Экология ҳисоб-китоби: 2022 йилда нимани кутиш керак?

preview

2022 йил январда бухгалтерлар Ҳисоб-китоб топширадилар ва атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини тўлайдилар. Бу гал ҳисоб-китобни масофадан туриб топширса бўладими?

Buxgalter.uz вазиятни Давлат экология қўмитасининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи Фарҳод ДЕҲҚОНОВдан аниқлаштирди:

 

– “Янги Низомга асосан атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун компенсация тўловларини қуйидагилар тўлайди :

  • ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар;
  • юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар.
Эслатиб ўтамиз
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш тоифалари 07.09.2020 йилдаги 541-сон ВМҚга 1-иловада белгиланган.

Компенсация тўловлари ҳисоб-китобини топшириш муддатлари ўзгартирилди :

  • I ва II тоифаларга мансуб субъектлар ҳисоб-китобни ҳар чоракда 1 марта - ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача;
  • III ва IV тоифаларга мансуб субъектлар ҳар йилда 1 марта - ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача топширадилар.

Шунингдек, тўлаш муддатлари ҳам ўзгартирилди:

  • I ва II тоифага мансуб тўловчилар компенсация тўловларини ҳар чоракда - ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача тўлайдилар ;
  • III ва IV тоифаларга мансуб тўловчилар компенсация тўловларини йилига 1 марта - ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5 февралигача тўлайдилар .
Эътибор беринг
Тўлов муддати ўтказиб юборилганлиги учун, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун қарздорлик суммасининг 0,1%и миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50%идан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилади .

Низомнинг 22-бандига мувофиқ Компенсация тўлови ҳисоб-китоби электрон ёки қоғоз шаклида тузилиши мумкин. Йил бошида ҳисоб-китобларни қабул қилиш учун махсус портал яратилган.

Ўз кабинетингизга кириш учун логинни - ташкилотингиз СТИРини ва паролни - 123 ни киритинг. Фойдаланувчиларнинг барча кабинетларига дастлабки ҳолатда бир хил парол ўрнатилган, шу боис кабинетга киришда албатта уни ўзгартириш лозим. Сиз паролни дарҳол тушувчи ойнада ўзгартиришингиз ёки функциядан кейинроқ фойдаланишингиз мумкин.

Шахсий кабинетда сиз:

  • ташкилотингизнинг атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш тоифасини текширишингиз;
  • тўловлар бўйича қарздорлик суммасини кўришингиз;
  • олдинги даврлар учун ҳисоботларни текширишингиз мумкин.
Эътибор беринг
2021 йил учун Ҳисоб-китобни ҳали ҳам шахсан бориб топширишга тўғри келади. Давлат экология қўмитаси бошқармасининг туман марказлари ходимлари барча масалалар бўйича маслаҳат беришади, Ҳисоб-китобни тузишда ёрдам беришади ва сизнинг маълумотларингизни ўзлари киритишади, кейинчалик уларни шахсий кабинетда текшириш мумкин.

 Марказга боришдан аввал у ерга қўнғироқ қилиб, ташриф буюриш вақтини аниқлаштириб олинг. Шаҳар бўйича жами – 11 та локация. Давлат экология қўмитасининг бошқармаси манзиллар ва телефон рақамларини аниқлаштирди:

Туман

Телефон рақами

Манзил

Олмазор

  • 97 780-24-71
  • 97 448-78-89

КҲАЙ, 1-уй (Олмазор ҳокимлиги биноси)

Бектемир 

  • 94 642-07-07
  • 90 959-78-88

Юқори Чирчиқ кўчаси, 41А-уй (“Ҳ. Бойқаро” МФЙ биноси)

Миробод 

  • 99 884-41-14

Нукус кўчаси, 86/3-уй (“Миробод” маҳалла қўмитаси биноси)

Мирзо Улуғбек 

  • 97 704-75-70
  • 94 621-84-38

Нодирабегим маҳалласи, Шўртепа кўчаси, 75-уй (Халқ таълими туман бўлими биноси)

Сергели (Янги Ҳаёт) 

  • 97 119-42-42
  • 93 001-76-26

Йўлдош-4 мавзеси, Софдил кўчаси, 50-уй (Кинология чорраҳасига етмасдан)

Учтепа 

  • 94 933-97-74
  • 90 959-04-09

Лутфий кўчаси, 1-Б-уй (туман Молия бошқармаси биноси, 1-қават, кириш орқа тарафдан)

Чилонзор 

  • 91 132-57-57
  • 99 875-96-95

Қатортол кўчаси, 8-мавзе, 18-уй ёнида

Шайхонтоҳур 

  • 97 421-09-09
  • 99 878-14-47

Абдулла Қодирий кўчаси, 7а-уй (Шайхонтоҳур ҳокимлиги биноси)

Юнусобод 

  • 93 504-77-47
  • 91 134-24-13

Осиё кўчаси, 40-уй, 3-қават

Яккасарой

  • 97 772-07-08

Қушбеги мавзеси, 12а-уй

Яшнобод

  • 99 826-47-14
  • 95 145-63-69

Алимкент кўчаси, 1-тор кўча, 2-уй (собиқ Бандлик маркази биноси. Мўлжал: Яшнобод тумани кадастр хизмати)

Давлат экология қўмитаси бошқармасининг Телеграм-каналида қўшимча ахборот олиш мумкин”.

Эътибор беринг

Ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга йўл қўйиш мумкин бўлганидан ортиқча чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилишининг нормативлари ваколатли органлар томонидан Давлат экология қўмитаси томонидан белгиланган ифлослантирувчи моддалар учун белгиланган квоталардан келиб чиқиб белгиланади.

Нормалардан ортиқча тарзда атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун тўловлар - бу чегирилмайдиган харажатлар . Уларни  харажат турини кўрсатган ҳолда Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 01341–0134-сатрларининг... 3 ва 4-устунларида акс эттиринг.

Виктория БЕЗГИНА,

“Норма” эксперти тайёрлади

 

Бошқа тузилмаларда ҳисобот Бошқа тузилмаларда ҳисобот Бошқа тузилмаларда ҳисобот /ru/publish/doc/text177176_ekologiya_hisob-kitobi_2022_yilda_nimani_kutish_kerak