Полезное для бухгалтера в ноябре:
Ходимнинг сафарбарлик чақируви резервида хизмат ўташига тўлов учун солиқ оқибатлари
Корхонанинг ҳисобварағидан ходимнинг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи учун тўлов ўтказилди. Бунда ходимда даромад юзага келадими? Агар юзага келса, унга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинадими? Имтиёзларни қўллаш мумкинми? Ходимнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизмати даврида унинг иш ҳақи сақлаб қолинадими?
Саволларга “Норма” эксперти Виктория БЕЗГИНА жавоб берди:
Агар тўлов ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолинмаса
– “Агар корхонангиз ходим-чақирилувчи учун Мудофаа вазирлигининг махсус ҳисобварағига тўловни амалга оширган ва бунда ушбу суммани унинг иш ҳақидан ушлаб қолмаган бўлса, ходимда моддий наф тарзидаги даромад юзага келади .
- ЖШДС солинади;
- солиқ имтиёзларига эга эмас;
- ижтимоий солиқ солинмайди;
- ШЖБПҲни ҳисоблаб чиқиш учун база бўлиб хизмат қилади.
Ушбу даромадни ва тегишинча, солиқни ЖШДС бўйича ҳисоботда - 6-иловада ва ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг 012-сатрида акс эттиришни унутманг.
Ҳисоб-китобга 5-иловада ва шу Ҳисоб-китобнинг 011-сатрида моддий наф ва у бўйича ҳисобланган ЖШДС суммалари худди моддий ёрдам суммалари ва ходимларнинг иш ҳақига оид бўлмаган бошқа даромадлари каби акс эттирилмайди.
Агар корхона - фойда солиғи тўловчиси бўлса, бундай харажат унинг учун:
- чегирилмайдиган харажат ;
- Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0118-сатрида (3 ва 4-устунларда) акс эттирилади.
Агар тўловни амалга ошириб, кейин ушлаб қолишган бўлса
Агар сиз кўрсатилган суммани кейинчалик ходимнинг иш ҳақидан унинг аризаси ва раҳбарнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш тўғрисидаги буйруғи асосида ушлаб қолсангиз, бу ҳолда ҳеч қандай қўшимча даромадлар ва солиқлар юзага келмайди.
Ижтимоий кафолатлар
Иш берувчи қуйидагиларга мажбур:
- ҳарбий бурчни бажариш вақтида - ходимни иш жойи (лавозими) сақланган ҳолда ишдан озод қилишга ;
- сафарбарлик чақируви резервидаги (СЧР) хизматни ўташ вақтида ходимнинг ўртача иш ҳақини сақлаб қолишга ”.