ билан ҳам комиссия таркибини, ҳам у томондан тузилган инвентаризация ўтказиш режасини тасдиқлайди.

Эътибор беринг

Қайта буйруқ чиқармаслик учун инвентаризация ўтказиш муддатларини олдиндан режалаштиринг (жадвалга қаранг):

  • қанча вақт талаб қилинишини аниқланг - 10 кун ёки ундан кўп;
  • агар сизда йирик корхона бўлса ва мисол учун, ҳудудларда кўп омборлар бўлса, ҳар бир ҳудуд учун комиссия таркибини алоҳида аниқланг;

БҲМСда белгиланган инвентаризация ўтказиш муддатларини инобатга олган ҳолда уни ТМЗнинг минимал сони қолган даврларда ўтказиш қулай. Мисол учун, агар корхона 15 декабрга қадар ТМЗнинг барча реализациясини тугатишни режалаштирган бўлса, тегишинча, инвентаризацияни шу санадан кейин ўтказган маъқул.

Инвентаризация объекти

Счёт

Инвентаризациянинг даврийлиги

НҲҲ

Асосий воситалар

0100

Икки йилда камида бир марта

5-сон БҲМС

улардан: кутубхона фондлари

0190

Беш йилда бир марта

Ўрнатиладиган ускуналар ва капитал қўйилмалар (тугалланмаган қурилиш, АВ, НМАни харид қилиш)

0700, 0800

Йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан

19-сон БҲМС

Номоддий активлар

0400

Икки йилда камида бир марта

7-сон БҲМС

Молиявий қўйилмалар (қимматли қоғозлар ва бошқа ташкилотларнинг устав капиталлари ва ҳоказо.)

0600, 5800

Йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан

19-сон БҲМС

Товар-моддий захиралар

1000, 2000, 2800, 2900, 014

Бир йилда камида бир марта

4-сон БҲМС

улардан:

ёнилғи-мойлаш материаллари

1030

Ҳар чоракда

19-сон БҲМС

 

озиқ-овқат маҳсулотлари

1010

Ҳар чоракда

қимматбаҳо металлар

1000, 2800, 2900

Тармоқ йўриқномаларига мувофиқ

Келгуси даврлар харажатлари

3100

Йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан

Нақд пул маблағлари сўмда

5010

Чоракда камида бир марта

Нақд пул маблағлари валютада

5020

Чоракда камида бир марта

Пул маблағлари

5100, 5200, 5500, 5600, 5700

Йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан

Пул ҳужжатлари, бойликлар ва қатъий ҳисобдаги бланклар

5510, 5520, 006

Ойда бир марта.

Агар улар кассада сақланса, кассани тафтиш қилиш муддатларида

Ҳисоб-китоблар

4000-4900, 6000-6900 ва 7000-7900, 008, 009

Йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан

Корхонага тегишли бўлмаган, бироқ бухгалтерия ҳисобида ҳисобда турган мол-мулк (масъулиятни сақлашда бўлган, ижарага қабул қилинган, қайта ишлашда бўлган)

001, 002, 003, 004, 010, 011

Йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан

2. Инвентаризация комиссияси товар-моддий бойликлар рўйхатларини тайёрлайди.

3. Комиссия раиси моддий жавобгар шахслардан қуйидагилар ҳақида тилхат олади:

  • инвентаризация бошланишига қадар мол-мулкка доир барча кирим-чиқим ҳужжатлари бухгалтерия ёки комиссияга топширилгани;
  • улар жавобгарлигига келиб тушган барча ТМБлар кирим қилингани, чиқиб кетганлари эса чиқимга ҳисобдан чиқарилгани тўғрисида.

4. Инвентаризация комиссияси буйруқ билан ТМБни қайта санаш ва инвентаризация рўйхатларини тўлдириш бўйича ишчи (саноқ) комиссияларига тайинланган ходимларга йўл-йўриқ беради.

