Қурилиш ишлари бўйича ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқарилади
Тавсияда:
– пудрат шартномаси бўйича қурилиш ишлари бажарилганда ҚҚС:
ўз материалларидан;
буюртмачининг материалларидан;
– маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш;
– сотиш учун объектни қуриш;
– узоқ муддатли контракт бўйича ҚҚС;
– ўз эҳтиёжлари учун ишларни бажаришда ҚҚС:
айнан ўхшаш ишлар (хизматлар);
бир турдаги ишлар (хизматлар);
ишларнинг (хизматларнинг) ўртача ўлчанган нархини ҳисоблаш.
Қурилиш ишларига ҚҚС солиш тартиби ва уларнинг ҳисобини юритиш қуйидагиларга боғлиқ:
- қурилиш вариантига;
- қурилишни моддий ресурслар билан таъминлаш усулига.
Қуйидаги қурилиш вариантлари бўлиши мумкин:
- қурилиш пудрати шартномаси бўйича ишларни бажариш
. Буюртмачининг топшириғига кўра пудратчи сифатида объектни қуряпсиз ёхуд қурилаётган ёки фаолият юритаётган объектда айрим ишларни бажаряпсиз. Масалан, монтаж, ишга тушириш-созлаш, пардозлаш, сантехника ишлари ва б. Бу ҳолда қурилиш объектини балансингизга кирим қилманг. Ишларнинг бажарилишини 9030 «Ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатишдан даромадлар» счётида акс эттиринг; - сотиш учун объектни қуриш – ишлаб чиқариш ёки маъмурий бино, турар жойни (яхлит ҳолда ва алоҳида квартиралари сотилиши мумкин) ва ҳ.к. Бу ҳолда қурилиш объектини балансингизга кирим қилинг ва 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулот» счётида ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатида акс эттиринг;
- ўз эҳтиёжлари учун ишларни бажариш – ўз кучи (хўжалик усули) билан ва пудратчиларни жалб қилган ҳолда (пудрат усули билан). Бундай ишларни бажариш учун сарф-харажатларни объектни таъмирлаётган бўлсангиз харажатларни ҳисобга олувчи счётларга ҳисобдан чиқаринг (объектнинг мақсадига қараб) ёхуд уни қуриб битказаётган ёки реконструкция қилаётган бўлсангиз, объект қийматига киритинг;
- ўз эҳтиёжлари учун объектни қуриш. Объектни ҳам икки хил усулда – ўз кучи билан қуриш ёки пудратчиларни жалб этиш мумкин. Қурилиш бўйича сарф-харажатларни 0810 «Тугалланмаган қурилиш» счётида жамланг, объектни фойдаланишга топшираётганда уни 0120 «Бинолар, иншоотлар ва узатиш қурилмалари» счётининг дебети бўйича кирим қилинг.
Сўнгги ҳолатда ҚҚС ҳисоблаш мажбурияти юзага келмайди, сабаби объектни қуриш бўйича сарф-харажатлар унинг бошланғич қийматига киритилади ва амортизация ажратмалари орқали харажатларга олиб борилади
.
Умумий қоидага кўра қурилишда ҚҚС бўйича солиқ базаси бажарилган қурилиш ишлари қийматидан ёки битим тарафлари белгилаган қурилган объектни реализация қилиш қийматидан келиб чиқиб аниқланади
.
Пудрат шартномаси бўйича қурилиш ишларини бажаришда ҚҚС қандай ҳисобланади
Бундай қурилиш вариантида қуйидагилардан фойдаланишингиз мумкин:
- фақат ўз материалларингиздан;
- фақат буюртмачининг материалларидан;
- қисман ўз материалларингиздан ва қисман буюртмачининг материалларидан.
Қурилишни материаллар билан таъминлаш тартибини албатта пудрат шартномасида белгиланг.
Ўз материалларидан пудрат ишлари бажарилганда ҚҚСни ҳисоблаш
Фақат ўз қурилиш материалларингиздан фойдалансангиз, сарфланган материалларни ҳисобга олган ҳолда шартномага ва лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ишларнинг умумий қийматидан келиб чиқиб ҚҚСни ҳисобланг
.
Ишларнинг қиймати уларнинг физик кўрсаткичлардаги ҳақиқий ҳажми ва шартномавий (смета) нархларидан келиб чиқиб ҳисобланади. Ишларнинг умумий қийматида қуйидагиларни ҳам ҳисобга олинг:
- транспорт ва тайёрлаш-омборхона харажатларини – материаллар, буюмлар, конструкциялар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун сарф-харажатлар суммасидан фоиз сифатида;
- қурилишни ташкил этиш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлаб чиқариш тусидаги бошқа сарф-харажатларни. Улар пудратчининг ҳақиқий сарф-харажатлари асосида ўрта ҳисобда муайян базис даври (одатда, бир йил) учун аниқланади;
- пудратчининг бошқа сарф-харажатларини – ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда ишларнинг умумий қийматидан фоиз сифатида.
Одатда, ишларнинг қийматини корхонанинг ишлаб чиқариш-техник ходимлари ҳисоблайди. Унга ҚҚС суммасини қўшинг, маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиринг ва электрон ҳисобварақ-фактура (ЭҲФ) билан бирга буюртмачига тасдиқлаш учун тақдим этинг.
Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади
Бажарилган ишлар (қилинган сарф-харажатлар) тўғрисидаги маълумотнома-ҳисобварақ-фактура (ВМнинг 21.05.2004 йилдаги 02-5-56-сон протокол қарори билан тасдиқланган) – фақат қурилишда қўлланиладиган бошланғич ҳужжат. У қурилиш ишларини бажариш далили ва қийматини тасдиқлайди.
Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура ортиб борувчи якун билан тўлдирилади ҳамда йил бошидан ва қурилиш бошлангандан ҳисобот ойи учун жисмоний ва қиймат кўрсаткичларида бажарилган ишлар ҳажмини акс эттиради.
Маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани расмийлаштираётганда объектларни қуришда «Бажарилган ишлар (қилинган сарф-харажатлар) тўғрисидаги маълумотнома-ҳисобварақ-фактура» бошланғич ҳисобга олиш шаклини тўлдиришга доир кўрсатмаларга амал қилинг
.
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Буюртмачидан бўнак келиб тушди |
24 000 |
||
|
Бажарилган ишлар таннархи акс эттирилди |
40 000 |
|
0200, 1000, 6710, 6520 ва б. |
|
Бажарилган ишларни реализация қилишдан даромад акс эттирилди |
60 000 |
||
|
Бажарилган ишлар қийматидан ҚҚС ҳисобланди |
9 000 |
||
|
Бажарилган ишлар таннархи ҳисобдан чиқарилди |
40 000 |
||
|
Олинган бўнак ҳисобга олинди |
24 000 |
||
|
Бажарилган ишлар учун пул маблағлари келиб тушди |
45 000 |
||
Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилишини бу ерда қаранг.
Буюртмачининг материалларидан фойдаланиб пудрат ишларини бажаришда ҚҚСни ҳисоблаш
Қурилиш ишларини бажариш чоғида буюртмачининг материалларидан фойдаланаётганда ҚҚСни буюртмачининг материаллари қиймати чегирилган ишларнинг қийматидан келиб чиқиб
қуйидаги формула бўйича ҳисобланг:
СҚҚС = (Қи – Мб) х СтҚҚС,
бу ерда:
СҚҚС – ҚҚС суммаси;
Қи – ишларнинг қиймати, шу жумладан буюртмачининг материаллари;
Мб – буюртмачининг материаллари қиймати;
СтҚҚС – ҚҚС ставкаси фоизларда.
Буюртмачи қурилишни тўлиқ ёки қисман материаллар билан таъминлаши ҳақидаги шартни пудрат шартномасида албатта назарда тутинг. Материалларни юкхат ёки қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида бериш тартибини ҳам қайд этинг.
Буюртмачидан олинган материалларни балансдан ташқари 003 «Қайта ишлаш учун қабул қилинган материаллар» счётида қайта ишлаш учун қабул қилинган давал хом ашёга ўхшаб ҳисобга олинг.
Улардан фойдаланишни махсус ҳисоботда акс эттиринг.
Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади
Маълумотнома-ҳисобварақ-фактурада бажарилган ишлар қиймати ва буюртмачининг материалларини қуйидагича акс эттиринг
:
- «Жами» сатрида – буюртмачининг материаллари ҳисобга олинган ишларнинг қиймати, бутун суммага пудратчининг бошқа сарф-харажатлари фоизини ва ҚҚСсиз ҳисоблаган ҳолда;
- «Буюртмачининг материаллари» сатрида – ишларни бажариш чоғида сарфланган буюртмачининг материаллари қиймати, пудратчининг бошқа сарф-харажатлари фоизини ва ҚҚС ҳисобламаган ҳолда;
- «Жами, буюртмачининг материалларини ҳисобга олмаганда» сатрида – «Жами» ва «Буюртмачининг материаллари» сатрлари ўртасидаги фарқ;
- «ҚҚС» сатрида – «Жами, буюртмачининг материалларини ҳисобга олмаганда» сатрида кўрсатилган ишларнинг қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган солиқ ставкаси ва суммаси;
- «Жами, ҚҚСни ҳисобга олганда» сатрида – «Жами, буюртмачининг материалларини ҳисобга олмаганда» ва «ҚҚС» сатрлари суммаси.
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Буюртмачидан қабул қилинган давал материаллар кирим қилинди |
10 000 |
|
|
|
Бажарилган ишлар давал материаллар қийматини ҳисобга олмаган ҳолда буюртмачига ҳақ тўлаш учун тақдим этилди |
67 000 |
||
|
Давал материаллар қийматини ҳисобга олмаган ҳолда бажарилган ишлар қийматидан ҚҚС ҳисобланди |
10 050 |
||
|
Ишларни бажаришда фойдаланилган давал материаллар ҳисобдан чиқарилди |
8 000 |
|
|
|
Фойдаланилмаган материаллар буюртмачига қайтарилди |
2 000 |
|
|
Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилишини бу ерда қаранг.
Буюртмачига ҳисобварақ-фактура қўйиш чоғида «Нархи» устунида буюртмачининг материаллари қиймати чегирилган бажарилган ишлар қиймати – 67 000 сўмни кўрсатинг.
Сотиш учун объектни қуришда ҚҚС қандай ҳисобланади
Объект бўйича сарф-харажатларни 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счётида жамланг, сўнг уларни 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулот» счётига ўтказинг. Кўп квартирали турар жой қураётган бўлсангиз, алоҳида квартираларни тайёр маҳсулот сифатида ҳисобга олинг.
Шартномада белгиланган объектни реализация қилиш қийматидан келиб чиқиб харидорга ҚҚС ҳисобланг
.
Сотиш учун объектни қуришда маълумотнома-ҳисобварақ-фактура расмийлаштирманг, сабаби бу ҳолда ҳам буюртмачи, ҳам пудратчи ҳисобланасиз. Ҳисобварақ-фактурани объектни (квартирани) реализация қилиш пайтида расмийлаштиринг.
Қурилган объектни яхлит ҳолда ёхуд қисмлаб реализация қилишни бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттиринг:
|
Хўжалик операцияси |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
|
|
Олди-сотди шартномаси бўйича харидордан бўнак олиш |
5110, |
|
|
Объектни қуриш учун сарф-харажатларни акс эттириш |
0200, 1000, 6010, 6520, 6710, 6990 ва б. |
|
|
Тайёр маҳсулот – қурилган объектни ҳисобга қабул қилиш (сотиш шартларига қараб яхлит ҳолда ёки қисмлаб) |
||
|
Тайёр маҳсулот таннархини ҳисобдан чиқариш |
||
|
Тайёр маҳсулотни реализация қилишдан тушумни акс эттириш |
||
|
Реализация қилиш қийматидан ҚҚС ҳисоблаш |
||
|
Харидордан олинган бўнакни ҳисобга олиш |
||
Узоқ муддатли контракт бўйича ҚҚС қандай ҳисобланади
Объектларни, шу жумладан фойдаланиш учун тайёр қилиб қураётган ёки узоқ технологик (бир ойдан ортиқ) даврийликдаги бошқа узоқ муддатли шартномалар бўйича қурилиш ишларини бажараётган бўлсангиз, ҚҚСни ҳар бир календарь ойнинг охирида ҳақиқатда бажарилган ишлар ҳажмининг қийматидан келиб чиқиб ҳар ойда ҳисобланг
.
Узоқ муддатли контракт шартларида ишларни босқичма-босқич топшириш назарда тутилмаган бўлса, улар ҳисобот ойининг охирига келиб ҳақиқатда бажарилишини аниқланг. Бунинг учун шартномани бажариш бошлангандан эътиборан қилинган харажатларнинг солиштирма миқдорини шартномани бажаришга доир харажатларнинг умумий суммасида ҳисоб-китоб қилинг
.
Ҳисобот ойининг охиридаги ҚҚС солинадиган ишлар ҳажмини қилинган харажатларнинг ҳисоб-китоб қилинган солиштирма миқдорини контракт бўйича ишларнинг (контракт нархи) умумий ҳажмига кўпайтириш йўли билан аниқланг. Мазкур контракт бўйича илгари ҳисобга олинган ҳажмларни жорий ой учун ҚҚС бўйича солиқ базасини аниқлаш чоғида чегириб ташланг.
Ўз эҳтиёжлари учун қурилиш ишлари бажарилганда ҚҚС қандай ҳисобланади
Ўз эҳтиёжларингиз учун ўз кучингиз билан қурилиш ишларини бажараётганда, фақат фойда солиғини ҳисоблаётганда ушбу эҳтиёжлар учун харажатлар чегириб ташланмаса, ҚҚС ҳисобланг
.
. Ушбу мақсадлар учун ишларни бажарсангиз, ҚҚС ҳисобламанг.- маъмурий биносини таъмирлаш бўйича.
- корхона ходимлари ишдан ташқари вақтда спорт билан шуғулланадиган спорт майдончасини таъмирлаш бўйича.

- ходимларининг дам олиши учун мўлжалланган корхонанинг дам олиш зонасида бинони қўшимча қуриш бўйича.
Фойда солиғини ҳисоблаётганда улар учун харажатлар чегириб ташланмайдиган ўз эҳтиёжлари учун қурилиш ишларини бажариш чоғида айнан ўхшаш (улар мавжуд бўлмаганда эса – бир турдаги) ишларнинг (хизматларнинг) ўртача ўлчанган реализация қилиш нархидан келиб чиқиб ҚҚС ҳисобланг. Ўртача ўлчанган нархни ўтган 90 кун ҳисобидан келиб чиқиб аниқланг. Ушбу даврда бундай реализация мавжуд бўлмаса, бозор нархларидан келиб чиқинг
.
Қандай ишлар (хизматлар) айнан ўхшаш ҳисобланади
Бир хил хусусиятли асосий белгиларга эга бўлган товарлар (хизматлар) солиқ солиш мақсадида айнан ўхшаш товарлар (хизматлар) деб эътироф этилади
. Бунда қуйидагилар ҳисобга олинади:
- бажарувчининг (пудратчининг) хусусиятлари, унинг бозордаги ишбилармонлик обрўси;
- фойдаланиладиган товар белгиси.
