Полезное для бухгалтера в ноябре:
Солиқ солиш мақсадида даромадни эътироф этиш санаси қандай аниқланади
Солиқ қонунчилиги талаблари мураккаб, нотўғри ҳисоб-китоб қилганлик учун жавобгарлик эса катта бўлгани боис кўп бухгалтерлар солиқларни ҳисоблашда мушкул ҳолатга тушадилар. Нафақат солиқ солинадиган даромад суммасини, балки уни эътироф этиш санасини ҳам тўғри аниқлаш муҳим.
Buxgalter.uz илтимосига кўра «Arkad Audit» консалтинг компанияси директори Наталья ТУРАЛИНОВА буни қандай қилиб тўғри амалга ошириш мумкинлиги ҳақида гапириб берди:
– Ўз «айланмасидаги» ҳар бир рақам таниш бўлган бухгалтер солиқни ҳисоблаш қоидаларини бошқалардан кўра яхшироқ билиши лозим. Ушбу қоидаларда қайси ҳисобга олиш операциялари солиқ базасини шакллантириши, қайсилари эса шакллантирмаслиги белгиланган. Аслида бухгалтер шартномани таҳлил қилаётганда битим натижалари молиявий ва солиқ ҳисоботига қандай таъсир қилишини англаши керак.
Бундай маҳоратга эга бўлиш учун солиқларни ҳисоблаш тизимини (солиқ солиш элементларини), аввало солиқ солиш объектини эътироф этиш санасини билиш муҳим. Бу ҳисоб сиёсатининг муҳим жиҳати деб ҳисоблаймиз, сабаби ушбу саналар бухгалтерия ва солиқ ҳисобини юритиш мақсадида доим ҳам мос келмайди ҳамда кўплаб операциялар бўйича профессионал фикрга асосланган ҳолда аниқланади .
Муайян ҳолларда айнан даромадни тан олишнинг аниқ регламенти корхонага солиқ тўловларини сезиларли даражада қисқартириш имконини беради.
1-вазият: хусусий капитални бўлиш йўли билан қайта ташкил этиш натижасида ажратиб чиқарилган корхонага кўчмас мулк берилади. Қайта ташкил этилаётган корхона зарар кўриб ишламоқда, шу сабабли топширилаётган мол-мулк баҳоси устав капиталини бўлиш кўрсаткичларидан кўра юқори.
Ажратиб чиқарилган корхона бинони балансда тан олаётганда манфий гудвилл (кечиктирилган даромадлар)нинг салмоқли суммасини ҳам қайд этади.
Корхона бундай даромадлардан фойда солиғини тўлашга рози, фақат қачон деган савол юзага келади. Бутун солиқ суммасини бир йўла тўлаш фойда келтирмаслиги аён.
Бундай вазиятларда солиқ қонунчилигида даромадларни эътироф этиш санаси қатъий белгиланган-белгиланмаганини англаш зарур.
Йўқ, бу ҳолда даромадни эътироф этиш санаси бухгалтерия қонунчилигига мувофиқ аниқланади . Бунда 23-сон БҲМСнинг 27-бандида объектдан фойдали фойдаланиш муддатидан келиб чиқиб кечиктирилган даромадларни ҳисоблаш белгиланади. Ушбу талабни бажарган ва ҳисоблашнинг муҳим принципига (даромадлар ва харажатларнинг мувофиқлиги) амал қилган корхона бухгалтерия ва солиқ ҳисобини юритиш мақсадида кечиктирилган даромадларни эътироф этиш муддатини 20 йил деб белгилаб, ушбу қарорни ҳисоб сиёсатида қайд этди.
Эҳтимол, зарар кўриб ишлаётган корхонани қайта ташкил этишдан мақсад активларни топширишдан иборатдир. Корхона қонунчилик талабларини мақбул усулда бажармоқда.
2-вазият: корхона жисмоний шахсга бинонинг ижара ҳақини ўз вақтида тўлай олмаяпти. Бунда бухгалтер бино ижараси билан боғлиқ харажатларни ҳар ой ҳисоблайди. Шунингдек бухгалтер ижара ҳақи қийматини ҳар ой ЖШДС ҳисоб-китобида акс эттиради. Солиқ органлари солиқни тўлашни талаб қилмоқдалар.
Корхона тўлов манбаида ЖШДСни тўлашга рози , фақат қачон деган савол юзага келади.
Бундай вазиятларда солиқ қонунчилигида даромадларни эътироф этиш санаси қатъий белгиланган-белгиланмаганини англаш зарур.
Ҳа, СК 367-моддасида даромад олинган (жисмоний шахснинг солиқ солиш объекти юзага келган) сана даромадни тўлаш куни эканлиги белгиланган.
Корхона ижара учун ҳақ тўламаслиги боис ижарага берувчида солиқ солиш объекти юзага келмайди. Тегишинча, корхонада солиқ агенти сифатида ЖШДСни ушлаб қолиш мажбурияти ҳам юзага келмайди. Бу ЖШДС ҳисоб-китобида ҳам ҳеч нимани акс эттирмаслик кераклигини англатади.
Наталья ТУРАЛИНОВА «ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш учун даромад олинган сана қандай аниқланади» вебинарида бошқа қизиқарли вазиятлар ҳақида батафсил гапириб беради.
У 2022 йил 25 октябрь куни соат 15:30 да бошланади.
Иштирокчилар амалиётда кенг тарқалган вазиятларда бухгалтерия ва солиқ ҳисобида даромадни эътироф этиш саналарига чек-варақларни оладилар.
Ҳавола орқали ўтиб, бу ҳақда батафсил маълумот олиш ва тадбирда иштирок этиш учун ёзилиш мумкин.
Norma ва Buxgalter Pro ахборот маҳсулотларидан фойдаланувчилар учун вебинар – бепул!
Молия вазирлиги мутахассислари ва «Норма» экспертларининг тавсияларида қўшимча фойдали маълумотларни топасиз: