Ответы на ваши вопросы есть в Buxgalter Pro:
ҚҚС ва фойда солиғини тўлашдан айланмадан олинадиган солиққа қандай ўтиш, қандай шароитларда буни амалга ошириш мумкинлигини «Норма» эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтириб берди:
– ҚҚС ва фойда солиғини тўловчилар айланмадан олинадиган солиқни тўлашга навбатдаги солиқ давридан (йилдан) бошлаб ўтишга ҳақли, агар СК 462-м. 2-қ.:
- ўтган йилда уларнинг жами даромади 1 млрд сўмдан ошмаган бўлса;
- улар мажбурий тартибда ҚҚС ва фойда солиғини тўловчилар деб ҳисобланмаса СК 461-м. 2-қ. 1–13-бб.
ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий равишда ўтган айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар қуйидаги вазиятда айланмадан олинадиган солиқни тўлашга қайта ўтишга ҳақли СК 462-м. 8-қ.:
- башарти жорий йил якунлари бўйича жами даромадлари 1 млрд сўмдан ошмаган бўлса;
- камида 12 ойдан кейин, фақат навбатдаги солиқ давридан (йилдан) бошлаб.
2021 йилда жами даромади 1 млрд сўмдан ошмади. Корхона камида 12 ойдан кейин, навбатдаги солиқ давридан (йилдан) бошлаб айланмадан олинадиган солиқни тўлашга қайта ўтиши мумкин. Кўриб чиқилаётган ҳолатда – 2023 йилдан бошлаб, башарти 2022 йилги жами даромади 1 млрд сўмдан ошмаса.
ҚҚС ва фойда солиғидан айланмадан олинадиган солиққа ўтиш учун солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабарнома жўнатинг (шакл коди – 10102_5). Ушбу шакл my.soliq.uz сайтидаги айланмадан олинадиган солиқ бўйича электрон ҳисобот таркибида ҳам мавжуд.
Айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтаётган йил бошланишига қадар 10 иш кунидан кечиктирмай хабарнома жўнатишингиз зарур СК 462-м. 2-қ.
Яъни 2023 йилдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтаётганда 2022 йил 16 декабрдан кечиктирмай хабарнома жўнатинг.
- Айланмадан олинадиган солиқни кимлар тўлаши мумкин;
- Қандай қилиб ҚҚС тўламаслик мумкин;
- Қандай қилиб айланмадан олинадиган солиқдан ҚҚС ва фойда солиғига ўтиш мумкин;
- Айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаётганда жами даромадни ҳисобга олиш;
- Қандай даромадлардан айланмадан олинадиган солиқ тўланмайди.