Вагонларни таъмирлашда ижтимоий солиқ бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми

preview

“Корхонанинг асосий фаолият тури – товар ва йўловчи вагонларини жорий ва капитал таъмирлаш, янги вагонлар ишлаб чиқариш. Биз 27.01.2022 йилдаги ПҚ-104-сон қарорнинг 2-бандига асосан ижтимоий солиқнинг 1% ставкасини қўллашимиз мумкинми?”. 

Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди:

 

– Йўқ, мазкур ҳолда бундай имтиёзни қўллаш мумкин эмас. 

27.01.2022 йилдаги ПҚ-104-сон қарорнинг 2-банди асосида СКнинг 483-моддасига норма киритилди, унга асосан айрим фаолият турлари соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари учун 2022 йилнинг 1 апрелидан 2025 йилнинг 1 январига қадар ижтимоий солиқнинг 1% ставкаси белгиланади . Шу жумладан – автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш корхоналари учун.

Ушбу имтиёзни мазкур фаолият тури бўйича кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлари ҳисобот (солиқ) даври натижалари бўйича жами даромаднинг камида 60%ни ташкил қилган тадбиркорлик субъектлари қўллайди.

Товар ва йўловчи вагонларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш корхоналарига мазкур имтиёз татбиқ этилмайди. Улар ижтимоий солиқни белгиланган тартибда тўлайди.

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text183646_vagonlarni_tamirlashda_ijtimoiy_soliq_buyicha_imtiezni_qullash_mumkinmi