Полезное для бухгалтера в декабре:
Мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришда ҚҚСга тузатиш киритиш зарурми
Ташкилот даъво муддати ўтган кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқарди. Қандай ҳолларда бунда илгари ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиш лозимлигини “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:
– Агар сиз товарларга (хизматларга) ҳақ тўлаш бўйича мажбуриятларни (кредиторлик қарзини) ҳисобдан чиқарсангиз, уларни харид қилиш чоғида илгари ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритинг .
Гап қуйидаги сабабларга биноан мажбуриятларни ҳисобдан чиқариш хусусида бормоқда :
- суднинг қарорига кўра;
- банкротлик;
- тугатиш;
- қарздор вафот этганлиги туфайли;
- даъво муддати ўтганлиги оқибатида.
Мажбуриятни ҳисобдан чиқарадиган ойда ҚҚСга тузатиш киритинг. Тузатиш киритиш суммасини фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириладиган харажатлар жумласига киритинг .
Қуйидаги мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришда ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритманг, сабаби у қонунчиликка мувофиқ бюджетга тўланган:
- товарлар импорти бўйича, бунда уларнинг божхона расмийлаштирувида ҚҚС тўланган;
- чет эллик шахслардан харид қилинган товарлар ва хизматлар бўйича, бунда харид қилиш чоғида сиз, солиқ агенти сифатида, ҚҚС тўлагансиз;
- давлат мулки билан операциялар бўйича, бунда ҳам ҚҚС солиқ агенти томонидан тўланади.
Ушбу товарларни харид қилишда 200 минг сўм миқдоридаги ҚҚС ҳисобга олинган. Мажбурият даъво муддати ўтганлиги муносабати билан ҳисобдан чиқарилиши боис, ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиш - ҳисобга олишдан чиқариш лозим.
Товарлар 20% ставка бўйича ҚҚС билан харид қилинганлиги боис, солиқнинг тузатиш киритиш пайтида амал қилаётган ставкаси 15%ни ташкил этишига қарамай, айнан ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритиш зарур - 200 минг сўм (1 200 : 120 х 20).
Бухгалтерия ҳисобида мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришда ҚҚСга тузатиш киритишни бундай тарзда акс эттиринг:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
||
Даъво муддати ўтганлиги муносабати билан кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромад акс эттирилди |
1 200 |
||
Илгари ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиш акс эттирилди |
200 |
Апрель ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботда ҳисобга олишга тузатиш киритишни қуйидаги тарзда акс эттиринг:
- ҳисобдан чиқарилган мажбурият суммасини ҚҚСсиз (1 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0608-сатри 3-устунида акс эттиринг;
- ҚҚС бўйича ҳисобга олишга (200 минг сўм) тузатиш киритиш суммасини ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0608-сатри 4-устунида акс эттиринг.