Полезное для бухгалтера в ноябре:
Қандай қилиб нотўғри МХИК учун жаримадан қочиш мумкин
2022 йил 1 январдан бошлаб МХИК кодлари акс эттирилмаган онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларини бериш тақиқланди . ДСҚ ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чекларида кўрсатиладиган МХИКда хатолар бўлмаслиги кераклигини яна бир бор эслатиб ўтди. Келгусида бу ҳуқуқбузарларга жарима солишга сабаб бўлади.
Tasnif.soliq.uz даги классификаторнинг жорий ҳолатига мувофиқ келмайдиган, хато кўрсатилган ёки умуман кўрсатилмаган МХИК кодлари қуйидагиларга сабаб бўлади:
- ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёздан фойдаланишда хатолар (уларни қўлламасликкача). 2022 йил январдан бошлаб сизда имтиёзларга бўлган ҳуқуқнинг мавжудлигини тизим ЭҲФдаги товарлар ва хизматлар МХИКлари бўйича аниқлайди. Яқин вақтда имтиёзларни қўллаш онлайн-НКТ чеклари бўйича ҳам автоматлаштирилади;
- харидор учун SoliqUz мобиль иловаси ёрдамида онлайн-НКТ чеклари бўйича тўланадиган кешбэкни тўлиқ ҳажмда олишнинг имконсизлиги . Кэшбэк фақат уларга чекда долзарб МХИК кўрсатилган товарлар бўйича тўланади.
Бундан ташқари, 2022 йил 1 июлдан бошлаб нотўғри МХИК учун ЭҲФда ёки чекда кўрсатилган реализация қилинган товарлар (хизматлар) қийматининг 1%и миқдорида жарима жорий қилинади .
Ҳозирча тадбиркорларда қайта текшириш ва хатоларни бартараф этишга вақт бор, улар кўпчиликда мавжуд. Кешбэк қисман ёки тўлиқ рад этилган чеклар орасида онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича махсус бўлинмалари мавжуд йирик савдо тармоқлари чеклари бор.
Бунда МХИКни сизга нотўғри МХИК билан келган товар бўйича ҳисобварақ-фактуралардан бошлаб тузатиш лозим.
Каталог товарлар ва хизматларнинг 79 мингдан зиёд идентификация кодларини ўз ичига олган. Керакли кодни tasnif.soliq.uz сайти ёрдамида мустақил топиш мумкин. 2021 йил декабрдан бошлаб у ерда сўровнома асосида янги излаш тизими ишлаяпти: бешта мураккаб бўлмаган саволга жавоб бериш зарур ва тизим сизни керакли МХИКга олиб боради.
Tasnif.soliq.uz да илгари фойдаланиш имкони бўлган МХИКни излаш усуллари такомиллаштирилди. Агар сиз мос келадиган кодни топмасангиз, сайтда тасдиқланган шакл бўйича ариза қолдиринг.
Манбага бу ерда ва бу ерда қаранг.
Таҳририятдан:
Тадбиркорлар ўз навбатида солиқ идорасидан қуйидагиларни илтимос қиладилар:
1) МХИК классификаторини янгилаш ва тўлдириш бўйича ишларни тизимлаштиришни;
2) имкон қадар илгари яратилган кодларни ўзгартирмасликни;
3) улар ўзгартирилган тақдирда - ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКМ тизими созламасига ўзгартиришлар киритиш учун бу ҳақда олдиндан хабар беришни.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади