Полезное для бухгалтера в ноябре:
СК-2022: ер солиғи бўйича ҳисобот топшириш ва солиқни тўлаш
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи тўловчилар 2022 йил учун солиқ Ҳисоб-китобини 1 февралга қадар топширадилар . Буни ҳозир амалга ошириш мумкин, ДСҚ ресурсларида базавий ставкалар, ҳудудий коэффициентлар ва шакллар пайдо бўлди.
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетида “ЮШ ҳисоботини жўнатиш” интерактив хизматининг “Электрон шакллар” ойнасида қуйидагилар жойлаштирилган:
1. Жорий солиқ даврининг 1 январь ҳолатига қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун тўланадиган юридик шахслардан олинадииган ер солиғи ҳисоб-китоби - икки вариантда:
- чораклик асосда топширувчилар учун (айланмадан олинадиган солиқ);
- ҳар ойда Ҳисоб-китоб топширувчилар учун (ҚҚС тўловчилар).
2. Жорий солиқ даврининг 1 январь ҳолатига юридик шахсларнинг солиқ солиш объекти ҳисобланмайдиган ер участкалари бўйича маълумотнома. Уни СКнинг 426-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ерларга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари топширадилар.
Республика ҳудудлари |
1 гектар учун базавий солиқ ставкаси (млн сўмда) |
Тошкент шаҳри: 1 зона 2 зона 3 зона 4 зона 5 зона |
220 175 135 90 45 |
Қорақалпоғистон Республикаси |
28 |
Андижон вилояти |
35 |
Бухоро вилояти |
29 |
Жиззах вилояти |
29 |
Қашқадарё вилояти |
29 |
Навоий вилояти |
29 |
Наманган вилояти |
35 |
Самарқанд вилояти |
35 |
Сурхондарё вилояти |
25 |
Сирдарё вилояти |
22 |
Тошкент вилояти |
30 |
Фарғона вилояти |
29 |
Хоразм вилояти |
29 |
Юридик шахслар учун 2022 йилга қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқ ставкаларининг аниқ миқдорини Солиқ қўмитаси ўз сайтида жойлаштиришни бошлади.
Ресурс солиқлари бўйича бошқа муҳим ўзгартиришлар:
- Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
- Жисмоний шахслардан олинадиган ресурс солиқлари;
- Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;
- Мол-мулк солиғи бўйича бўнак маълумотномаси;
- Қандай қилиб мол-мулк солиғини ортиқча тўламаслик мумкин.