юзага келган ноқулайликлар учун товон тўлаб берилганда. Масалан, авиакомпания йўловчиларга парвоз бекор қилингани ёки кечиктирилгани учун бир марталик компенсация тўлайди;
шартнома шартларини бажариш жараёнида еказилган зарар қопланганда;
кафолатлар берилганда;
фавқулотда вазиятларда товон тўлаб берилганда.
Эътибор беринг
Алоҳида ҳолатларда товон тўлаб берилиши қонунчиликда назарда тутилган бўлиши мумкин.
Масалан, Ўзбекистон Ҳаво кодексида қуйидагилар учун ташувчининг жавобгарлиги кўзда тутилган .
йўловчиларнинг ҳаёти ва соғлигига зарар етказилгани:
қўл юки ёки юкнинг бутлиги:
етказиб беришнинг кечиккани:
Buxgalter.uz тавсия қилади
Шартномада харидорларларга товонларни тўлаш шартларини аниқ белгиланг, бу унинг суммасини аниқлашда чалкашликларга йўл қўймасликнинг олдини олади. Бу ташкилотингизнинг иш амалиётига (купонлар, ваучерлар) боғлиқ бўлган товонларни амалга ошириш ҳолатларида ва фавқулотда кутилмаган ҳолатлар (ноқулайликлар, зарарлар) юзага келганда муҳимдир. Бунда товон суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган белгиланган чегаралардан кам бўлмаслиги лозим.
Тўлаш шартларига қараб товон тушумнинг камайиши сифатида ҳисобда акс эттирилиши мумкин.
Харидорга товон тўлаш қачон тушумни камайтиришга олиб келади
Товонни тушумнинг камайиши сифатида ҳисобга олинг.
Сиз товон ҳисобига харидордан алоҳида турдаги товар ёки хизматларни қабул қилган ҳолатлар бундан мустасно ҳисобланади.
Парвоз кечиктирилганлиги учун товон тўланганда авиакомпания томонидан тушумнинг камайтирилиши
Авиакомпания парвоз кечиктирилганлиги учун йўловчиларга товон тўлаб беради.
Мазкур ҳолатда товон тушумнинг камайиши сифатида тан олинади, чунки авиакомпания унинг эвазига йўловчилардан ҳеч қандай товар ва хизматларни олмайди.
Харидордан товоннинг ўрнига товар олинганда ҳам тушумнинг камайиши тан олиниши мумкин.
Харидордан қабул қилинган алоҳида турдаги товарларнинг (хизматларнинг) ҳаққоний қийматидан унга қоплаб берилган суммадан ошган суммага тушумнинг камайишини эътироф этинг.
Агар бундай товарларнинг (хизматларнинг) ҳаққоний қийматини асосли равишда баҳолаш қийин кечадиган бўлса, у ҳолда харидорга қоплаб бериладиган бутун суммага тушумнинг камайишини эътироф этинг.
Мисол
Харидордан товарлар (хизматлар) қабул қилинганда тушумни камайтириш
Реклама агентлиги реклама майдонини консалтинг компаниясига унда реклама жойлаштириш учун сотмоқда.
Агентлик учун бундай битимнинг нархи одатда 5 000 минг сўмни ташкил этади.
Консалтинг компанияси бу нархдан ўтиб беришни сўрамоқда. Томонлар харидор кўрсатилган хизмат учун 3 000 минг сўм тўлаши, реклама агентлиги эса 2 000 минг сўм чегирма беришига келишишди. Аммо, консалтинг компанияси бунинг эвазига агентликка веб-сайтида реклама роликларини жойлаштириш ҳуқуқини тақдим этади.
Интернет-реклама учун платформа тақдим этиш бўйича бундай хизматларнинг ҳаққоний қийматини асосли равишда баҳолаш қийин. Шу боис реклама агентлиги дарҳол битим нархини 3 000 минг сўмгача туширади ва харидорга тўланадиган товоннинг бутун суммасига тушумни камайтиради. Хизмат кўрсатилган санада (реклама тахтасида рекламажойлаштирилганда) тушум 3 000 минг сўмни ташкил қилади.
