2022 йил март ойи учун бош бухгалтер режаси

preview

Март ойи кўпгина корхоналарнинг бухгалтерлари учун 2021 йил учун ҳисоботлар топшириладиган якуний ой ҳисобланади. Шунингдек жорий ҳисоботлар топшириш ва тўловлар вақти ҳам яқинлашмоқда.

Қачон ва қандай ҳисоботлар топширилиши ва солиқлар тўланиши ҳақида buxgalter.uz март ойи учун тайёрлаган режасида айтиб ўтилган. Солиқлар бўйича янгиланган тавсияларда эса ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича экспертларнинг батафсил йўриқномаларини топишингиз мумкин:

 

Шундай қилиб:

1 март:

  • 2021 йил учун фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .

 Барча тўловчилар учун тавсиялар:

– Фойда солиғи ҳисоб-китоби қандай тузилади;
– Фойда солиғи ҳисоб-китобида жами даромад қандай акс эттирилади;
– Реализация қилишдан олинган даромадга тузатиш қандай киритилади.

 

5 март:

  • 2022 йил февраль ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни ;

Тавсия қиламиз

– Қандай вазиятларда ЖШДС тўланади.

  • 2022 йил февраль ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг
5 март дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида айтиб ўтилган солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 7 мартга кўчирилади .

9 март

  • айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун 2022 йил март ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг биринчи ойи 10-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади .

Ушбу мавзудаги материал:

– Кимлар юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлайди.

  • 2022 йил март ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни

 

10 март

  • мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2022 йил март ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан эса 2022 йилнинг I чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни

Қуйидагини ўқиб чиқишни тавсия қиламиз

Юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқ қандай ҳисобланади. 

 

  • 2022 йилнинг февраль ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни ;

Мавзуга доир:

Кимлар акциз солиғини тўловчилар ҳисобланади, солиқ қандай тартибда тўланади ва ҳисобот қандай тақдим этилади.

  • 2022 йил февраль ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни .

 

 14 март:

  • 2022 йил февраль ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни ;

Кўрсатмалар сифатида қуйидагиларни тавсия қиламиз

ЖШДС бўйича ҳисобот қачон топширилади ва солиқ қандай тартибда тўланади.

  • 2021 йил учун юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари томонидан молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни* ;

____________________________

*Қуйидагилар бундан мустасно:

- йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар;

- молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;

- молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган қолган хўжалик юритувчи субъектлар.

 

15 март:

2021 йил учун

вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан:

  • 2021 йил учун йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг сўнгги куни ;
  • 2021 йил декабрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни *, **   .

 

Солиқ тўловчилар учун тавсиялар:

– ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади;

– Устав фондига киритилган мол-мулкка солиқ солинадими;

– Ижтимоий солиқ қайтарилиши қандай ҳисобга олинади ва ҳисоботда қандай акс эттирилади;

– ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш учун даромад олинган сана қандай аниқланади;

– ЖШДС солинадиган объект ва унинг солиқ базаси қандай аниқланади.

 

  • 2021 йилнинг декабрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни *    ;

Қуйидаги материални ўқиб чиқишни тавсия қиламиз:

– Кимлар ва қандай тартибда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлайди.

 

  • 2021 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни*, ***   

Солиқ тўловчилар учун йўриқнома:

– Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари қандай тўланади.

 

  • 2021 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*, **** ;
  • 2021 йил учун Ўзбекистонда фаолиятни доимий муассасалар орқали амалга оширмайдиган норезидент юридик шахслар томонидан мол-мулк солиғини тўлашнинг сўнгги куни

Йўриқнома:

– Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи қандай ҳисобланади.

_____________________

*Қуйидагилар:

- йиллик молиявий ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;

- молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари;

- молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралига қадар тақдим этадиган қолган хўжалик юритувчи субъектлар бундан мустасно.

**Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқларни тўлайдиган фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга оширадиган ЎзР нерезидентлари бундан мустасно.

***Қуйидагилар бундан мустасно:

жорий солиқ даврининг 15 декабригача Ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган қишлоқ хўжалиги корхоналари;

солиқ давридан кейинги йилнинг 20 январигача Ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга оширадиган норезидентлар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар;

солиқни йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майигача тўлайдиган деҳқон хўжаликлари.

****Қуйидагилар бундан мустасно:

- ҳисобот давридан кейинги йилнинг 15 февралига қадар мол-мулк солиғи бўйича ҳисоб-китобини тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган, Ўзбекистонда фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга ошираётган норезидентлар.


2022 йил учун:

  • 2022 йил февраль ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни   ;

Солиқ тўловчилар учун тавсиялар:

– ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади;

– Устав фондига киритилган мол-мулкка солиқ солинадими;

– Ижтимоий солиқ қайтарилиши қандай ҳисобга олинади ва ҳисоботда қандай акс эттирилади;

– ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш учун даромад олинган сана қандай аниқланади;

– ЖШДС солинадиган объект ва унинг солиқ базаси қандай аниқланади.

 

  • 2022 йил март ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади .

 

Мавзуга доир материаллар:

– Хизматлар чет эллик якка тартибдаги тадбиркор томонидан кўрсатилганда, кимга ва қандай солиқлар тўланади;

– Кимлар ЖШДС тўлайди.

