Автосалон маълумотнома-счётни ҚҚС билан сотиши мумкинми

preview

Автосалон ДЙҲХХдан БҲМнинг 10%и қийматида (ҚҚСсиз) маълумотнома-счёт бланкаларини харид қилади. Жорий йил бошидан у мазкур маълумотномани мижозларга ҚҚС билан сотди. Имтиёзни МХИК кодига боғлашда ҳисобварақ-фактура ҚҚС бўйича имтиёз билан шакллантирилиши маълум бўлди. Вазиятни  ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ тушунтирди:

 

– “Сотилган автомототранспорт воситаси учун сотувчи харидорга маълумотнома-счёт (МС) бериши керак. У транспорт воситасини ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Ички ишлар вазирлиги автосалонларни белгиланган тартибда тасдиқланган намунадаги маълумотнома-счёт бланкалари билан таъминлайди ва уларнинг сарфланишини назорат қилади .

Шу тариқа, МСнинг айланиши чекланган, мазкур ҳужжат олиб сотиш учун товар сифатида фойдаланилиши мумкин эмас. Автосалонлар МС бланкаларини ТМБларни ҳисобга олиш счётларида ҳисобга оладилар, улар учун бу - “сарфланадиган материал” саналади. Автомобилни харидорга реализация қилиш чоғида автосалоннинг МС бланкаси қийматини   расмийлаштириш бўйича хизматлари суммасига албатта ҚҚС ҳисобланади.

Автосалонларда ҳақиқатан ҳам маълумотнома-счётларни реализация қилишга ЭҲФни расмийлаштириш билан боғлиқ муайян нозик жиҳатлар бўлганди. Ушбу жиҳатлар тезкор тарзда бартараф этилган, хизматларни маълумотнома билан реализация қилиш учун алоҳида МХИК коди берилди: “10506001001000001 –Автомобилни ДЙҲХХда дилерлар орқали рўйхатдан ўтказиш учун маълумотнома-счёт бериш” . Автосалон расмийлаштирилган МСларни беришда уни ЭҲФда кўрсатиши зарур”.

Манбага қаранг.

 

Ўтказмалар

1. Автосалон томонидан ДЙҲХХда харид қилинган МС бланкалари қийматига:

Дт 1090 Бошқа материаллар”;

Кт 6990 “Бошқа мажбуриятлар”.

2. Бланкалар қийматини автомобиль харидорига маълумотнома-счётни тўлдириш ва бериш бўйича хизматлар таннархига ҳисобдан чиқариш:

Дт 2010 “Асосий ишлаб чиқариш”;

Кт 1090Бошқа материаллар”.

3.10506001001000001 – Автомобилни ДЙҲХХда дилерлар орқали рўйхатдан ўтказиш учун маълумотнома-счёт бериш” МХИК коди билан ЭҲФни расмийлаштириш санасида даромадни тан олиш ва ҚҚС ҳисоблаш:

Дт 4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”;

Кт 9030 “Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар;

Дт 4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”;

Кт 6410 “ҚҚС”. 

Buxgalter.uz тавсия қилади

Сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:

 

 

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /ru/publish/doc/text177084_avtosalon_malumotnoma-schetni_qqs_bilan_sotishi_mumkinmi