Қайтар харид шартномаларини ҳисобга олиш
Тавсияда:
– қайтар харид шартномаси нима?
– форвард ва колл-опцион қандай ҳисобга олинади?
– пут-опцион қандай ҳисобга олинади?
Қайтар харид шартномаси нима?
Қайтар харид шартномаси бўйича компания ўз активини сотади, бунда шу ёки бошқа шартнома доирасида активни қайтадан сотиб олишга ваъда беради ёки уни қайтадан сотиб олиш учун опцион (ҳуқуқ) олади. Қуйидагилар қайтадан сотиб олинадиган актив бўлиши мумкин:
:
- харидорга дастлабки битимда сотилган актив;
- дастлабки битим доирасида сотилган активга деярли ўхшаш бўлган актив;
- дастлабки битим доирасида сотилган актив компонент сифатида кирувчи бошқа актив.
.Активга эгалик қилиш бўйича хатарлар ва нафлар сотувчидан харидорга ўтганлигини текшириш мақсадида шартнома шартларини таҳлил қилиб чиқинг.
Ўтган бўлса, тушум шундан кейин тан олинади. Эгалик қилишга оид хатарлар ва нафлар сотувчида сақланиб қолган бўлса, мулк ҳуқуқи харидорга ўтган бўлишига қарамай, операция молиялаштириш ҳисобланади ва тушумнинг юзага келишига олиб келмайди.
Бунда тушумни тан олиш ўрнига бундай «сотувлар» молиялаштириш операциялари сифатида ҳисобга олиниши керак.
Ташкилот март ойида акциялар пакетини сотмоқда. Шартнома шартлари билан унинг август ойида 25 500 млн сўмга мажбурий қайтадан сотиб олиниши назарда тутилган (РЕПО битими).
Энг аввало бу молиявий операциядир. Ушбу ҳолда тушум тан олинмайди.
|
Операция |
Дебет |
Сумма, |
Кредит |
Сумма, |
|
Март. Акцияларнинг сотилиши |
Пул маблағлари |
25 000 |
Молиявий мажбуриятлар |
25 000 |
|
Август. Акцияларнинг қайтадан сотиб олиниши |
Молиявий мажбуриятлар |
25 000 |
Пул маблағлари |
25 500 |
|
Фоизлар бўйича харажатлар |
500 |
Халқаро амалиётда қайтар харид шартномаларининг уч асосий тури фарқланади
:
- форвард – активни қайтариб сотиб олишга доир компаниянинг мажбурияти назарда тутилган шартнома;
- колл-опцион – компаниянинг активни қайтариб сотиб олишга доир ҳуқуқи назарда тутилган шартнома;
- пут-опцион – компаниянинг активни харидорнинг талаби бўйича қайтариб сотиб олишга доир мажбурияти назарда тутилган шартнома.
Шартномаларнинг ушбу уч турини батафсил кўриб чиқамиз.
Форвард ва колл-опцион қандай ҳисобга олинади
Бу турдаги шартнома бўйича харидор актив устидан назоратни қўлга киритмайди, зеро унинг қуйидагиларни амалга ошириш лаёқати чекланган
:
- активдан фойдаланиш усулини аниқлаш;
- жисмонан активга эгалик қилинганда ҳам, ундан олинадиган деярли қолган барча нафларга эга бўлиш.
Бундай шартномалар қуйидагилар сифатида ҳисобга олиниши лозим:
- сотувчи активни унинг бошланғич сотилиш нархидан кичикроқ нархда қайтадан сотиб олишга ҳақли ёки мажбур бўлса – 16-МҲХС (IFRS)га мувофиқ ижара шартномаси сифатида. Бунда сотувчи – ижарага берувчи (активни ҳисобга олишни давом этган ҳолда), харидор эса – ижарачи сифатида чиқади;
- сотувчи активни унинг бошланғич сотилиш нархига тенг ёки ундан юқори суммага қайтадан сотиб олишга ҳақли ёки мажбур бўлса – молиялаштириш ҳақидаги битим сифатида.
Агар қайтар харид шартномасини молиялаштириш ҳақидаги келишув ҳисобланса, у ҳолда сотувчи:
– активни тан олишда давом этади;
– харидордан олинган қоплаш суммасига нисбатан молиявий мажбуриятни акс эттиради;
– харидордан олинган қоплаш суммаси билан харидорга тўланадиган қоплаш суммаси ўртасидаги фарқни фоиз сифатида акс эттиради.
Қайтадан сотиб олиш нархини сотиш нархи билан таққослаётганингизда пулнинг вақтинчалик қийматини ҳисобга олишингиз даркор.
2021 йил 30 апрелда компания харидорга 400 млн сўмлик товар сотди. Шартнома шартларига кўра, компания 2021 йил 30 сентябрда бу товарларни 370 млн сўмга қайтадан сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Шартнома ижара сифатида ҳисобга олиниши керак, зеро компания активни унинг бошланғич сотилган нархидан кичикроқ нархга қайтадан сотиб олишга ҳақли.
2021 йил 31 декабрда тугайдиган йил учун ҳисоботда ушбу битим қуйидагича акс эттирилиши керак.
2021 йил 30 апрелда сотув эътироф этилмайди. Товарлар харидорнинг балансидан ҳисобдан чиқарилмайди. Қайтадан сотиб олинган суммага тенг мажбурият – 370 млн сўм деб эътироф этилади.
Товарнинг сотилиш нархи билан уни қайтадан сотиб олиш суммаси ўртасидаги фарқ – 30 млн сўмга – бу товарнинг ижарасига доир олдиндан тўлов деб қаралади:
Дт «Пул» – 400
Кт «Мажбурият» – 370
Кт «Ижара бўйича бўнаклар» – 30
2021 йил 30 сентябрга қадар ҳар ой, жами 30 млн сўм миқдорида, ижара бўйича даромад тан олинади:
Дт «Ижара бўйича бўнаклар» – 30
Кт «Ижара бўйича даромад» – 30
2021 йил 30 сентябрда:
Дт «Мажбурият» – 370
Кт «Пул» – 370
2021 йил 30 апрелда компания харидорга 400 млн сўмлик товар сотди. Шартнома шартларига кўра, компания 2021 йил 30 сентябрда бу товарларни 430 млн сўмга қайтадан сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Шартнома молиялаштириш ҳақидаги келишув сифатида ҳисобга олиниши керак, зеро компания активни унинг бошланғич сотилган нархидан юқори нархга қайтадан сотиб олишга ҳақли.
2021 йил 31 декабрда тугайдиган йил учун ҳисоботда ушбу битим қуйидагича акс эттирилиши керак.
2021 йил 30 апрелда сотув эътироф этилмайди. Товарлар харидорнинг балансидан ҳисобдан чиқарилмайди. Олинган маблағ суммасига тенг мажбурият деб эътироф этилади:
Дт «Пул» – 400
Кт «Мажбурият» – 400
2021 йил 30 сентябрда молиялаштириш даврига фоизли харажатлар ҳисоблаб ёзилиши керак:
Дт «Фоизли харажатлар» – 30
Кт «Мажбурият» – 30
Мажбурият дастлабки қарз суммаси билан ҳисоблаб ёзилган фоизлар йиғиндисига тенг қийматда сўндирилади:
Дт «Мажбурият» – 430
Кт «Пул» – 430
Пут-опцион қандай ҳисобга олинади
Бундай шартномалар қуйидагича ҳисобга олиниши керак
.
- агар сотувчи активни харидор талабига кўра унинг бошланғич сотилиш нархидан кичикроқ нархда сотиб олишга мажбур бўлса – 16-МҲХС (IFRS)га мувофиқ ижара шартномаси сифатида. Бунда харидор активни қайтадан сотиб олишни талаб қилишининг эҳтимоли юқори.
Бундай эҳтимолни баҳолар экансиз, активни қайтадан сотиб олиш нархининг қайтадан сотиб олиш санасида кутилаётган унинг бозор қийматига нисбатини, шунингдек ҳуқуқнинг амал қилиш муддатининг тугашигача бўлган вақтни таҳлил қилиб чиқинг. Агар активни қайтадан сотиб олиш нархи унинг бозор қийматидан анча юқори эканлиги кутилаётган бўлса, у ҳолда бу харидор пут-опциондан фойдаланишига ишора қилиши мумкин.
Харидор қайтадан сотиб олишни талаб қилишга доир ўз ҳуқуқидан фойдаланиши у харид қилган активидан маълум вақт давомида фойдаланиш ҳуқуқи учун харидорга қоплаш суммасини тўлашини англатади.
- агар активни қайтадан сотиб олиш нархи унинг дастлаб сотилган нархига тенг ёки ундан юқори бўлса, шунингдек активнинг кутилаётган бозор қийматидан ошса – сифатида.
Агар қайтадан сотиб олиш шартномаси молиялаштириш ҳақидаги келишув ҳисобланса, сотувчи:
– активни тан олишда давом этади;
– харидордан олинган қоплаш суммасига нисбатан молиявий мажбуриятни акс эттиради;
– харидордан олинган қоплаш суммаси билан харидорга тўланадиган қоплаш суммаси ўртасидаги фарқни фоиз сифатида акс эттиради.
Қуйидаги ҳолларда келишувни активни қайтариш ҳуқуқи билан сотиш сифатида ҳисобга олинг:
- активни қайтариб сотиб олиш нархи дастлаб сотилган нархига тенг бўлса ёки ундан ошса;
- активни қайтариб сотиб олиш нархи унинг кутилаётган бозор қийматидан кичик ёки унга тенг бўлса;
- харидор пут-опциондан фойдаланишининг эҳтимоли кичик бўлса.
Қайтадан сотиб олиш нархини сотиш нархи билан таққослаётганингизда пулнинг вақтинчалик қийматини ҳисобга олинг.
Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
- Қайтариш ҳуқуқи бўлганда сотувни МҲХС бўйича қандай акс эттириш мумкин
- МҲХС бўйича тушумни тан олиш – умумий қоидалар
- Ижарачида фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив бошланғич тан олингандан сўнг қандай ҳисобга олинади
- Бошланғич тан олингандан кейин ижарачида ижара мажбурияти қандай ҳисобга олинади
- Ижарачи ижара ҳисобининг қандай асосий қоидаларини қўллаши лозим

Наша страница
Канал в телеграм