Полезное для бухгалтера в декабре:
Ўриндош ходимга моддий ёрдам берилганда имтиёзни қўллаш мумкинми
Ўриндош ходимга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун моддий ёрдам кўрсатиш (пластик карточкасига пул маблағларини ўтказиш) ва ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми, бу ҳақда buxgalter.uz илтимосига биноан «Норма» компанияси эксперти Татьяна БЕЛОУСОВА тушунтириш берди:
– «Нафақат асосий иш жойида ишлайдиган, балки ўриндош ходимларга ҳам моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин.
Меҳнат шартномасида ёки корхонанинг локал ҳужжатларида ўриндош ходимларга моддий ёрдам тўлаш қоидаларини назарда тутилиши (қайд этилиши) лозим.
Ўриндош ходимларга моддий ёрдам тўланишини ҳужжатлар (ходимнинг аризаси, раҳбар буйруғи, тасдиқловчи ҳужжатлар, масалан, никоҳ тузилганлиги, туғилганлик, вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ва ҳ.к.) билан расмийлаштириш ҳамда буни бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоботларида акс эттириш тартиби худди асосий иш жойида ишлайдиган ходимлар учун белгиланганидек амалга оширилади.
Бироқ, солиқ солиш қисмида фарқлар мавжуд, улар айнан ЖШДС бўйича имтиёзларни қўллашга тааллуқлидир.
Ўриндош ходимларга бериладиган моддий ёрдамга ЖШДС бўйича имтиёзлар қуйидаги тарзда қўлланилиши лозим :
Моддий ёрдам тури |
ЖШДС бўйича имтиёз қўлланилиши |
Фавқулодда вазиятлар муносабати билан кўрсатиладиган моддий ёрдам |
Етказилган зарар миқдоридаги даромад ҳисобланмайди |
Вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга кўрсатиладиган моддий ёрдам |
Асосий бўлмаган иш жойи бўйича имтиёз қўлланилмайди. Бунда асосий бўлмаган иш жойидан моддий ёрдам ва бошқа турлардаги ёрдам олган жисмоний шахсларнинг ЖШДС суммасини қайта ҳисоб-китоб қилиш жисмоний шахс йиллик жами даромади тўғрисида декларация топширганда солиқ органлари томонидан амалга оширилади |
Ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёхуд соғлиғига бошқача тарзда шикаст етганлиги билан боғлиқ ҳолда кўрсатиладиган моддий ёрдам |
Асосий бўлмаган иш жойи бўйича имтиёз қўлланилмайди. Асосий иш жойидан моддий ёрдам ва бошқа турлардаги ёрдам олган жисмоний шахсларнинг ЖШДС суммасини қайта ҳисоб-китоб қилиш жисмоний шахс йиллик жами даромади тўғрисида декларация топширганда, солиқ органлари томонидан амалга оширилади |
Бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан кўрсатиладиган моддий ёрдам |
|
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида кўрсатиладиган моддий ёрдам |
- фавқулодда вазиятлар билан боғлиқ моддий ёрдамга – имтиёз тўлиқ қўлланилади;
- оила аъзосининг вафоти муносабати билан бериладиган моддий ёрдамга – имтиёз қўлланилмайди.
Бунда ходим қуйидаги имтиёзларни йўқотади:
- моддий ёрдам (соғлиғига бошқача тарзда шикаст етганлиги, бола туғилиши ва никоҳдан ўтиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида кўрсатиладиган) суммасига МҲЭКМнинг 4,22 баравари миқдорида солиқ солинмайдиган тарздаги имтиёз ;
- айрим тоифадаги солиқ тўловчилар учун солиқ солинадиган жами даромадни МҲЭКМнинг 1,41 баравари миқдорига камайтириш тарзидаги имтиёз .
Вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга кўрсатилган моддий ёрдам суммасига ҳар қандай ҳолатда, ҳатто бундай ходим аввалги иш жойидан маълумотнома тақдим этмаган бўлса ҳам, ЖШДС бўйича имтиёз МҲЭКМнинг 4,22 баравари миқдорида қўлланилиши мумкин .
Маълумотнома тақдим этилганда, аввалги асосий иш жойи бўйича олинган даромадларни ҳисобга олган ҳолда, солиқ суммасини қайта ҳисоб-китоб қилинг ».
- Моддий ёрдам қандай тўланади;
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам қандай тўланади;
- Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киритиладиган моддий ёрдам қандай тўланади;
- Ходим ҳисобланмайдиган шахсларга моддий ёрдам қандай тўланади;
- Даволанишга моддий ёрдам қандай кўрсатилади;
- Чегирилмайдиган харажатлар қандай аниқланади.