 

  • 2022 йил февраль ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

 

Солиқ тўловчилар учун йўриқнома:

– Айланмадан олинадиган солиқни ҳисоб-китоб қилишда жами даромад қандай ҳисобга олинади.

 

20 март:

  • 2022 йил февраль ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .

Солиқ тўловчилар ва солиқ тўловчи бўладиганлар учун фойдали маълумотлар:

– Товарлар ва хизматлар реализация қилинган у ёки бу ҳолатларда ҚҚС қандай ҳисобланади;

– ҚҚС тўлашга қандай ўтилади.

– ҚҚС бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади.

  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини :

– 2022 йил март ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми тўлашнинг сўнгги куни;

– солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 2022 йилнинг I чораги учун бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни;

Мавзуга доир тавсиялар:

– Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари қандай тўланади.

  • 2022 йил февраль ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади ;

Йўриқнома:

– Норезидентларнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғи қандай тўланади.

 

  • 2022 йил февраль ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни.   *.

Мавзуга доир қуйидаги материалларни ўқинг:

– Қандай ҳолатларда чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС тўланади.

– Чет эллик шахслардан товарлар ва хизматлар олинганда солиқ агенти томонидан ҚҚС қандай ҳисобланади.

 

  • 2022 йил февраль ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;

Солиқ тўловчилар учун тавсия:

– Кимлар ва қандай тартибда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлайдилар.

 

  • 2022 йил февраль ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади   .

Қуйидаги йўриқномадан фойдаланинг

– Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади.

 

* ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади .

Эътибор беринг
20 март дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида кўрсатилган солиқларни тўлаш ва ҳисоботларни тақдим этишнинг сўнгги куни Наврўз байрами муносабати билан 24 мартга кўчирилади

23 март: 

  • 2022 йил март ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни *

 

Мавзуга доир тавсия:

– Кимлар фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўловчилар ҳисобланади.

________________

* Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди .

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди .

Эътибор беринг
23 март дам олиш (байрам) кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида кўрсатилган солиқларни тўлаш ва ҳисоботларни тақдим этишнинг сўнгги куни Наврўз байрами муносабати билан 24 мартга кўчирилади

24 март: 

  • 2021 йил учун фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган норезидент бўлган юридик шахслар томонидан ҳисобланган ва амалда тўланган даромадларнинг суммалари ҳамда ушлаб қолинган ЖШДС ва ижтимоий солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ва ушбу солиқларни тўлашнинг сўнгги куни  .

Солиқ тўловчилар учун тавсиялар:

– ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади;

– Устав фондига киритилган мол-мулкка солиқ солинадими;

– Ижтимоий солиқ қайтарилиши қандай ҳисобга олинади ва ҳисоботда қандай акс эттирилади;

– ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш учун даромад олинган сана қандай аниқланади;

– ЖШДС солинадиган объект ва унинг солиқ базаси қандай аниқланади.

 

25 март: 

2021 йил учун  

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари томонидан:

  • 2021 йил учун йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг сўнгги куни * ;
  • 2021 йил декабрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни *, **   ;

 

Солиқ тўловчилар учун тавсиялар:

– ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади;

– Устав фондига киритилган мол-мулкка солиқ солинадими;

– Ижтимоий солиқ қайтарилиши қандай ҳисобга олинади ва ҳисоботда қандай акс эттирилади;

– ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш учун даромад олинган сана қандай аниқланади;

– ЖШДС солинадиган объект ва унинг солиқ базаси қандай аниқланади.

 

  • 2021 йил декабрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*   ;

 

Мавзуга доир қуйидаги материални ўқинг:

– Кимлар ва қандай тартибда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлайдилар.

 

  • 2021 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни *, ***   

 

Йўриқномалар:

– Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари қандай тўланади.

  • 2021 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни * ,  **** ;
  • 2021 йил учун Ўзбекистонда фаолиятни доимий муассасалар орқали амалга оширмайдиган норезидентлар томонидан мол-мулк солиғини тўлашнинг сўнгги куни ;

Солиқ тўловчилар учун тавсия:

– Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи қандай ҳисобланади.

___________________

 *Қуйидагилар бундан мустасно:

йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар;

молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари;

молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган қолган хўжалик юритувчи субъектлар.

 

**Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқларни тўлайдиган фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга оширадиган нерезидентлар бундан мустасно.

***Қуйидагилар бундан мустасно:

 

- жорий солиқ даврининг 15 декабригача Ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган қишлоқ хўжалиги корхоналари;

- солиқ давридан кейинги йилнинг 20 январигача Ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга оширадиган норезидентлар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар;

- солиқни йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майигача тўлайдиган деҳқон хўжаликлари. 

 

****Қуйидагилар бундан мустасно:

- Ҳисобот давридан кейинги йилнинг 15 февралига қадар мол-мулк солиғи бўйича ҳисоб-китобини тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган, Ўзбекистонда фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга ошираётган норезидентлар.

2022 йил  февраль ойи учун:

  • 2022 йил февраль ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .


Татьяна ЛИМАРЕВА, 

«Норма» компанияси эксперти.


Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари /ru/publish/doc/text179351_2022_yil_mart_oyi_uchun_bosh_buhgalter_rejasi