Асбоб-ускуналарга сервис хизмати кўрсатишда материаллар бўйича харажатлар чегириладими

preview

«Мижоз хорижда сотиб олган янги асбоб-ускуналардан фойдаланганда мой оқиб кетди. Мижозда сервис ишларида бепул фойдаланиладиган материаллар бўйича харажатлар қандай акс эттирилади? Ушбу харажатларга чегириб ташланмайдиган харажатлар сифатида қараладими?»

Вuxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси, «IN PLUS» бухгалтерларнинг малакасини ошириш маркази муассиси Замира ЖЎРАЕВА вазиятга ойдинлик киритди:

 

– Ушбу саволга жавоб сервис ташкилотида қандай асосга кўра ундан сотиб олинмаган асбоб-ускуналардаги бракни тузатиш мажбурияти юзага келишига боғлиқ.

Сервис ташкилоти – ҳамкор билан хорижий компания ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномасига кўра у мижозлар ушбу хорижий компаниядан сотиб оладиган асбоб-ускуналарни ишчи ҳолатда сақлаш хизматларини кўрсатса, бу қадамма-қадам қуйидагича акс эттирилиши керак:

1) асбоб-ускуналардаги нуқсонни бартараф этиш бўйича хизматларни кўрсатиш учун хорижий корхонадан буюртманома келиб тушади;

2) сервис ташкилоти нуқсоннинг сабабини аниқлаб, сарфлаш материаллари қиймати ва ўз хизматлари қийматини белгилайди;

3) у нуқсонни бартараф этиш учун ўз материалларидан фойдаланади ва асбоб-ускуналар харидори билан нуқсонни бартараф этиш тўғрисидаги далолатномани имзолайди. Шунга асосланган ҳолда хорижий корхона – асбоб-ускуналарни етказиб берувчига кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш учун счёт/далолатнома тақдим этади.

Бу ҳолда фойдаланилган материаллар:

  • кўрсатилган хизматлар таннархига ҳисобдан чиқарилади ;
  • улар тадбиркорлик фаолияти доирасида амалга оширилгани боис фойда солиғини ҳисоблаш чоғида чегирилади .

Томонлардан биронтаси сервис ташкилотига сарфланган харажатлар, шу жумладан сарфлаш материаллари қийматини қоплаб бермаса, улар чегириб ташланмайдиган харажатлар деб эътироф этилади  .

 

Мавзуга оид қўшимча маълумотларни тавсияларимиздан топасиз:

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text185251_asbob-uskunalarga_servis_hizmati_kursatishda_materiallar_buyicha_harajatlar_chegiriladimi