Шу билан бир вақтда агентлик ўзида шартли активни тан олади ва уни тахминан 2 000 минг сўм суммада баҳолайди. Ҳисоб 37-сон МҲХС (IAS) «Шартли активлар ва шартли мажбуриятларни баҳолаш мажбуриятлари»га мувофиқ юритилади.
Шу вақтнинг ўзида консалтинг компанияси реклама агентлиги олдидаги шартли мажбуриятини тан олади ва уни тахминан 2 000 минг сўмлик ҳудди ўша суммада баҳолайди 37-сон МҲХС (IAS).
Тушумни қуйидаги икки вазиятдан кейин қопланадиган суммага камайтирасиз :
харидорга товарлар ёки хизматларни топширишда тушумни тан олиш;
товонни тўлаш ёки тўлаб беришга кафолат бериш, ҳаттоки тўлаб бериш келгусидаги вазият билан боғлиқ бўлса ҳам. Бундай кафолат бериш ташкилотнинг одатий иш амалиётида назарда тутилган бўлиши мумкин.
Мисол
Икки хил вазиятдан кейинги лаҳзада тушумни камайтириш
1 январда компания харидор билан бир тоннаси 10 млн. сўмлик нархда сут маҳсулотини етказиб беришга доир шартнома тузди, шартнома шартларига кўра, агар календарь йил давомида етказиб бериш ҳажми 1 000 тоннадан ошса, йил давомида етказиб берилган барча сут маҳсулотларининг бир тоннаси учун нарх ретроспектив тарзда 9 млн. сўмгача пасайтирилиши кўзда тутилган.
Харидор I чоракда 75 тонна сут сотиб олди, шунинг учун компания йил давомидаги сотиш ҳажми 1 000 тоннадан ошмаслигига умид қилади.
II чоракда яна 500 тонна сут сотилади. Сотиш ҳажмининг бундай ўсиб бориши туфайли компания 1 йилга 1 000 тонналик режани бажаришга эришиш истиқболларининг баҳоланишини ўзгартиради ва харидор чегирмани олиш учун зарур шартларни бажара олишига ишонч ҳосил қилади.
Бинобарин, агар тахминлар тасдиқланадиган бўлса, компания харидорга жорий йилда сотилган сут маҳсулотларининг ҳар бир тоннаси учун 1 млн. сўм чегирмани ретроспектив тарзда тақдим этиши лозим бўлади.
МҲХС бўйича ҳисобчи шартноманинг ҳисобини ўсиб боручи тартибда, яъни компаниянинг барча баҳолашларини ҳисобга олган ҳолда юритиши лозим.
Ҳисобчи йил якуни бўйича бонус реализация қилинмаслиги тўғрисидаги баҳолашдан келиб чиққан ҳолда I чоракда тушумни тан олиши керак. Тушум 750 млн сўм (1 тонна учун 75 тонна х 10 млн. сўм) суммада тан олинади. 31 мартда қуйидаги проводкалар амалга оширилади:
Дт «Дебиторлик қарздорлик» - 750 млн. сўм.
Кт «Тушум» - 750 млн. сўм.
II чоракда компаниянинг 10 фоизлик бонус (1 тонна учун 10 млн. сўм ўрнига 9 млн. сўм) ҳуқуқини берувчи сотиш ҳажмига эришиш тўғрисидаги тахминларини ҳисобга олган ҳолда чорак якуни бўйича ўсиб борувчи тартибдаги жорий йилда тан олинадиган тушумлар суммаси 5 175 млн. сўмгача ((75 + 500) х 9) етиши лозим бўлади.
Бу фақатгина тахмин қилинаётган натижа бўлгани учун компания II чоракда 10 млн. сўм нархдан келиб чиқиб тушумни тан олади. Иккинчи чорак якуни бўйича бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:
Дт «Дебиторлик қарздорлик» - 5 000 млн. сўм.
Кт «Тушум» - 5 000 млн. сўм.
Бунда, содир бўлаётган вазиятнинг иқтисодий мазмуни бошқа тартибга солувчи «Бонусни тўлаш бўйича мажбурият» ҳисобварағида акс эттирилади.
