Полезное для бухгалтера в ноябре:
Лизинг берувчи ҚҚСни қандай ҳисоблаб чиқади
Корхона ускунани лизингга бериш бўйича хизматлар кўрсатади. Бунда ҚҚС солиш объекти пайдо бўладими? Буни “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:
– “Мол-мулкни молиявий ижарага (шу жумладан -лизингга) бериш муносабати билан ҚҚС бўйича мажбуриятларни аниқлаш чоғида бунда мол-мулкни бериш ва фоизли даромад ҳисоблаш бўйича юзага келадиган иккита операцияни ҳисобга олинг.
Мол-мулкни молиявий ижарага (лизингга) бериш - бу реализация қилиш бўйича айланма ва ҚҚС солиш объекти . Лизинг шартномаси тарафлари томонидан имзоланган қабул қилиш-топшириш далолатномасига кўра мол-мулк лизингга олувчининг тасарруфига берилган сана бу ҳолда айланма амалга оширилган сана деб ҳисобланади .
Объектни лизингга бериш чоғида ҚҚСни барча даврий лизинг тўловлари суммаси, шу жумладан, қайтариб сотиб олиш суммасидан, агар шартномада шундай сумма назарда тутилган бўлса, келиб чиқиб, фоиз ҳисобидаги даромади чегириб ташланган ҳолда ҳисоблаб чиқинг .
Объектни лизингга беришда ҚҚС ҳисоб-китоби
ҚҚС тўловчиси бўлган лизинг компанияси баланс қиймати 111 200 минг сўм бўлган импорт қилинган ускунани 5 йил муддатга лизингга беради.
Ускуна импорт қилишда ҚҚСдан озод қилинган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига кирмайди.
5 йил учун лизинг тўловларининг умумий суммаси ҚҚСсиз 319 777,8 минг сўм, шу жумладан:
- лизинг объекти қийматини қоплаш суммаси - 200 000 минг сўм;
- лизинг берувчининг фоизли даромади - 119 777,8 минг сўм.
ҚҚС барча даврий лизинг тўловлари суммасидан, фоизли даромад чегирилган ҳолда, яъни 200 000 минг сўмдан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилади.
Бухгалтерия ҳисобида объектни лизингга беришни қуйидаги тарзда акс эттиринг:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
||
Объектни лизингга бериш акс эттирилди (200 000 х 1,15) |
230 000 |
||
Объектни лизингга беришда ҳисобланган ҚҚС акс эттирилди (200 000 х 15%) |
30 000 |
||
Лизинг объектининг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди |
111 200 |
||
Кечиктирилган даромад акс эттирилди (230 000 – 30 000 – 111 200) |
88 800 |
||
Тўловлар жадвалига асосан лизинг бўйича олиниши лозим бўлган узоқ муддатли тўловларнинг жорий қисми ўтказилди (230 000 : 5) |
46 000 |
||
Тўловлар жадвалига асосан узоқ муддатли кечиктирилган даромаднинг жорий қисми ўтказилди (88 800 : 5) |
17 760 |
||
Кечиктирилган даромаднинг жорий қисми суммасини ҳар ойда молиявий натижаларга ҳисобдан чиқариш акс эттирилди (17 760 : 12) |
1 480 |
||
Лизинг тўловлари жадвалига асосан лизинг берувчининг ҳар ойлик фоизли даромади ҳисобланди (36 000 : 12) |
3 000 |
Ўхшаши Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар импорт қилишда ҚҚСдан озод қилинган . “Импорт” ҚҚС бўйича имтиёз бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларга ҳам татбиқ қилинади, башарти улар:
- битта контрактга (шартномага) мувофиқ янги технологик асбоб-ускуналар билан биргаликда етказиб берилса;
- ушбу асбоб-ускунанинг ажралмас қисми ҳисобланса.
“Эркин муомалага чиқариш” (ИМ 40) божхона режимига божхона расмийлаштируви вақтида ишлаб чиқарилганига 3 йилдан кўп бўлмаган технологик ускуна янги технологик ускуна ҳисобланади.
Ишлаб чиқарилган йилини тасдиқлаш ва имтиёз ҳуқуқига эга бўлиш учун божхона расмийлаштируви вақтида ишлаб чиқарувчи заводнинг техник паспорти ёки ишлаб чиқарувчининг ишлаб чиқарилган йили тўғрисидаги тегишли маълумотларни ўз ичига олган бошқа ҳужжатини тақдим этинг.