Бизнес ҳамкорларнинг дам олиш зонасида бўлиши учун ҳақ тўласангиз

preview

“Корхона товарларни экспорт қилади. Меҳмонларни – МДҲ давлатларидан келган экспортга етказиб бериш бўйича ҳамкорларни қабул қилдик, уларнинг Чорвоқ дам олиш зонасида икки сутка бўлиши учун ҳақ тўладик”. 

ЖШДС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатларини “Норма” эксперти  Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди:

 

– Мазкур вазиятда ЖШДС бўйича солиқ оқибатлари сиз ҳамкорларнинг дам олиш зонасида бўлиши учун тўлов харажатларини қандай тан олишингизга боғлиқ.

Дастлабки ҳолатда бу – 12% ставка бўйича ЖШДС солинадиган моддий наф тарзидаги даромадлар .

Корхонанинг жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланадиган харажатлари фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайди .

Бироқ кўриб чиқилаётган вазиятда корхона шунчаки меҳмонларни эмас, балки бизнес бўйича ҳамкорларни Ўзбекистонда қабул қилган ва дам олишлари учун ҳақ тўлаган. Агар сиз уларни қабул қилиш харажатларини вакиллик харажатлари сифатида тан олсангиз ва тегишли ҳужжатларни (буйруқ, харажатлар сметаси, тасдиқловчи ҳужжатлар) расмийлаштирсангиз, ЖШДС бўйича солиқ оқибатлари бўлмайди .

Шунингдек, агар сиз амалга оширилган харажатларнинг  иқтисодий жиҳатдан оқланганлигини асослаб берсангиз, улар фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади .

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text184188_biznes_hamkorlarning_dam_olish_zonasida_bulishi_uchun_haq_tulasangiz