Тўлов иловалари ва маркетплейслар чекларига нисбатан талаблар янгиланди

preview

1 февралдан бошлаб электрон савдо майдончалари орқали товарлар сотилганда ҳамда тўлов тизимлари орқали хизматлар учун ҳақ тўланганда шакллантириладиган электрон чекларда фискал белгилар акс эттирилиши лозим .

 

Мазкур норма 2021 йил 1 декабрдан жорий қилиниши режалаштирилган эди  бироқ техник шарт-шароитларни яратиш учун анча вақт керак бўлди.

ПҚ-73-сон қарорда қуйидаги аниқлаштириш берилган: фискал белги қўйилиши талаби «P2P» транзакциялари ва кредит тўловлари чекларига тааллуқли эмас. 

Фискал белги онлайн-НКМ чекининг мажбурий реквизити бўлиб, уни солиқ солишда автоматик режимда ҳисобга қабул қилинадиган ноёб ҳужжатга айлантиради.  Электрон чекдаги фискал белги туфайли тадбиркорлик субъектлари томонидан мобиль иловалар ёрдамида ҳисоб-китоб амалга оширилганда бир томонлама ҳисобварақ-фактура тақдим этилиши ёки ҳар бир транзакцияга онлайн-НКМ чеки уриб берилиши шарт бўлмайди.

Шунингдек электрон транзакциялар чекларига онлайн-НКМ чеклари учун мажбурий бўлган бошқа реквизитлар, жумладан QR-код киритилиши масаласи кўриб чиқилмоқда. Фойдаланувчи уни сканерлаб олиб, фискал маълумотлар операторининг серверида сақланадиган чекларнинг электрон версиясидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Олег ГАЕВОЙ.

 

Савдо ва овқатланиш Савдо ва овқатланиш Савдо ва овқатланиш /ru/publish/doc/text177572_tulov_ilovalari_va_marketpleyslar_cheklariga_nisbatan_talablar_yangilandi