Полезное для бухгалтера в ноябре:
Солиқ бўйича ҳисоб-китобнинг янги шаклларида имтиёз қандай қўлланилади
Солиқ имтиёзларини айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг янги шаклида қандай тўғри қўллаш мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ Айланмадан олинадиган солиқ маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи Нуриддин ОТАМУРОДОВ тушунтирди:
– “Солиқ тўловчиларда январь ойи ҳисоботларини топширгандан кейин янги шаклларда имтиёз қандай қўлланиши юзасидан саволлар туғилди.
2021 йилда Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 10104_25 кодли шакли қўлланилган. Унда имтиёзни қўллаш учун Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0301-0306-сатрларини тўлдириш лозим бўлган. Бу қўлда, экранда пайдо бўлувчи йўл-йўриқ - имтиёзлар маълумотномаси ёрдамида бажарилган. Имтиёз тақдим этилган НҲҲга мувофиқ имтиёз ифодасини танлаш ва уни пул ифодасида кўрсатиш керак бўлган.
2022 йил 1 январдан бошлаб Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 10104_26 кодли янгиланган шакли қўлланилмоқда. Унда ҳам 0301-0306-сатрлар билан 2-илова мавжуд, уларда қўлланилаётган имтиёзлар акс эттирилади. Фақат энди улар автоматик тарзда тўлдирилади. Солиқ тўловчида ушбу маълумотларга қўлда тузатиш киритиш имконияти йўқ.
Кўрсатилган сатрлар автоматик тарзда тўлдирилиши учун солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича мурожаат” интерактив хизматидан олдиндан фойдаланиш зарур.
Солиқ тўловчи мурожаатни тўлдириб жўнатгандан сўнг, солиқ органи уни бир кун давомида кўриб чиқади, тасдиқлайди ёки рад этади. Агар имтиёзга бўлган ҳуқуқ тасдиқланса (кўриб чиқиш натижалари - экраннинг пастки қисмида жадвалда), солиқ бўйича ҳисоб-китобларда имтиёз автоматик тарзда қўлланилади.
- Мурожаат шаклини тўлдириш чоғида қуйидагиларни кўрсатинг:
- имтиёз берилган НҲҲ;
- солиқ тури;
- имтиёзлар амал қилишининг бошланиш ва тугаш муддатлари;
- сизга имтиёз учун ҳуқуқ берадиган товарнинг (хизматнинг) МХИК.
Қўшимча равишда сизга ушбу имтиёзга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиш мумкин.
Мурожаат имтиёзга бўлган ҳуқуқ юзага келган пайтдан эътиборан 1 марта берилади. Бу тасдиқланган тақдирда имтиёзни НҲҲда назарда тутилган амал қилиш муддати тугагунга қадар қўллаш учун етарлидир.
– Ҳисоб-китобда қўлда тўлдириладиган имтиёзлар қолганми?
– Ҳа, фақат ПҚ-5252-сон қарорда назарда тутилган битта бундай имтиёз қолган. Бунинг учун Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 0701-сатри - “Онлайн назорат-касса машинаси ва виртуал кассага уланган, штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмаларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммаси” назарда тутилган. У қўлда тўлдирилади”.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади