Тўлов терминали функционалига эга онлайн-НКМ ишламаса, нима қилиш керак

preview

Онлайн-НКМ эгалари яна оғир вақтни бошдан кечиришмоқда. Биринчидан, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб тўлов терминали орқали амалга оширилган тўловлар бир вақтнинг ўзида онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларида ҳам акс эттирилиши керак . Моҳиятига кўра, бу тўлов терминали ва онлайн-НКМ ёки бирга ишлаши ёхуд бир қурилма бўлиши кераклигини англатади. 

Иккинчидан, маълум бўлишича,  бундай қурилмалар (хусусан - Ўзбекистонда энг кенг тарқалган онлайн-НКМ моделларидан бири) - бутун ҳафта мобайнида ишламаслиги мумкин, жорий йилнинг март ойида шундай ҳодиса рўй берди. 

Buxgalter.uz илтимосига биноан «Марон» МЧЖ  ТХКМнинг онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Рустам ЁҚУБОВ ҳисоб зиён кўрмаслиги ва барча тушум солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда тўғри акс этишда давом этиши учун бундай қурилманинг эҳтимолий бузилишига қандай тайёр бўлиш лозимлиги ҳақида гапириб берди.

 

– Қонунчиликда ўзида тўлов терминали ва онлайн-НКМ функционалини жамлаган қурилма бузилган тақдирда тадбиркорнинг ҳаракатларини тартибга солувчи қоидалар мавжуд эмас. Бу тадбиркор вазиятдан энг кам чиқимлар билан ва қонунчиликни бузмасдан мустақил равишда чиқиши кераклигини англатади. Бошқача айтганда, у ҳар қандай ҳолда харидорларга хизмат кўрсатишда давом этиши керак, онлайн-НКМнинг барча чеклари эса - солиқлар бўйича ҳисоб-китоблардан тўғри ўтиши керак.

Битта ишлаб чиқарувчининг (бир русумдаги) бир ёки бир нечта қурилмаларидан фойдаланаётган тадбиркорлар биринчи навбатда хавф ҳудудида бўлишади.

Эътибор беринг

Агар гап оддий бузилиш ҳақида борса, ТХКМ таъмирлаш даврида қурилмани сизга вақтинча алмаштириб беради . Бироқ, агар онлайн-НКМнинг бутун муайян русумининг дастурий таъминоти ишдан чиқса, уни ТХКМда алмаштириб бўлмайди. Чунки алмаштириш учун мўлжалланган қурилмалар ҳам ишламайди.

Агар сизда муайян моделдаги қурилма бузилса, ТХКМ уни сизга фақат айни шу моделга алмаштириб бериши мумкин. Бу қонунчиликда батафсил ёзилган. НКМ муайян моделининг ДТ туфайли оммавий ишдан чиқиши юзага келадиган вазият эса - ёзилмаган. Ва бундай вазият рўй берди.

 

Сотувларни тўхтатмаслик учун нима қилиш керак

Назаримда, ҳозирча ўзингизни эҳтиёт қилишнинг ягона усули мавжуд - савдо шохобчасини бошқа русумдаги (бошқа ишлаб чиқарувчининг) захира қурилмалари билан қўшимча жиҳозлаш. Сизда битта қурилма (ёки бир русумдаги қурилмалар) ишдан чиқиши ҳолатига бошқа қурилмалар ёрдамида ишлашни давом эттириш имконияти бўлиши керак.

Қонунчиликда битта савдо шохобчасида ўрнатилиши мумкин бўлган онлайн-НКМ (виртуал кассалар) сони чекланмаган. Уларнинг сонини тадбиркорнинг ўзи - узлуксиз ишлаш учун шароитни таъминлаш заруратидан келиб чиқиб аниқлайди.

Мисол учун, савдо шохобчасида Uzcard учун турли ишлаб чиқарувчилар қурилмаларининг иккита модели ва HUMO карталари учун қурилмаларнинг иккита модели бўлиши керак.

 

Муқобил вариант - тўлов тизимлари

Бошқа русумдаги захира қурилмаларни харид қилиш ўрнига Click, PayME ва ҳоказо турдаги тўлов тизимлари билан шартнома тузиш мумкин. Бироқ буни 04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарорга мувофиқ тўлов иловалари фискал маълумотлар операторига улангандан сўнг, уларнинг электрон чекларида эса фискал белги ва QR-кодлар пайдо бўлгандан кейин амалга оширган маъқул.

 

Қонунчиликда қандай нормалар етишмаяпти

Иккинчи кассани (терминални) харид қилиш ва сақлаб туриш - бу ҳеч қачон рўй бермаслиги мумкин бўлган эҳтимолий форс-мажор юзасидан қўшимча чиқим. Шу боис бундай вазиятлар ечимини қонунчиликда баён қилиш лозим.

Хусусан - Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низом нормаларини қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.

Шубҳасиз, ушбу НҲҲга онлайн-НКМ (виртуал касса) ва терминални сим орқали бирлаштириш йўли билан яратилган аппарат-дастурий комплекслардан автоном тарзда фойдаланиш имкониятини киритиш зарур. Онлайн-НКМ (виртуал касса) бузилган тақдирда уни вақтинча терминалдан ўчириш ва онлайн-НКМ чеки ўрнига қатъий ҳисобдаги квитанцияларни берган ҳолда тўловни терминал орқали қабул қилишга рухсат бериш мумкин.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /ru/publish/doc/text180037_tulov_terminali_funkcionaliga_ega_onlayn-nkm_ishlamasa_nima_qilish_kerak