Қандай ишлар (хизматлар) бир турдаги ҳисобланади
Бир турдаги ишлар (хизматлар) айнан ўхшаш бўлмаган ҳолда бир хил хусусиятларга эга бўлади, бу уларга тижорат ва (ёки) функционал жиҳатдан бир-бирининг ўрнини боса олиш имконини беради.
Хизматларнинг бир турдалигини аниқлаш чоғида қуйидагилар ҳисобга олинади
:
- уларнинг сифати;
- товар белгиси;
- бозордаги мавқеи;
- хизматларнинг тури ва уларнинг ҳажми;
- ноёблиги;
- тижорат жиҳатидан бир-бирининг ўрнини боса олиши.
Ишларнинг (хизматларнинг) ўртача ўлчанган нархи қандай ҳисобланади
Ўртача ўлчанган нарх ўртача нархдан фарқли равишда нархнинг ўзидан ташқари бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) миқдорини (ҳажмини) ҳисобга олади.
Ўртача ўлчанган нархни қуйидаги формула бўйича ҳисобланг:
Нўў = (Н1 х М1 + … + Нn х Мn) : ∑Мn,
бу ерда:
Н1, …, n – айнан ўхшаш ишларни (хизматларни) реализация қилиш нархи;
М1, …, n – реализация қилинган айнан ўхшаш ишлар (хизматлар) миқдори;
∑Мn – реализация қилинган айнан ўхшаш ишларнинг (хизматларнинг) жами миқдори.
|
Т/р |
Миқдори |
Нархи, |
|
1 |
1 000 |
48 |
|
2 |
200 |
58 |
|
3 |
100 |
62 |
|
4 |
120 |
70 |
|
5 |
50 |
65 |
|
6 |
110 |
56 |
|
7 |
60 |
75 |
|
Жами |
1 640 |
434 |
Реализация қилишнинг ўртача ўлчанган нархи қуйидаги миқдорга тенг:
(48 х 1 000 + 58 х 200 + 62 х 100 + 70 х 120 + 65 х 50 + 56 х 110 + 75 х 60) : 1 640 = 53,7 минг сўм.
Солиштириш учун: ўртача реализация қилиш нархи ишларнинг турлари (буюртмалар) миқдорига бўлинган барча нархлар суммаси сифатида ҳисобланади. Жадвалдаги маълумотларга кўра у 62 минг сўмга (434 : 7) тенг.
. Шу сабабли бундай таъмирлаш ишларини бажаришга реализация қилиш бўйича айланма сифатида қаралмайди, демак, у ҚҚС солиш объекти юзага келишига олиб келмайди.
. Тегишинча, бу ҳолда ишларни бажаришга ҚҚС солинадиган реализация қилиш бўйича айланма сифатида қаралади.|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар таннархи акс эттирилди: маъмурий бинони дам олиш зонасини |
20 000 25 000 |
|
|
|
Таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар таннархи ҳисобдан чиқарилди: маъмурий бинони дам олиш зонасини |
20 000 25 000 |
||
|
Реализация қилишнинг ўртача ўлчанган қийматидан келиб чиқиб дам олиш зонасини таъмирлаш ишлари ўз кучи билан бажарилганда ҚҚС ҳисобланди |
7 200 |
||
Фойда солиғини ҳисоблаётганда улар учун харажатлар чегириб ташланмайдиган таъмирлаш ишлари бўйича ҚҚС ҳисоботда акс эттирилиши учун бир томонлама ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиринг.
Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
- Қурилиш ишлари бўйича ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқарилади
- Қурилиш фаолиятининг ҳуқуқий асослари
- Қурилиш ёки реконструкция ишлари тугагандан кейин асосий воситаларни қандай ҳисобга олиш керак
- Қурилиш ташкилотлари айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблашда реализация қилишдаги даромадларини қандай аниқлайдилар
- Қурилиш ташкилотлари ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини қандай тўлдириши керак

Наша страница
Канал в телеграм