Ўсиб борувчи тартибда ҳосил қилинган тушум 5 750 млн. сўмга (750 + 5 000) тенг бўлади. Битимнинг иқтисодий ҳисоб-китоб суммаси эса - 5 175 млн. сўм (5 750 млн. сўм – (575 тн. х 1 млн. сўм)).
Ҳисобчи II чорак якунида 575 млн. сўм миқдоридаги регулировка қилувчи проводкани беради (товон (бонус) тўлаш бўйича мажбуриятни - захирани ҳисоблайди). Фараз қилайлик, баҳолаш ва муҳокама асосида харидорга 31 август куни бонус товони тўлаб беришга ваъда берилади ёки бу ҳақида қарор қабул қилинади. Ҳисобчи 30 июнь куни товон (бонус) тўлаш бўйича мажбуриятни - захирани ҳисоблайди. Ушбу шартнома бўйича тушум кечиктирилган вазиятдан кейинги лаҳзада, яъни 31 август куни товон суммасига қуйидагича камайтирилади:
Дт «Тушум» - 575 млн. сўм.
Кт «Пуллар (КҚ)» - 575 млн. сўм.
Бошқа ҳолатда, масалан, баҳолаш ва муҳокама асосида харидорга 31 май куни товон (бонус) тўлаб беришга қатъий ваъда берилади, ҳисобчи 30 июнь куни эса товон (бонус) тўлаш бўйича мажбурият – захирани ҳисоблайди, унда компания II чорак якунида, яъни 30 июнь куни ўзининг тушумини тан олиш пайтида уни қуйидагича камайтиради:
Дт «Тушум» - 575 млн. сўм.
Кт «Бонусни тўлаш бўйича мажбурият» - 575 млн. сўм.
Товон суммаси чегирмалар эвазига ўзгариб турувчи қисмни, маблағлар қайтарилишини, кредитларни, нархдаги чегирмаларни, стимулларни, иш натижалари учун бонусларни, жарималарни ёки бошқа шунга ўхшаш моддаларни ўз ичига қамраб олиши мумкин.
Битим баҳосини аниқлаш вақтида буларни ҳисобга олинг. Битим баҳосидаги ўзгариб турувчи қисмлар қандай баҳоланишини «МҲХС бўйича битим баҳосини аниқлаш»данқаранг.
Харидорга товон тўлаш қачон тушумни камайтирмасликка олиб келади
Юқорида қайд этилганидек, товон ўрнига харидордан алоҳида турдаги товарларни (хизматларни) олиш тушумни камайтиришга олиб келмайди. Агар бундай товарларнинг (хизматларнинг) ҳаққоний қиймати аниқланган бўлса, у ҳолда ушбу қиймат доирасидаги товонни уларнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб актив ёки харажат сифатида тан олинг.
Мисол
Харидорга товон тўлаш тушумни камайтирмайди
«Альфа» компанияси «Бета» харидор билан компьютер техникасини сотиш ва янги дастурий маҳсулот таъминотини тақдим этиш бўйича шартнома тузади. «Альфа» компанияси учун бундай битимнинг қиймати, одатда, 105 млн. сўмни ташкил этади. «Бета» компанияси томонидан дастурий таъминотга эга бўлган жиҳозларнинг бутун тўплами харид қилинганлиги муносабати билан томонлар 10 млн. сўм нарх микдорида чегирма бериш (арзон қилиб сотиш) ҳақида ўзаро келишишади, бироқ «Бета» компанияси «Альфа» компаниясига ўзининг 100 та акциясини товон (чегирма) ўрнига топширади.
Шартнома 1 январь куни имзоланади. Жиҳозларни топшириш 1 февраль куни амалга оширилади. Фараз қилайлик, «Бета» компанияси 1 февраль куни жиҳозлар ва дастурий таъминот учун 95 млн. сўм миқдоридаги пул маблағларининг тўловини амалга оширади ва «Альфа» компаниясига чегирма ўрнига 100 та оддий акцияларини топширади.
Акциялар - бу алоҳида турдаги товар бўлиб, унинг ҳаққоний қийматини биржа муомаласидаги маълумотлардан осонгина аниқлаш мумкин.
