Ихтиёрий асосда қайта баҳолаш солиқ ҳисобига таъсир этадими

preview

Давстатқўм 2022 йил 1 январь ҳолатига асосий фондларни қайта баҳолаш индексларини эълон қилди - биз ҳар йил январда ушбу хабарни ўқишга кўникканмиз. Бу бухгалтер учун 2022 йилда нимани англатади ва бундай қайта баҳолаш корхонанинг солиқ ҳисобига таъсир этадими? Бу ҳақда buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Эльвира ЖИЛЬЦОВА сўзлаб берди:

 

– “Қайта баҳолаш - бу асосий воситалар тиклаш қийматини ҳозирги бозор нархлари даражасига мослаш мақсадида уларни вақти-вақти билан аниқлаштириш.

2021 йилга қадар микрофирмалар ва кичик корхоналар мажбурий қайта баҳолашни 3 йилда 1 марта, қолганлар - ҳар йили ўтказишган .

2021 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун АВларни мажбурий қайта баҳолаш тартиби бекор қилинган . Бироқ ҳеч ким корхоналарга уни ихтиёрий асосда ўтказишни тақиқламайди.

1. Агар корхона қайсидир даврийликда асосий воситаларни қайта баҳолашни ўтказса, бу бухгалтерия ҳисоби мақсадларида корхонанинг ҳисоб сиёсатида мустаҳкамланган бўлиши керак.

2. Сиз уни қуйидаги иккита усулдан бири ёрдамида ўтказишингиз мумкин:

  • индекс усули (қайта баҳолаш коэффициентлари қўлланилади);
  • бевосита қайта баҳолаш усули (ўхшаш активларнинг бозор нархлари асос учун олинади).

3. Қуйидагилар қайта баҳолаш натижаси бўлиши мумкин:

  • қўшимча баҳолаш (АВ қийматини ошириш);
  • арзонлаштириш (АВ қийматини камайтириш).

Бухгалтер ҳисобда қуйидаги ёзувларни амалга оширади:

1) қўшимча баҳолаш суммасига:

  • АВ (0100) (молиявий ижара шартномаси бўйича олинган (0300), капитал қўйилмалар (0800), ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни (0700) ҳисобга олиш ҳисобварақлари дебети - АВларининг дастлабки (тикланиш) қийматини қўшимча баҳолаш суммасига;
  • АВ эскиришини ҳисобга олиш ҳисобварақлари кредити (0200) - АВларнинг ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган АВларнинг жамланган эскиришини қўшимча баҳолаш суммасига;
  • 8510-"Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" ҳисобварағи кредити - АВлар объектининг дастлабки (тикланиш) қийматини қўшимча баҳолаш ва жамланган эскириши суммалари ўртасидаги фарқ суммасига;

2) АВни арзонлаштириш суммасига:

  • АВлар эскиришини ҳисобга олиш ҳисобварақлари дебети (0200) - АВлар, шунингдек молиявий ижара шартномаси бўйича олинган АВлар жамланган эскиришини арзонлаштириш суммасига;
  • 8510-"Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" ҳисобварағи дебети - илгари қайта баҳоланган АВларнинг қўшимча баҳолаш суммаси ёки аввалги қўшимча баҳолашлар суммаларининг АВлар ушбу объектини аввалги арзонлаштиришлар суммасидан ошадиган суммаси доирасида арзонлаштириш суммасига;
  • 9430-"Бошқа операцион харажатлар" ҳисобварағи дебети - арзонлаштиришнинг илгари қайта баҳоланган АВлар мазкур объектини қўшимча баҳолаш суммасидан. Ёки аввалги қўшимча баҳолашлар суммаларининг АВлар ушбу объектини аввалги арзонлаштиришлар суммасидан ошадиган суммасига (яъни арзонлаштириш суммасининг АВларнинг мазкур объекти бўйича 8510-"Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" ҳисобварағида ҳисобга олинадиган қолдиқ суммасидан ошишига);
  • АВларни (0100), молиявий ижара шартномаси бўйича олинган АВлар (0300), капитал қўйилмалар (0800), ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни (0700) ҳисобга олиш ҳисобварақлари кредити - АВларнинг дастлабки (тикланиш) қийматининг арзонлаштириш суммасига.

4. 1 январь ҳолатига асосий фондларни қайта баҳолаш натижалари АВларни қайта баҳолаш амалга оширилган жорий давр учун молиявий ҳисоботда акс эттирилади.

 

Ихтиёрий асосда қайта баҳолаш ва солиқ ҳисоби

1. Фойда солиғи

2021 йил 1 январдан кейин ўтказилган АВ қийматини қайта баҳолаш (арзонлаштириш) суммаси :

  • даромад (харажат) деб тан олинмайди,
  • тиклаш (бошланғич) қийматини аниқлашда ҳисобга олинмайди,
  • активнинг амортизациясини ҳисоблашда ҳисобга олинмайди.

АВнинг чиқиб кетишида 2021 йил 1 январдан кейин амалга оширилган қўшимча баҳолаш (арзонлаштириш) суммалари молиявий натижани аниқлашда ҳисобга олинмайди .

Эътибор беринг

2022 йилдаги ўзгартиришлар ҳақида сиз қуйидаги материалларда ўқишингиз мумкин:

 

2. Мол-мулк солиғи

Юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқиш учун база - кўчмас мулкнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати. 2022 йил 1 январдан бошлаб ушбу қиймат белгиланган минимумдан кам бўлиши мумкин эмас .

Мол-мулк солиғи солиш лозим бўлган суммада чалкашмаслик учун жадвалдан фойдаланинг : 

Қийматларни таққослаш

Мол-мулк солиғи бўйича ССБ

Ўртача йиллик қолдиқ қиймат бухгалтерия ҳисоби бўйича бинонинг майдонига кўпайтирилган минимал қийматдан кам

Минимал қиймат

Ўртача йиллик қолдиқ қиймат бухгалтерия ҳисоби бўйича бинонинг майдонига кўпайтирилган минимал қийматдан кўп

Ўртача йиллик қолдиқ қиймат

Агар мустақил қайта баҳолаш амалга оширилган бўлса

Баҳоланган қиймат минимал нормадан кам

Баҳоланган қиймат

Баҳоланган қиймат минимал нормадан кўп

Минимал қиймат

Шу тариқа, қайта баҳолаш АВ солиқ ҳисобига таъсир этмайди.

E-aktiv

2022 йил 1 январдан бошлаб давлат улуши 50% ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган корхоналар ва ҚҚС тўловчилар АВларни қайта баҳолаш тўғрисидаги ёзувларни “E-aktiv”  тизимига киритишлари мажбурийдир .

2022 йил 1 июлга қадар “E-aktiv”  тизимида тўлақонли ҳисоб юритмаганлик учун жарималар қўлланилмайди .

 

 

Асосий воситалар Асосий воситалар Асосий воситалар /ru/publish/doc/text177851_ihtieriy_asosda_qayta_baholash_soliq_hisobiga_tasir_etadimi