Ишдан бўшатилган ходимларга ўтган йил учун мукофот берилганда

preview

«Яхши ишлагани ва компания ривожига ҳисса қўшгани учун 2021 йил якунлари бўйича ходимларга мукофот (бонуслар) тўлаяпмиз. Ҳисоблаш ишларини 2022 йил март-апрель ойларида амалга оширамиз. Рағбатлантириладиган ходимлар орасида 2021 йилда ишдан бўшатилган ва вафот этган ходимлар ҳам бор. Уларга ҳисобланган мукофотларни қандай тўғри таснифлаш лозим: МҲТФ тарзидами, бепул ҳадя ёки моддий ёрдам сифатидами? Ушбу тўловлар фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланадими?».

Саволга «Норма» компанияси эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:

 

– «Корхона ходимларига бериладиган, шу жумладан аввал берилган бонуслар уларнинг солиқ солинадиган даромадлари ҳисобланади .

Мукофот ва бонуслар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардир  .

Сиз меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин ходимга илгариги иш жойидан тўловни амалга ошираётган бўлсангиз, бундай тўловларга солиқ имтиёзлари қўлланилмаган ҳолда ЖШДС солинади .

Ходим вафот этган кунга қадар олинмаган иш ҳақи унинг оила аъзоларига, шунингдек меҳнатга қобилиятсизлиги туфайли вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган шахсларга берилади . Амалиётда иш ҳақи, фойдаланилмаган таътил учун компенсация ва мукофот пули одатда иш берувчига ўлим ҳақидаги гувоҳноманинг нусхасини тақдим этган оила аъзосига берилади. Пулларни тўлаш учун касса чиқим ордерига ёки қайдномага ўлим ҳақидаги гувоҳноманинг нусхасини, қариндошнинг аризаси ва паспорт нусхасини ҳамда қариндошчиликни тасдиқлайдиган туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини қўшиб қўйишнинг ўзи етарли бўлади.

Ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари, шу жумладан ишдан бўшатилган ва вафот этган ходимларнинг даромадлари фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланадиган харажатлар ҳисобланади, сабаби улар асосланган, ҳужжатлар билан тасдиқланган ва қонун ҳужжатлари – Меҳнат кодекси қоидаларидан келиб чиқиб амалга оширилган .

Ушбу харажатлар корхона томонидан 2022 йилда амалга оширилган, тегишинча, улар 2022 йилдаги фойда солиғи бўйича солиқ базасидан чегириб ташланади».

 

Ходимларга ҳақ тўлашга оид қуйидаги материалларни тавсия қиламиз:

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text179398_ishdan_bushatilgan_hodimlarga_utgan_yil_uchun_mukofot_berilganda