Полезное для бухгалтера в декабре:
2021 йилда фермер хўжаликлари учун 8 та асосий НҲҲ
2021 йилда фермерларнинг ривожланишига ёрдам берган асосий имтиёз ва субсидияларни жадвалда кўринг:
№ |
НҲҲ |
Имтиёз ёки субсидия |
Шарҳ |
1 |
15.07.2021 йилдаги ПФ-6262-сон Фармон “Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” |
Ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлов бериш техникалари, агрометеостанциялар, биолаборатория жиҳозлари ва бошқа ускуналар харид қилинганда 2024 йил 31 декабрга қадар қуйидагиларга эга бўлишади: а) компенсация қилиниши:
б) ажратиладиган кредит таъминотининг 50%игача (бироқ 10 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган) миқдорда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кафиллик тақдим этилиши. |
|
2 |
11.12.2020 йилдаги ПҚ-4919-сон қарор “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” |
2021 йилдан бошлаб:
Субсидиялар жорий қилинган сувни тежайдиган технологиялар камида 5 йил ишлатилиши шарти билан ажратилади |
|
3 |
02.02.2021 йилдаги ПҚ-4973-сон қарор "Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" |
2021 йил 31 декабрга қадар шоли етиштириш учун сотиб олинган замонавий уруғ сеялкалари ҳамда кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20%гача Давлат бюджетидан қоплаб берилади |
|
4 |
23.11.2021 йилдаги ПҚ-20-сон қарор “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” |
Кредит маблағлари «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури шартлари асосида тижорат банклари томонидан деҳқон ва фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи бошқа корхоналарга қуйидаги шартларда тақдим этилади: а) ҳар бир лойиҳа миллий валютада 100 млн сўмдан ошмаган миқдорда йиллик 14% ставкада молиялаштирилади; б) кредитлар:
|
|
5 |
20.04.2021 йилдаги ПФ-6208-сон Фармон “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” |
2021 йил 1 майдан бошлаб “Ёшлар дафтари”га киритилган деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланаётган ёшларга “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар” ҳамда “Аёллар дафтари” жамғармалари ҳисобидан уруғликлар ва кўчатларни харид қилиш учун БҲМнинг 8 баравари миқдоригача субсидия ажратилади |
|
6 |
27.03.2021 йилдаги ПҚ-5041-сон қарор “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” |
Тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкалари, истисно тариқасида, 2022 йил 1 январга қадар МБнинг асосий ставкаси доирасида белгиланади. Тижорат банкларига кредит ресурслари МБнинг асосий ставкасидан 4 фоиз паст даражада ажратилади |
|
7 |
11.03.2021 йилдаги 130-сон ВМҚ “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида” |
Пахта хом ашёси етиштириш харажатларини имтиёзли кредитлаш:
а) пахта хом ашёси қийматининг 50%игача йиллик 6%да; б) пахта хом ашёси қийматининг 60%игача йиллик 8%да.
а)пахта хом ашёси қийматининг 50%игача йиллик 6%да; б) пахта хом ашёси қийматининг 60%игача йиллик 8%да |
|
8 |
30.01.2021 йилдаги 44-сон ВМҚ “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” |
07.06.2018 йилдаги 433-сон ВМҚга ўзгартиришлар киритилди, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
|
Сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади