Чет эл компанияси лицензиясидан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олишга ҚҚС солинадими

preview

“ҚҚС тўловчиси бўлган корхона чет эл компанияси билан лицензиядан фойдаланишга доир контракт тузди ва роялти тўлайди. Контракт суммаси – 1 000 АҚШ доллари. Компания ҳақиқий бенефициар ҳисобланади. Контракт Ўзбекистонда тўланадиган ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда тузилган.

Норезидентнинг роялти тарзидаги даромадларига ҚҚС солинадими? Мазкур вазиятда ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқарилади?”.

Вазиятни “Норма” экспертлари Ирина АХМЕТОВА ва Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтиришди:

 

– Мазкур вазиятда чет эл компанияси хизматларини реализация қилиш жойи умумий қоидага кўра, яъни - харидор фаолиятни амалга оширадиган жой  бўйича аниқланади . Роялти тўловчи корхона Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилганлиги боис, Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи ҳисобланади. Бинобарин, Ўзбекистон корхонаси, солиқ агенти сифатида, норезидент бўлган компаниянинг хизматларни реализация қилиш айланмаси бўйича ҚҚСни тўлайди.

Умумий қоидага кўра, солиқ агенти ҚҚС бўйича солиқ базасини хизматларни солиқ ҳисобга олинган ҳолда реализация қилишдан олинган даромаднинг суммаси сифатида аниқлайди . Бу ҳолда солиқ агенти ҚҚСни ҳисоблаб чиқаради, уни солиқ тўловчидан ушлаб қолади  ва бюджетга ўтказади .

Агарда контракт шартларига мувофиқ чет эл компанияси хизматларни ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда тақдим этса, солиқ базаси уларнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда, ҚҚСни ҳисобга олмасдан аниқланади. Шунда солиқ агенти солиқнинг тегишли суммасини ҳисоблаб чиқаради ва ўз маблағлари ҳисобидан бюджетга ўтказади .

Эътибор беринг
ҚҚС тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати ушбу суммани СКнинг 37-бобига мувофиқ ҳисобга олиш ҳуқуқини беради.

Контракт Ўзбекистонда тўланадиган ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда тузилганлиги боис, солиқ суммаси 150 АҚШ долларини (1 000 х 15%) ташкил этади. ҚҚСни тўлашда ва ҳисоботда акс эттиришда солиқ базаси реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган санада Марказий банк курси бўйича қайта ҳисоблаб чиқилади .

Хизматлар кўрсатилганлиги фактини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура ёки бошқа ҳужжат расмийлаштирилган (имзоланган) сана хизматларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган санадир .

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

ҚҚС ҳисобланди ва бюджетга тўланди

4410

5110

Норезидентнинг хизматлари бўйича тўланган ҚҚС ҳисобга олинди (ҳисобга олиш шартларига риоя қилинган тақдирда)

6410

4410

Норезидентнинг хизматлари бўйича тўланган ҚҚС харажатларга олиб борилди, башарти у ҳисобга олинмаса

9430

5110

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text184002_chet_el_kompaniyasi_licenziyasidan_foydalanish_huquqini_sotib_olishga_qqs_solinadimi