5. Инвентаризация бошланишидан олдин:

  • электрон шаклда максимал тўлиқ номенклатура маълумотномасини шакллантиринг - жадвални устунлари билан - артикул/штрих-коди/номи. Ушбу рўйхат омборда бўлган барча ТМБларни ўз ичига олиши керак;
  • инвентаризация бошланишидан 1 кун олдин ТМБларни тайёрланг:

           а) барча ТМБларда идентификация қилиш учун ишлаб чиқарувчининг яхши ўқиладиган кодлари ва артикуллари борлигини текширинг;

           b) маркировкасиз ёки яхши ўқилмайдиган штрих-кодли товарларни маркировка қилинг;

           c) стеллажлар ва зиналар орасида юк ортувчининг ўтиш йўлини бўшатинг ва ҳ.к.;

           d) штрих-кодининг ҳақиқатда ТМБ артикулига тўғри келишини таъминланг;

           e) ТМБларни қайта санаш вақтида омбор биносининг бўш жойларига жойлаштириш ёки қутиларга тўплаш мақсадга мувофиқдир;

  • инвентаризацияга жалб қилинган ходимлар ва уларнинг автотранспортини объектга киришини таъминланг, рухсатнома расмийлаштиринг;
  • инвентаризацияни бошланиши ва уни ўтказиш вақтида ишга жалб қилинган омбор ходимларининг ҳозир бўлишини таъминланг, ходимларнинг вазифаларини тақсимланг;
  • омбор ходимлари инвентаризация комиссияси аъзоларига инвентаризация қилиниши лозим бўлган ТМБ артикуллари бўйича маслаҳатлар беришлари, инвентаризация  жараёнида туғиладиган саволлар бўйича дарҳол ахборот тақдим этишлари шарт;
  • қайта санашни бошлаш кунида объектда зиналар, бўш қутилар ва бошқа ёрдамчи техник инвентарь, шунингдек товарнинг олдига бориш учун махсус техника билан таъминланг.

6. Қайта санашдан кейин комиссия ТМБнинг инвентаризация рўйхатлари тўғри тўлдирилганлигини текширади.

Агар эътирозлар бўлмаса, маълумотлар инвентаризацияга ишлов бериш дастурига киритилади.

Агар камомад аниқланса, саноқ ва инвентаризация комиссиялари аъзолари биргаликда ТМБни қайта санаб чиқишади.

7. Комиссия  инвентаризация бўйича барча ҳужжатларни кейинчалик ишлов бериш учун корхона бухгалтериясига беради.

8. Инвентаризация натижалари ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасида тафовут аниқланган тақдирда бухгалтерия ходимлари инвентаризация натижаларини назорат текширувидан ўтказиш ташаббуси билан чиқишлари мумкин.

 

Эътибор беринг
Инвентаризация ўтказишни кейинга қолдирманг, сабаби унинг натижалари солиққа оид тузатишларга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, инвентаризациянинг якуний маълумотлари Е-aktiv тизимига тузатилган маълумотларни киритиш учун сизга керак бўлади.

 

Инвентаризацияни ўтказмаганлик учун энди санкциялар мавжуд

Эслатиб ўтамиз, МЖТКнинг 175-1-моддаси унга киритилган ўзгартиришларни инобатга олган ҳолда энди  “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликни бузиш” деб номланади (илгари - “Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш”). Унга киритилган тузатишларга биноан бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган мажбуриятларни бухгалтерия ҳисоби субъектининг ва (ёки) бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари томонидан бажармаганлик, шу жумладан - активлар ва мажбуриятларнинг инвентаризациясини ўтказмаганлик мансабдор шахсларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жаримага сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жаримага сабаб бўлади. 

 Татьяна ЛИМАРЕВА,

 Норма” эксперти

 

Инвентарлаш Инвентарлаш Инвентарлаш /ru/publish/doc/text176486_yillik_inventarizaciyaga_qanday_tayergarlik_kuriladi