ОТМда ўқиш учун тўлов тўланганда ЖШДС бўйича имтиёз қандай қўлланади

preview

Солиқ тўловчилар ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мақсадида «26 ёшга тўлмаган» чекловини ОТМда таълим олувчиларнинг қайси бирига татбиқ этиш масаласини англашлари қийин бўлмоқда, сабаби СК 378-моддаси 16-бандида ўзбек ва рус тилидаги изоҳи ўзаро фарқланади.

ДСҚ мутахассислари ушбу масалага ойдинлик киритдилар:

 

Уларнинг тушунтиришидан келиб чиқилса, ўзбек тилида ҳам, рус тилида ҳам солиқ имтиёзи солиқ тўловчининг ўзига – у неча ёшда – 26 ёки ундан ошган бўлишидан қатъи назар, татбиқ этилади.

Яъни санаб ўтилган турдаги таълим ташкилотларида ўқиш учун тўловни – исталган ёшда, агар уни мустақил равишда тўласангиз, ЖШДС бўйича имтиёзни қўллашингиз мумкин.

Эрингиз (хотинингиз) ёки фарзандларингиз таълим олиши учун тўлов тўласангиз, улар 26 ёшга тўлмаган ҳолдагина имтиёз тақдим этилади.

Манбага қаранг.

 

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text185188_otmda_uqish_uchun_tulov_tulanganda_jshds_buyicha_imtiez_qanday_qullanadi