Тан олиниши лозим бўлган тушум суммасини аниқлаш мақсадида «Альфа» компанияси «Бета» компаниясининг 100 та оддий акцияларининг ҳаққоний қийматини уларни қабул қилиш санасидаги биржа муомаласидаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда баҳолайди. 100 та акциянинг ҳаққоний қиймати, дейлик, 10 млн. сўмни ташкил этади.
«Альфа» компанияси 105 млн. сўм миқдоридаги тушумни тан олади ва қуйидаги проводкани акс эттиради:
Дт «Пул маблағлари» - 95 млн. сўм.
Дт «Молиявий актив» - 10 млн. сўм.
Кт «Тушум» - 105 млн. сўм.
«Альфа» компанияси томонидан «Бета» компаниясидан олинган акцияларнинг ҳаққоний қийматидаги кейинги ўзгаришлар «Альфа»нинг тушумига таъсир кўрсатмайди.
Бошқа ҳолат – харидорларга кафолатлар тақдим этиш.
Кафолатларда қуйидагилар назарда тутилиши мумкин:
шартномада белгиланган параметрларга мувофиқ товарларнинг ўрнатилган меъёрларга жавоб бериши;
қўшимча хизматлар кўрсатилиши.
Агар харидорда кафолатни алоҳида сотиб олиш ҳуқуқи бўлса, у ҳолда бу алоҳида хизмат бўлиб ҳисобланади ва шартнома бўйича унга бўлак мажбурият сифатида қаралади.
Агар харидорда кафолатни алоҳида сотиб олиш ҳуқуқи бўлмаса, у ҳолда унга 37-сон МҲХС (IAS), мувофиқ ҳисобга олинг.
Агар реализация қилинган товарларнинг қандайдир қисми яроқсиз бўлиб чиқиши кутиладиган бўлса, таъмирлаш учун тахмин қилинадиган харажатларга боғлиқ равишда маҳсулотни алмаштириш ёки пуллик товон сифатидаги мажбуриятни тан олинг. Бундай мажбуриятни 37-сон МҲХС (IAS)талабларига мувофиқ харидорлар билан тузилган шартномалар бўйича мажбуриятлардан алоҳида ҳисобга олинг.
Эътибор беринг
Зарар ва талафот келтирилган ҳолатларда қонун ҳужжатларига мувофиқ тўланадиган кафолатлар мажбуриятлар бажарилишининг пайдо бўлишига олиб келмайди.
Товонларнинг авиакомпания томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ товон тўланиши
Авиакомпания рейс кечиктирилган ёки бекор қилинган ҳолатларда йўловчиларга компенсация тўлаб беради. Бу қонунчиликда кўзда тутилган.
МҲХС тушунтиришлари бўйича комитет бундай компенсацияларни ҳисобга олиш бўйича қуйидаги тавсияларни беради:
шартномага кўра авиакомпания мижозни маълум вақт давомида бир жойдан иккинчи жойга олиб ўтишга ваъда беради.
Агар у буни амалга оширмаса, мижоз компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Бинобарин, рейс кечиктирилган ёки бекор қилинганлиги учун ҳар қандай компенсация шартнома бўйича мижоз билан ташкилотда юзага келадиган мажбуриятнинг бажарилиши билан бевосита боғлиқдир. 15-сон МҲХС (IFRS) В33-бандига мувофиқ бундай компенсация етказилган зарарни қоплаш сифатида тан олинмайди.
Компенсацияни тўлаш тартиби ва унинг суммаси шартнома билан эмас, балки қонунда белгиланиши тўғрисидаги факт битим баҳоси аниқланиши тартибига таъсир кўрсатмайди. Бундай компенсация ўзгариб турувчи товонларнинг юзага келишига олиб келади.
Хулоса: рейс кечиктирилганлиги ёки бекор қилинганлиги учун йўловчиларга тўланадиган компенсация шартнома бўйича ўзгариб турувчи товонни ифодалаши сабабли уларни тушумнинг камайиши сифатида ҳисобга олиш лозим бўлади .
Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал