Чекда сиз харид қилмаган товарлар кўрсатилса

preview

“Директор корпоратив карта орқали кафе учун харидни амалга оширди. Ҳақиқатда харид қилинган ичимликлар ўрнига сотувчи чекда битта сумма билан бир шиша ароқни урди. Бухгалтерия бундай чекни ҳисобга қабул қилишни рад этмоқда. Бунинг устига, кафе алкоголь билан савдо қилмайди. Нима қилиш керак?

Бундай вазиятда қандай ҳаракат қилиш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Онлайн касса трейд” МЧЖ директори Рустам ЯКУБОВ сўзлаб берди:

 

– Касса чеки – бу Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг 7-банди билан тасдиқланган қатъий белгиланган реквизитлар тўпламига эга ҳужжат. Ҳар бир реквизит харид тўғрисида ҳақиқий  ахборотни акс эттириши керак.

Агар харид қилишда бир нечта номдаги ичимликлар сотиб олинган бўлса, уларнинг ҳар бири чекда алоҳида сатрда ёзилиши керак. Ҳатто ичимлик – айни бир бўлса, бироқ турли сиғимдаги, масалан, 0,5 ва 1 л идишларга қадоқланган бўлса, улар турли товар бирликлари сифатида ҳисобланади ва уларнинг ҳар бири алоҳида сатрда ёзилиши керак.

Юзага келган вазиятда сиз сотувчига чекдаги хатони тузатиш талаби билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгасиз. Тузатишнинг иккита усули мавжуд:

 

1-вариант. My.soliq.uz да шахсий кабинетнинг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг “Чекка тузатиш киритиш” функционали ёрдамида. Бироқ ушбу функционал товарлар рўйхати ва кўрсатилган номларни ўзгартириш имконини бермайди.

Вазиятдан чиқиш йўли сифатида – сотишнинг ҳақиқий маълумотларига мувофиқ келмайдиган позициялар бўйича маълумотларни бекор қилиш мумкин. Хулоса олиш учун олдиндан солиқ инспекциясига мурожаат қилинг, хулосасиз чекка тузатиш киритиш рад этилади.

Тузатиш қабул қилингандан кейин, сотувчи янги чек уриб, унда ҳақиқатда реализация қилинган товарларни кўрсатиши керак.

2-вариант. Сотувчи нотўғри маълумотлар мавжуд сотиш чекига қайтариш чекини уради. Агар қайтариш чекини шакллантиришда касса аппарати сотиш чеки маълумотларини сўрамаса, боғлашни my.soliq.uz да шахсий кабинетнинг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг “Чекка тузатиш киритиш” функционали ёрдамида бажариш мумкин. Шундан кейин сотувчи ҳақиқатда сотилган товарлар рўйхати билан сотиш чекини уриши зарур.

Сотиш чекини шакллантиришда сотувчидан товарлар МХИКни текширишини сўранг, улар tasnif.soliq.uz даги МХИКнинг жорий версиясига мувофиқ бўлиши керак.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /ru/publish/doc/text183522_chekda_siz_harid_qilmagan_tovarlar_kursatilsa