Полезное для бухгалтера в ноябре:
Маркировкаланган маҳсулотни импорт қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
2022 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларга рақамли маркировкалаш қоидаларини бузмаган ҳолда маҳсулотларни олиб кириш ва ҳисобга олиш вазифаси юклатилган . Маҳсулотлар тўғри маркировкаланганда божхона расмийлаштирувидан ўтишда муаммолар юзага келмайди.
Ушбу масалада нималарга эътибор берилиши лозимлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «CRPT TURON» МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ гапириб берди:
Маркировкаланган товарни олиб кириш ва ҳисобга олишнинг ўзига хос жиҳатлари
– «Маркировка қилинган товарни олиб киришда стандарт божхона тартиб-таомиллари амалга оширилади. Ягона фарқи қуйидагича: маҳсулот рақамли маркировка қилиниши лозим. Уни сотиш чоғида ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКМ чекларида рақамли маркировкалаш кодлари учун ажратилган устун тўлдирилиши лозим.
Ҳисобда маркировкаланган товарнинг ҳар бирлиги ноёб товар ҳисобланади.
Жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган товарлар маркировка қилинмайди.
Маркировкаланган товарни олиб киришда кодлар учун тўлов қандай тўланади
Маркировка кодлари берилиши ва кузатиб борилиши учун импорт қилувчи тўлов тўлайди. Бундай тўловни операторнинг ҳисобрақамига банк ўтказмалари орқали сўмда амалга ошириш мумкин. Оператор хизматлари учун тўлов тўлашнинг бошқача шакллари назарда тутилмаган.
Импорт қилиш чоғида товар учун маркировка кодларига буюртма қандай берилади? Ким ва қаерда импорт қилинадиган товарларни маркировкалаши лозим
Товарни маркировкалаш мажбуриятини, шу жумладан маркировка кодларини олиш ва уларни товарга киритиш, товарнинг Ўзбекистон ҳудудидаги дастлабки мулкдори бўлган импорт қилувчи ҳам товарни маркировкаланган товарлар каталогида рўйхатдан ўтказиши мумкин.
Дори воситалари истисно қилинади. Қонун ҳужжатларида уларни маркировкалаш мажбурияти ишлаб чиқарувчи зиммасига юклатилган.
Эътибор беринг: импорт қилувчи товар эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилгунига қадар унинг маркировкаланишини таъминлаши лозим.
Маркировкаланган импорт маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудида муомалага қандай тўғри киритиш лозим
Агар сиз кодларга буюртма бериб, уларни товарга киритган, лекин ҳали муомалага чиқармаган бўлсангиз, уларни юридик ёки жисмоний шахсларга сотиш ҳуқуқига эга бўлмайсиз. Сотишдан олдин албатта товарларни муомалага киритинг:
1. Маҳсулот муомалага киритилиши ҳақидаги хабарномани «Asl belgisi» маркировкалаш ахборот тизимида шакллантиринг.
2. Маҳсулот эркин муомалага чиқариш (импорт) учун расмийлаштирилгандан сўнг маркировкаланган товарлар олиб кирилиши (импорт) тўғрисидаги хабарномани рақамли маркировкалаш тизимига киритинг. Унда қуйидагиларни кўрсатинг:
- божхона юк декларацияси реквизитлари;
- маркировкаланган товар ҳақидаги маълумотлар;
- ҳар бир импорт қилинган маҳсулот бирлигининг маркировка кодлари (ёки агрегациялаш кодлари) рўйхати.
Бундай хабарномани қандай тўлдириш ва тақдим этиш тўғрисидаги йўриқномани сайтдан ёки «Asl belgisi» рақамли маркировкалаш тизими операторининг техник кўмак хизматидан олишингиз мумкин.
Сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.