Агар чет эл компанияси Ўзбекистондаги клиника орқали хизмат кўрсатса

preview

“ҚҚС тўловчиси бўлган корхона аҳолига тиббий хизматлар кўрсатади. Корхона ҚҚС бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланади. Бунда ҳисобварақ-фактураларда солиқни кўрсатиш зарурми? ҚҚС бўйича имтиёз чет эл компанияси - ҳамкор томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларга татбиқ этиладими? 

Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

– Тиббий хизматларни (бундан косметологик хизматлар мустасно) реализация қилиш бўйича айланма ҚҚС солишдан озод этилади . Хусусан, тиббий ёрдамга ва санитария хизмати кўрсатишга доир хизматлар, ташхис қўйиш, профилактика ва даволаш бўйича хизматлар, стоматологик хизматлар, шу жумладан тишларни протезлаш бўйича хизматлар имтиёз остига тушади.

Агар фаолият - лицензияланадиган фаолият бўлса ёки унинг учун бошқа рухсат этувчи ҳужжатлар талаб қилинса, ҚҚС бўйича имтиёзни фақат лицензия ёки бошқа рухсат этувчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда қўллаш мумкин .

Тиббиёт муассасаси санаб ўтилган тиббий хизматларни кўрсатган ҳолда ҳисобварақ-фактурани 9-устунда “ҚҚСсиз” деб кўрсатган ҳолда тақдим этиши керак .

 

Тиббий хизматлар импорти

Агар норезидент Ўзбекистон ҳудудида тиббий хизматлар кўрсатса, Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи ҳисобланади .

Агар бундай хизматлар сизнинг тиббиёт муассасангиз орқали солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобда турмайдиган чет эл компанияси томонидан кўрсатилса, сиз солиқ агентига айланасиз ва унинг даромадининг умумий суммасидан 15% ставка бўйича ҚҚС ҳисоблаб чиқарасиз .

СКнинг 243-моддаси 11-бандида назарда тутилган имтиёзлар, экспертнинг фикрига кўра, чет эл компанияси томонидан кўрсатиладиган хизматларга татбиқ этилмайди, сабаби қонунчиликка мувофиқ рухсат этувчи ҳужжатларга эга бўлиш талаби бажарилмаяпти. “Импорт учун” бир томонлама ЭҲФ тақдим этишда ҚҚСнинг 15% ставкасини кўрсатиш лозим, деб ҳисоблайман.

Шу билан бирга, солиқ маслаҳатчиларида бошқа фикр ҳам  мавжуд. Кодексда айнан Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ рухсат этувчи ҳужжатларга эга бўлиш зарурлиги айтилмаган. Шу боис мазкур масала юзасидан фискал органларининг эксперт хулосасини олишни тавсия қиламан.

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text182001_agar_chet_el_kompaniyasi_uzbekistondagi_klinika_orqali_hizmat_kursatsa